O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.81K subscribers
29.4K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14897

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон–2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари, партия электорати орасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Актам Хаитов бошчилигидаги парламент қуйи палатаси депутатлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида тадбиркорлик суъбектлари, йирик корхоналар, тиббиёт муассасалари, маҳаллалар фуқаролар йиғини раислари, фаоллари иштирокида “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгилан устувор мақсад ва вазифалар юзасидан мулоқотлар ташкил қилинди.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги даври бошланяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14874

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракциянинг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда Президентнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилган партия ва унинг фракцияси олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Фармон билан мазкур стратегияни амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланмоқда. Бу эса, O'zLiDeP ва унинг фрацияси зиммасига ҳам улкан масъулият юклайди.

Стратегиянинг ҳар бир йўналишини таҳлил қиладиган бўлсак, инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш, муносиб турмуш шароити билан таъминлаш каби улкан мақсад ва марралар кўзланганлигини кўриш мумкин.

Мажлисда Президент Фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари, партия электорати орасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш борасида вазифалар белгиланди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳлар шакллантирилди, шунингдек, партиянинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси тасдиқлаб олинди.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
Сув ресурсларини тежаш бўйича ислоҳотлар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14893

Cув ишлатиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сув тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдони 2 миллион гектаргача, шу жумладан томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш билан боғлиқ вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
"Ўзбекистон - 2030" стратегияси: Қишлоқ хўжалигида бошланган ислоҳотлар янги босқичга олиб чиқилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14895

Аграр соҳага жами 15 миллиард доллар инвестициялар жалб қилинади, ҳосилдорлик кўрсаткичларини пахта бўйича ўртача 45-50 центнерга, ғалла бўйича 80–85 центнерга етказилади. Қўшимча 300 минг гектар ер майдонини замонавий сув тежайдиган технологияларни қўллаш орқали ўзлаштириш ва мазкур ерларда озуқабоп, доривор, мойли, дуккакли, шоли, ғалла, сабзавот, полиз экинлари экиш, интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг иқтисодиётга доир мақсад-вазифаларида ҳам халқимиз манфаатлари ифодаланган

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14896

Халқ, инсон манфаатлари – юртимизда кечаётган жамики иқтисодий ислоҳотларнинг негизи, асос-моҳиятини ташкил этмоқда. Буни стратегиянинг иқтисодий соҳадаги мақсад-вазифалар баён қилинган қисмининг “Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш” деб номлангани ҳам яна бир бора тасдиқлаяпти.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Янги Ўзбекистон: Янгича таълим тизими ва янгича ёндашувлар

👉🏼 https://uzlidep.uz/news-of-party/14888

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, аввало, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидан бошланиши глобаллашув жараёнида болалар тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълим тизимининг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти беқиёслигини назарда тутади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Депутат нурафшонлик сайловчилар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14889

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида сайловчилар билан учрашди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
Марказий Осиё мамлакатлари йиғилган муаммоларни биргаликда ҳал этишмоқда

👉 Батафсил

Шу кунларда Тожикистон Республикасида иккита йирик саммит бўлиб ўтди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев дастлаб Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида бизнинг минтақамиз иқтисодий ўсиш ва инвестицион фаоллик марказларидан бирига айланаётгани, Ғарбни Шарқ ва Шимолни Жануб билан боғлайдиган транспорт хаби бўлишдек тарихий вазифани яна ўз зиммасига олганини қайд этди.

Иккинчи муҳим учрашув Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги иштироки бўлди.

Кун тартибига мувофиқ, Тожикистоннинг 2020-2023 йилларда жамғармага раислиги якунлари сарҳисоб қилинди, Орол денгизи ҳавзасида экология, сув хўжалиги ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди ҳамда жамғарма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep
“Ўзбекистон – 2030” - мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёти стратегиясидир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14892

Сўнгги йилларда вилоят иқтисодий салоҳиятини юксалтириш учун 10 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. Тадбиркорлар сони 2,5 баравар ортиб, қўшимча 325 мингта янги иш ўринлари яратилди. Янги-янги лойиҳалар амалиётга татбиқ этилиб, маҳаллий хом ашёдан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгилан вазифалар ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар.

Отабекхўжа Собитов - O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи.

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгилан вазифалар ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар.

Бахтиёр Руҳиддинов - O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи.

@uzlidep
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастурида бугун, 18 сентябрь куни бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан,

Давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель,

Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева,

Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм,

"Air Products" компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашади.

O'zLiDeP расмий канали
ТАРИХИЙ ИСЛОҲОТЛАР
Халқчил суд-тизим яратилиши асоси бўлмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14900

Яқинда Президентимизнинг фармони билан келгусидаги улкан мақсад ва вазифаларни амалга оширишда дастуриламал бўлиши белгиланган «Ўзбекистон–2030» стратегияси қабул қилинди.

#uzlidep #strategiya

O'zLiDeP расмий канали
2023 йил 18 сентябрь куни O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Партия раиси А.Хаитов Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь билан учрашди.

18 сентября 2023 года в Исполкоме Политсовета УзЛиДеП состоялась встреча Председателя партии А.Хаитова с Чрезвычайным и полномочным послом КНР в Узбекистане Юй Цзюнь.

On September 18, 2023, the Executive Committee of the Political Council of UzLiDeP hosted a meeting between Party Chairman A. Khaitov and Ambassador Extraordinary and Plenipotentiary of the People’s Republic of China to Uzbekistan Yu Jun.

O'zLiDeP расмий канали