O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Жиззахлик талабалар иштирокида “O‘zLiDeP ёшлар билан” лойиҳаси дорасида очиқ мулоқот ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15065

#uzlidep #yoshlarbilan

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлик гуруҳи йиғилишида куз-қиш масумига тайёргарлик масаласи муҳокама этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15074

Партия ишчи гуруҳи белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Йиғилишда бу борада олиб борилган ўрганиш якунлари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидландики, Наманган вилоятидаги 182 та умумтаълим мактабидан 33 тасида, 172 та мактабгача таълим ташкилотидан 41 тасида, 46 та соғлиқни сақлаш муассасасидан 15 тасида мавсумга тайёргарлик бўйича камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар борлиги аниқланган. Жумладан, Наманган шаҳридаги 17, 27-мактабларда, Уйчи туманидаги 28, 39, 45-мактабларда биноларни, иситиш тизимини, қозонхонани таъмирлаш ишлари ҳозирга қадар якунига етмаганлиги, яна бошқа бир қатор камчилик ва муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Депутатлар Ғаллаорол туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳисоботини эшитди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15071

#uzlidep #eshituv

O'zLiDeP расмий канали
Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлик гуруҳларидан фаоллик талаб қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15073

Йиғилишда Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устувор мақсад ва вазифалар ижросига эътибор қаратилди.

#uzlidep #deputatlik

O'zLiDeP расмий канали
Қашқадарёлик талаба-ёшлар волонтёрлик фаолиятига катта қизиқиш билдирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15072

#uzlidep #yoshlar

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши фаолияти таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15070

O’zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ва кейинги устувор вазифалар кўриб чиқилди.

#uzlidep #faoliyattahlili

O'zLiDeP расмий канали
Назорат бўшаштирилмайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15076

Жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Партия ишчи гуруҳи Тўрақўрғон туманида ҳам бўлиб, бир қатор ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг аҳволи ўрганилди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Йигирма йиллик сабоқлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15075

15 ноябрь мен учун қадрли сана десам, адашмайман. Зотан, бундан 20 йил аввал худди шу куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топган эди.

#uzlidep #20yil

O'zLiDeP расмий канали
Ижтимоий нафақа энди фақат эҳтиёжмандларга берилади

👉 Батафсил

Ўзбекистонда 2022 йилда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида нафақа олганларнинг 5,6 фоизи ўзига тўқ ва 12,5 фоизи ўрта аҳволдаги оилалардир. Шундан келиб чиқиб 2022 йилда жами нафақа олувчи оилаларнинг 18,1 фоизи кам таъминланган деб топилган, аммо ҳақиқатда ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлмаган оилалар бўлган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Қиличини қайраб қиш келаётир

Жойларда иситиш мавсумига тайёргарлик қандай? Ўтган йилги хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарилганми? Ёки ҳамма айб совуқнинг ўзига тўнкаб қўйиладими? Бу борадаги ишларнинг сифатини назорат қилишда депутатларнинг ўрни нечоғлик муҳим?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15078

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали
Партия ишчи гуруҳининг жамоатчилик назорати доирасидаги тадбирлари давом этмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15085

Партия фаоллари ҳудудлардаги коммунал соҳа корхоналари мутасаддилари билан биргаликда жамоатчилик назорати тадбирларини катта уюшқоқлик ва синчковлик билан амалга оширишмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўка ва Бекобод туманларидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Бўка туман электр тармоқлари” корхонаси, “Бўка туман газ” идораси, “Сувоқова” ДУК туман бўлими, умумтаьлим мактаблари ва мактабгача таьлим муассасалари, Бўка туман Марказий шифохоналарида бўлишиб, улардаги 2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг боришини ўрганишди.

#uzlidep #kuzqish

O'zLiDeP расмий канали