O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.91K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15056

Партиянинг Наманган вилоят Кенгаши, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишмоқда.

Партия вакиллари дастлаб мактабгача таълим, мактаб, тиббиёт муассасаларида бўлиб, у ерда иситиш тизимининг мавсумга тайёрлиги, куз-қиш мавсумида зарур бўладиган кўмир ва бошқа ёқилғи заҳираларининг яратилганлиги ҳолати кўздан кечириляпти.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик Тошкент вилоятида ҳам ўрганилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15062

Дастлаб партия ишчи гуруҳи ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоятда 2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг боришини юқори савияда ташкил этиш масаласига эътибор қаратилиб, коммунал соҳа раҳбарлари иштирокида жараёнда юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни бошиданоқ ижобий ҳал қилишга эришиш борасида ўзаро фикрлашилди.

Шундан сўнг партия вакиллари жойларга чиққан ҳолда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирмоқда.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қай аҳволда?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15061

Белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасидаги ўрганиш ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

Партия ишчи гуруҳи томонидан шу кунга қадар шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 10, 11, 17, 27, 44, 45 - мактабларда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг ҳолати ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мактаб биноларининг ички ва ташқи ҳолати, дераза ва ромлар, эшиклар, полларнинг ҳолати, иситиш тизими, қозонхона, қувурларнинг яроқлилиги, кўмир заҳирасининг мавжудлиги, ёнғиннинг олдини олиш бўйича кўрилган чораларга эътибор қаратилди.

Унга кўра 10-мактабда гарчи кўмир заҳира қилинган бўлсада, уни устини ўраб қўйиш, сақлаш бўйича камчилик мавжудлиги, сув таъминотидаги узилишлар, босимнинг пастлиги, 17-мактабда эса таъмирлаш ишлари ҳали якунламаганлиги, эшик ва ромларни янгилашга эҳтиёж борлиги, 27-мактабнинг иккинчи ва учинчи қават коридорларида иситиш тизими мавжуд эмаслиги каби камчиликлар аниқланиб, буларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ вакиллари Сирдарёда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганишда давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15063

Партиянинг Сирдарё вилоят кенгаши, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳи вакилларидан иборат ишчи гуруҳ жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганмоқда.

Гуруҳ аъзолари Гулистон туманидаги 4 ва 11-давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, мавсумиа таёргарлик ҳолатини обдон кўздан кечиришди. Жумладан, кўмир, сув таъминоти ва ёнғинни ўчиришга шайли, моддий-техник база билан танишишди. Ишчи-хизматчиларга нафақат иш, балки яшаш жойларида ҳам иситиш тизимларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва масъулиятни унутмасликлари эслатилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Партиянинг жамоатчилик назорати доирасидаги тадбирлари давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15064

Белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Тошкент вилоятида ҳам ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш давом этмоқда.

Партия Тошкент вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари, “Электр тармоқлари”, “Газ таъминоти”, “Сув таъминоти” корхоналари мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ 2023-2024 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жуда катта синчковлик билан ўрганишмоқда.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Камчиликлар бартараф этилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15067

Жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Партия ишчи гуруҳи Ўчқўрғон туманида жамоатчилик назоратини туман мактабгача ва мактаб таьлим бўлимига қарашли 29-сонли мактабдан бошлади. Муассаса биноси гарчи эски типда қурилган бўлсада, ҳолати яхши, коридор ва хоналарнинг иситиш тизимлари соз ҳолатга келтирилган. Мактабнинг 2 та иситиш қозонхонаси бўлиб, кўмир билан ишлашга мослашган. Бу йилги мавсумга 27,5 тонна кўмирни заҳира қилиш режалаштирилган ва ҳозирга қадар 22,20 тоннаси олинган.

Тумандаги 51-сонли мактабгача таьлим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилганда айрим камчиликлар борлиги аниқланди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлик гуруҳи йиғилишида куз-қиш масумига тайёргарлик масаласи муҳокама этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15074

Партия ишчи гуруҳи белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Йиғилишда бу борада олиб борилган ўрганиш якунлари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидландики, Наманган вилоятидаги 182 та умумтаълим мактабидан 33 тасида, 172 та мактабгача таълим ташкилотидан 41 тасида, 46 та соғлиқни сақлаш муассасасидан 15 тасида мавсумга тайёргарлик бўйича камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар борлиги аниқланган. Жумладан, Наманган шаҳридаги 17, 27-мактабларда, Уйчи туманидаги 28, 39, 45-мактабларда биноларни, иситиш тизимини, қозонхонани таъмирлаш ишлари ҳозирга қадар якунига етмаганлиги, яна бошқа бир қатор камчилик ва муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Назорат бўшаштирилмайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15076

Жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Партия ишчи гуруҳи Тўрақўрғон туманида ҳам бўлиб, бир қатор ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг аҳволи ўрганилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Қиличини қайраб қиш келаётир

Жойларда иситиш мавсумига тайёргарлик қандай? Ўтган йилги хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарилганми? Ёки ҳамма айб совуқнинг ўзига тўнкаб қўйиладими? Бу борадаги ишларнинг сифатини назорат қилишда депутатларнинг ўрни нечоғлик муҳим?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15078

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Партия ишчи гуруҳининг жамоатчилик назорати доирасидаги тадбирлари давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15085

Партия фаоллари ҳудудлардаги коммунал соҳа корхоналари мутасаддилари билан биргаликда жамоатчилик назорати тадбирларини катта уюшқоқлик ва синчковлик билан амалга оширишмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўка ва Бекобод туманларидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Бўка туман электр тармоқлари” корхонаси, “Бўка туман газ” идораси, “Сувоқова” ДУК туман бўлими, умумтаьлим мактаблари ва мактабгача таьлим муассасалари, Бўка туман Марказий шифохоналарида бўлишиб, улардаги 2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг боришини ўрганишди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP депутатлик гуруҳи доимий комиссияга масала киритди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15096

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда O'zLiDePнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги гуруҳи ташаббусига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Пахтакорда таълим муассасалари қишга тайёрми?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15100

Туманда 20 та умумтаълим мактаби, 90 га яқин давлат ва ДХШ шаклидаги нодавлат ва оилавий боғчалар фаолият олиб бормоқда.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Жомбойда OʻzLiDeP депутатлари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргалик ҳолати ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15101

Халқ депутатлари OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Жомбой туман Кенгаши депутатлари томонидан тумандаги мавжуд мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргалик ҳолати ўрганилди.

56-ИДУМ ўрганилганда, мактаб 780 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 800 нафар 1 сменада ўқувчилар таълим олмоқда. Мактаб 4 қаватли, таъмирланган. Иситиш тизими кўмирга мулжалланган бўлиб, мактаб куз-қиш мавсуми учун 3 ойга 48 тонна кўмир ажратилган. Ажратилан кўмирнинг сақлаш жойи йўқлиги сабабли мавжуд кўмирни очиқ жойда сақланаётганлиги қайд этилди.

28-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам мавсумга тайёргарлик бўйича камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар борлиги аниқланган.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари Президентимизнинг доимий диққат марказида бўлиб турибди. Кеча бўлиб ўтган йиғилишда энергетика тизимидаги шу борадаги ишларга тўхталиб ўтилди.

Шакллантирилган захира эвазига трансформатор, сим ва бошқа эҳтиёт қисмлар янгилаб борилади.

Ҳудудлардаги 33 мингта трансформатор ва 122 минг км электр тармоқлари эскирган. Бу ҳолат, айниқса, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларида кўп. Жорий йилнинг 9 ойида жами ишлаб чиқарилган электрнинг 12 фоизи йўқотилган.

Айрим ҳудудларда қозонхона ва иссиқлик тармоқларини таъмирлашда қолоқликлар бор. Ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ҳолати ҳам яхши эмас. Энергия сарфи юқори бўлган қозонларни янгилаш режаси тиббиёт муассасаларида 62 фоизга, боғчаларда 54 фоизга, мактабларда 40 фоизга бажарилган, холос.

Мутасаддиларга таъмирлаш ва модернизация ишларини жадаллаштиришга барча куч ва воситаларни сафарбар қилиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, кўмир етказиб бериш масалаларига тўхталиб ўтилди. Бу борада қўшимча захира яратиш, хусусий секторни ҳам жалб этиш муҳимлиги қайд этилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP депутатлик гуруҳи доимий комиссияга масала киритди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15096

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда O'zLiDePнинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги гуруҳи ташаббусига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича вилоятда амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Наманган вилоят ҳокимлигида Республика ишчи гуруҳи иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди

Унда O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, туман ва вилоятдаги қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Унда вилоятимизда  боғ-токзор қатор ораларига тўқсонбости экинлар экилиши мавсуми ва озиқ-овқат маҳсулотларини экиш ишлари муҳокама қилинди.

Барчамизга маълумки, аҳолини баҳор ойларида эртаки сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш мақсадида боғ-ток қатор ораларига пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда “тўқсонбости” усулида сабзавот экинларини экиш, агротехника тадбирларини ўз муддатларида ўтказиш ҳамда уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бугунги долзарб юмушлардан биридир.

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича ҳам қўшимча топшириқлар берилди.

#uzlidep #Xaitov #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15105

O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари шаҳардаги мактабларни 2023-2024 йил кузги-қишки мавсумга тайёргарлигини ўргандилар. Шаҳарда 53 та мактаб бўлиб, 50 минг 438 нафар ўқувчи таҳсил олади. 40 та мактабгача таълим муассасасида эса 40 минг 258 болалар тарбия олишмоқда.

Туркистон кўчасидаги 3-мактаб куз-қиш мавсуми давомида табиий газ билан иситилади. Билим масканидаги аҳвол ниҳоятда ачинарли. Қиш ойларида табиий газ босими паст бўлгани учун синфхоналар етарли даражада иситилмаслигини билишса-да, мактаб раҳбарияти иситиш қозонларини кўмирга мослаштириш ҳақида ўйлаб ҳам кўришгани йўқ, - дейди Арзиқул Шеров.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали