O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.81K subscribers
29.4K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Синовлар ортда қолди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15014

Насиб этса, келаси ой O’zLiDeP сафига кирганимга йигирма йил тўлади. Кечагидек эсимда, дастлаб бу ҳаракат ташкил этилишидан аввал ташкилий гуруҳга аъзо бўлдик. Кечаю кундуз қаттиқ ишладик. Ниҳоят, партия тузилгач, менинг номзодимни вилоят кенгашига раҳбарликка тавсия этишди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Тобланиш ва ибратли тажриба мактаби

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15041

Партиянинг таъсис съездида қатнашганим кечагидек ёдимда. 2003 йил 15 ноябрда ўтказилган анжуманга бухоролик делегатлар билан бирга борганман. Бошқа сафдошларим ва маслакдошларим қатори менинг ҳам қалбимда O‘zLiDePнинг эртанги кунига бўлган юксак ишонч ўшандаёқ мустаҳкам эди.

#uzlidep #uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Биз - ташаббускор ва фидойилар сафидамиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15129

Тадбир доирасида O’zLiDeP аъзолигига қабул қилишни сўраб мурожаат этган ёшларга аъзолик гувоҳномалари ҳамда шаҳар партия ташкилотининг эсдалик совғалари топширилди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP тарафдорлари сафи тобора кенгайиб бормоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15130

Бухоро давлат университетида 15 ноябрь - O’zLiDeP ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан “O`zLiDeP- тадбиркор аёллар манфаатлари ҳимоячиси” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Шу йил 15 ноябр Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси (O'zLiDeP) ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари ва тарафдорлари, сиёсий куч фахрий аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15163

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Эзгу мақсадларимиз тараққиётга хизмат қилади

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам ХАИТОВ билан суҳбат

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15166

#uzlidep20yoshda #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида O’zLiDeP ташкил топганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари ва тарафдорлари, сиёсий куч фахрий аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Партиямизнинг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ мамлакат либерал ислоҳотлар йўлидан бормоқда. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, чуқур маъмурий ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ тизими, судларнинг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, иқтисодиётни эркинлаштириш, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсатни амалга оширишда сиёсий кучнинг ўз муносиб ҳиссаси бор.

Бугун O‘zLiDeP давлатимизнинг тинчликпарвар сиё­сати, демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасидаги мақсад ва вазифалари, барча соҳаларда эришилган ютуқларни хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилишда парламент ва халқ дипломатияси салоҳиятидан максимал даражада фойдаланилишига кўмаклашиб келмоқдаки, бу албатта ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ўзбекистоннинг жаҳонга юз тутиши, хорижий мамлакатлар билан миллатлараро муносабатлар, дўстона алоқаларни янада ривожлантириш ва уйғунлаштиришда камарбаста бўлмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига мустаҳкам замин яратади.

20 йиллик тарихий давр­ни муваффақиятли босиб ўтган партиямизнинг дастурида ғоят ўринли ­таъкидланганидек, битта мақсад бизни бирлаштиради, у ҳам бўлса, Ватан тараққиё­ти ва халқимиз фаровонлигидир.

Нодир ЖУМАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
O‘zLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, кластерлар, фермер ва деҳқон хўжалик­ларида замонавий технологияларни, янги илмий ишланмаларни кенг жорий этиш O‘zLiDePнинг энг муҳим вазифаларидандир.

Партиямизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси мамлакатимиз қонунчилигини демократик тамойиллар асосида ривожлантириш ва иқтисодиётимизни жадал суръатлар билан ўсишини таъминловчи янги қонунлар яратиш ва eрларни ҳудуд ва тармоқлар кесимида тўла ва самарали бажарилиши устидан парламент назорати ва таҳлилини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу ишларни амалга оширишда ҳукумат вакиллари, вазирлик ва идораларнинг мутассадилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш фракциямизнинг устувор масаласи бўлиб қолмоқда.

Энг асосийси, сиёсий куч Президентимиз бошчилигида юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг натижадорлигини таъминлаш, мамлакатимизда инсон қадрланадиган халқпарвар жамият қуришни пировард мақсад қилиб белгилаган ва келгусида ҳам шу йўлда ўз фаолиятини жадал олиб бораверади.

Эркин ЗОҲИДОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
O‘zLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Партиямизнинг йигирма йил давомида улкан ютуқларга эришгани, муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий мақсадларини реалликка айлантира олгани ва, энг асосийси, мамлакат ҳаётида етакчи сиёсий куч сифатида муносиб ўрнини тополгани бугун ҳаммамизни ғурурлантирмоқда.

Президентимиз бошчилигида демок­ратик қадриятлар ва тамойилларни тарғиб қилиш йўлидаги фидойилигимиз орқали барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда сезиларли ютуқларга эришдик. Хусусан, охирги йилларда мамлакатда етакчи сиёсий куч ва ҳокимиятга эга партия сифатида “Ҳаракатлар стратегияси”, “Тараққиёт стратегияси” ва “Ўзбекистон – 2030” стратегияси каби муҳим ҳужжатларни нафақат ишлаб чиқиш, балки ҳаётга татбиқ этишда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

O‘zLiDePнинг иқтисодий ислоҳотларга қатъий интилиши иқтисодиётни диверсификация қилиш, хорижий сармояларни жалб этиш, тадбиркорлик субъектлари учун янги имкониятлар яратишга йўл очмоқда. Шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт тармоқларини яхшилаш ва халқимиз учун муҳим хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга партиямиз сайловолди дастурларида устувор аҳамият қаратилгани ўз самарасини бермоқда.

O‘zLiDePнинг 20 йиллик юбилейини нишонлар эканмиз, бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишни истар эдим: Ўзбекис­тон халқига хизмат қилиш ва Ватанимизнинг ёруғ келажаги йўлида фидойилик кўрсатиш нафақат партиямизнинг, балки ҳар бир сафдошимизнинг ҳаётий мақсадига айланганига заррача шубҳа қилмайман. Партиямизнинг келажакдаги фаолияти ва бўлғуси сайловлардаги иштирокида омад ва муваффаққиятлар тилаб қоламан.

Дониёр ҒАНИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Халқдан куч, руҳ ва илҳом олдик

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15174

Ўйлаб кўрсам, кейинги 20 йиллик ҳаётим, фермер сифатида, шу юрт фуқароси сифатида қилган саъй-ҳаракатларим бевосита партиявий фаолиятим билан узвий боғлиқ кечибди.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали
Ташаббускор сиёсий куч

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15175

Партия дастурида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив ва ирригацион объектлар тармоғини яратиш, сув ва ресурсларни тежовчи замонавий агротехнологияларни жорий этиш, экинларнинг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш каби вазифалар кўзда тутилган. Шундан келиб чиқиб, ҳозирда бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

#uzlidep20yoshda

O'zLiDeP расмий канали