O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.6K photos
3.18K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
“Тошкент – Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида янги тезюрар автомобиль йўллари қурилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Келгуси 7 йилда республика аҳамиятидаги йўлларни қуриш ва таъмирлашга жами 5,3 миллиард доллар йўналтирилади.

Бугунги кунда, “Тошкент – Самарқанд” йўналишида суткасига 35 мингта, “Тошкент – Андижон” йўлида 30 мингта автомобиль ҳаракат қилмоқда. Бу – йўлларга юклама 1,5-2 баробар кўпайди, дегани.

Шу боис, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банки кўмагида “Тошкент Самарқанд” ва “Тошкент – Андижон” йўналишларида хусусий шериклик асосида янги тезюрар автомобиль йўллари қурилади. Бунга 4 миллиард доллар инвестиция киритилади.

Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.

Осиё инфратузилма инвестициялар банки кўмагида Тошкент – Шаҳрисабз Термиз (М-39) йўли қайта қурилади, “Самарқанд – Бухоро – Олот” йўли таъмирланади. Бунга 300 миллион доллар ажратамиз”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Самарқандда 2030 йилга қадар бирорта маҳаллада боғча муаммоси қолмайди — Шавкат Мирзиёев

“Самарқанд вилоятида келгуси 7 йилда қўшимча 110 мингта янги ўқувчи ўрни яратамиз. Бунда 21 та янги мактаб ва 347 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 210 та мактаб капитал таъмирланади.

Самарқандда 2030 йилга қадар бирорта маҳаллада боғча муаммоси қолмайди.

Бунинг учун, 76 та маҳаллада илк бор боғча фаолияти йўлга қўйилади, қўшимча 255 та боғча ташкил қилинади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Келгуси 7 йилда вилоятда 100 минг квартирали 2 минг 300 та замонавий ва ҳамёнбоп уй-жой қурилади — Шавкат Мирзиёев

Келгуси 7 йилда вилоятда 100 минг квартирали 2 минг 300 та замонавий ва ҳамёнбоп уй-жой қурилади. Жумладан, Самарқанд шаҳри ва барча туманларда “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади.

5 минг 300 километр ички йўллар ва 160 та кўприк таъмирланади, 5 минг 700 километр электр тармоқлари, 2 мингта трансформатор янгиланади.

Шунингдек, 7 минг километр ичимлик ва оқова суви тармоқлари қурилади, 180 та маҳаллада (1,2 миллион аҳоли) ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Натижада 2030 йилга бориб, вилоят аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 96 фоизга етказилади (ҳозир – 71 фоиз).

Умуман, ичимлик суви ва йўллар инфратузилмасини яхшилашга 450 миллион доллар йўналтирилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилишга қўшимча 270 миллион доллар ажратилади — Шавкат Мирзиёев

Самарқандлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрини аҳоли ва сайёҳлар учун қулай бўлган “бир миллионлик шаҳар”га айлантириш борасидаги режалари ҳақида маълум қилди.

“Бунинг учун Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдони шаҳар таркибига ўтказилади. Вилоятнинг маъмурий маркази шаҳарнинг тарихий марказидан бошқа ҳудудга кўчирилади.

Самарқанд шаҳрида сув таъминоти ва йўл тармоқларини модернизация қилишга қўшимча 270 миллион доллар ажратилади.

Шаҳарда жамоат транспорт тизими тўлиқ модернизация қилинади.

Бу мақсадлар учун 40 та янги автобус йўналиши, аэропорт, темир йўл вокзали ва тарихий марказларни боғлайдиган 5 та экспресс автобус йўналиши ташкил қилинади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Келгуси 7 йилда яна 56 та замонавий самолёт олиб келамиз ва авиа-паркимизни 100 тага етказамиз. Авиақатновлар сони 4 баробар оширилади, халқаро парвозлар йўналишлари 5 карра кўпайтирилади.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Келгуси 7 йилда юртимизга келаётган хорижий туристлар сонини 15 миллионга, туризм экспортини эса 5 миллиард долларга етказиш зарур.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Самарқанд шаҳри аҳоли ва сайёҳлар учун қулай бўлган 1 миллионлик шаҳарга айланмоқда. Бунинг учун Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тайлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектар ер майдони шаҳар таркибига ўтказилади. Вилоятнинг маъмурий марказини шаҳарнинг тарихий марказидан бошқа ҳудудга олиб чиқамиз.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни Самарқанд вилоятидаги сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Кандидат в Президенты Республики Узбекистан от Движения предпринимателей и деловых людей – Либерально-демократической партии Узбекистана Шавкат Мирзиёев 26 июня провел встречу с избирателями Самаркандской области.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг жиззахлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

Учрашувда номзод сайловчиларни ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Жиззахда мактабгача таълимга эҳтиёж 100 фоизга қопланади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

400 та янги боғча ташкил этиш ҳисобига, вилоятда мактабгача таълимга эҳтиёж тўлиқ100 фоизга қопланади.

2030 йилга қадар, янги мактаблар қуриш, мавжудларининг қувватини ошириш, шунингдек, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ҳисобига қўшимча 75 минг ўқувчи ўрни яратилади.

Натижада, бирорта туманда 30 нафардан кўп бола ўқийдиган мактаб синфлари қолмайди (ҳозирда бундай синфлар сони 1 мингта).

Бунда, барча мактаблар замонавий компьютер синфи, интерактив доска ва ўқув лабораторияси билан жиҳозланади.

Барча боғча ва мактабларда ўғил-қизларимиз учун фильтрланган ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Келгуси етти йилда Жиззахда 85 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

“Хусусан, аллергология, урология, нейрохирургия каби 12 та ихтисослашган марказ филиаллари ишга туширилади. Ғаллаорол ва Пахтакорда туманлараро перинатал марказлар очилади.

Бундан ташқари, вилоятда болалар юрак жарроҳлиги йўлга қўйилади. Бунинг ҳисобига, ҳар йили 500 нафардан зиёд юрак нуқсони бор болаларда мураккаб операциялар ўтказилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
2030 йилга қадар Жиззахда 25 минг оилага мўлжалланган 500 та кўп қаватли уй барпо этилади — Шавкат Мирзиёев

“Одамларимизнинг уй-жойга эҳтиёжини таъминлаш мақсадида, 2030 йилга қадар 25 минг оилага мўлжалланган 500 та кўп қаватли уй барпо этилади.

Вилоятда энг долзарб бўлган ичимлик суви масаласига эътиборни янада кучайтирамиз.

Келгуси йилда Зарафшон дарёсидан 160 километр магистрал қувурни тортиш ҳисобига, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл туманлари ва Жиззах шаҳридаги 600 минг аҳолининг сув таъминоти тубдан яхшиланади.

Сув таъминоти оғир бўлган 100 та маҳаллада 2 минг километр ичимлик суви тармоқлари ўтказилади. Натижада, 320 минг аҳоли илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Умуман, 2030 йилга қадар вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Жиззахда Хитой компаниялари билан ҳамкорликда электромобил ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев жиззахлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

Жиззахда автомобилсозлик кластери фаолияти йўлга қўйилиб, жами 700 миллион долларлик инвестиция киритилади.

Хусусан, Хитой компаниялари билан:

 80 миллион доллар инвестиция ҳисобига йилига яна 50 мингта автомобиллар ишлаб чиқариш бошланади;
 130 миллион доллар инвестиция ҳисобига электромобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва келгуси йилларда қуввати 300 минг донага етказилади.

Шунингдек, Кореялик ҳамкорлар билан биргаликда, 235 миллион долларлик лойиҳа доирасида автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 200 минг донага етказилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Фориш ва Ғаллаорол туманида 750 Мегаватт қувватга эга қуёш станциялари ишга туширилади — Шавкат Мирзиёев

“Саноатни ривожлантириш учун барқарор электр энергияси зарур. Бу борада Фориш ва Ғаллаоролда Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари компаниялари билан жами 750 Мегаватт қувватга эга 700 миллион долларлик қуёш станциялари ишга туширилади.

Шароф Рашидов туманида Туркия компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига 450 Мегаваттли замонавий буғ-газ қурилмаси барпо этилади.

Шунингдек, 4,5 минг километр электр тармоқлари ва 1 минг 100 дан ортиқ трансформатор янгиланади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази” ташкил қилинади

Жиззахлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев иқтидорли ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашга оид режалар ҳақида маълумот берди.

Ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил қиламиз. Ушбу марказ ёшларимиз учун чинакам “лойиҳалар фабрикаси” бўлади ва унга эркин иқтисодий зона мақоми берилади.

Ушбу Марказда лойиҳа офислари жойлаштирилиб, ёшлар ғояларини “тайёр бизнес”га айлантиришга кўмаклашади.

Шунингдек, Марказ ҳудудида саноат зоналари ва “стартап” лойиҳалари учун коворкинг майдончалари бўлади.
Туманлардаги жами 210 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига эса, Марказларнинг филиали мақоми берилади ва уларда “лойиҳа гуруҳ”лари иш юритади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Энди “Топ-100”та олийгоҳга кирган ўғил-қизларимизга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади

Бу ҳақда жиззахлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кираётган
ўғил-қизларимиз сони
тобора кўпаймоқда. Мамлакатимизнинг “Олтин фонди” бўлган ушбу иқтидорли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур.

Энди, уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.

“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Шаҳар ва туманлардаги марказий паркларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади — Шавкат Мирзиёев

Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий паркларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.

Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади.

Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #maqsadimizbir #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали