Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ёзнинг иссиқ кунларида электрга кунлик талаб ҳозирги 195 миллион киловатт соатдан 255 миллион киловатт соатга етиши мумкинлиги қайд этилди.
Президент ёқилғи-энергетика мажмуаси раҳбарияти олдида вилоят ҳокимлари билан бирга ёз мавсумида ҳудудларда электрга талабни қоплаш, электр тармоқларининг юқори юклама шароитида узлуксиз ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларда энергияни тежаш вазифалари турганлигини кўрсатиб ўтди.
Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖга жорий йилда 2 минг мегаватт қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини ишга тушириш, газ ишлаб чиқариш ва захираларни шакллантириш бўйича режалаштирилган кўрсаткичларга эришиш топширилди.
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

⚡️ 7 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимлари ҳайфсан олди. Улар 2 ойда ўзгариш қилмаса ишдан кетади
Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилди.
Жумладан, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари яхши натижа кўрсатаётган бўлса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий вилоятлари анча орқада.
Туманлар кесимида Сергели, Чилонзор, Учтепа, Нукус, Беруний, Бекобод, Паркент, Пискент, Қизилтепа, Гулистон, Сирдарё, Арнасой, Бағдод, Фурқат, Термиз, Олтинкўлда ишлар аҳволи қониқарли эмас.
Тадбиркорлар билан ишлаш аҳволи ҳам бирорта ҳудудда талаб даражасида эмас. Улар томонидан 790 мегаватт қувват яратиш режа қилинган бўлса-да, бугунги кунга қадар бор-йўғи 50 мегаваттли қувватлар ишга тушган.
Туманлар кесимида Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган. Ушбу туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланди.
Айрим ҳокимлар осон йўлни танлаб, қўйилган вазифани тайёр бюджет маблағлари ҳисобидан бажаришга ўрганиб қолгани кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда ёз ойларида электр тизимларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, юклама ошиб кетиши натижасида уларнинг ишдан чиқишини олдини олиш чораларини ўз вақтида кўриб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Паст кучланишли 30 минг километр электр тармоғи ва 10 мингта трансформаторни мукаммал таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш топширилди.
Бу борада март ойида Тошкент шаҳрида электр таъминотини яхшилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, бунга 4,2 триллион сўм ажратилди. Унга мувофиқ 900 километр электр тармоқлари, 230 та трансформаторни янгилаш ва реконструкция қилиш, 5 та янги подстанция қуриш режа қилинган.
Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратиш топширилди.
1 августга қадар 2023 йил учун режа қилинган тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун вилоят, шаҳар ва туманларда 400 га яқин бригада ташкил қилинади.
Шунингдек, мутасаддиларга иссиқлик энергия станцияларига бугунги кунга нисбатан 6 миллион куб метрга кўп газ етказиб беришни таъминлаш, 1 июлга қадар 200 минг тонна мазут захирасини яратиш топширилди.
Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини кучайтириш, электр энергияси ва газнинг ноқонуний истеъмолига барҳам бериш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.

Мамлакатимизга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланган.
Мутасаддилар олдига ҳозирдан бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди.
Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.
Вилоят ҳокимларига жорий йилнинг ўзида 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш топширилди.
Умуман, тармоқ мутасаддилари олдига энергетика соҳасида иш сифатини таъминлаш, тартиб ва интизомни кучайтириш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Равшан Мамутов Давлат дастурида белгиланганидек 750 мингта янги деҳқон хўжаликларини тадбиркорга ажратиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан саволни ўртага ташлади.
Саволга жавоб видеолавҳада 👆
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
Саволга жавоб видеолавҳада 👆
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
🗓 12 МАЙ — ХАЛҚАРО ҲАМШИРАЛАР КУНИ
Жаҳонда ҳар йили 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.
#uzlidep #bugungikun

Хитой тажрибаси асосида алоҳида дастур амалга оширилади
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14354
Умуман олганда, йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигини халқчил тизимга айлантириш, 100 дан ортиқ ижтимоий хизматларни бевосита маҳалланинг ўзида йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилдики, бу аҳолини тайинли ишли қилиш, уларнинг даромад манбаини оширишга хизмат қилади.
#uzlidep #deputat #munosabat

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
#uzlidep #yoshlarparlamenti
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
#uzlidep #yoshlarparlamenti
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг XIV мажлиси бўлиб ўтди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14355
Унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда O‘zLiDePнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди.
#uzlidep #siyosiykengash

Унда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгари сайловда O‘zLiDePнинг иштироки ва партиянинг навбатдаги Съездида партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинди
Батафсил видеолавҳада 👆

🏆 Боксчиларимиз Тошкентда бўлиб ўтган мусобақада тарихий натижа қайд этди
Пойтахтимиз мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида спортчиларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медалга сазовор бўлишди.
Шубҳасиз, бу билан ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Қайд этиш жоиз, шу пайтгача боксчиларимиз ҳеч бир жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва умумий ҳисобда 9 та медални қўлга киритишмаган эди.
Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:
🥇Олтин медаль:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халоков
-63.5 кг: Руслан Абдуллаев
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
+92 кг: Баҳодир Жалолов
🥈Кумуш медаль:
-54 кг: Ойбек Жўраев
-71 кг: Саиджамшид Жафаров
🥉Бронза медаль:
-75 кг: Аълохон Абдуллаев
-92 кг: Лазизбек Мулложонов
O’zLiDeP жамоаси мазкур жаҳон чемпионатида қайд этилган тарихий натижа билан спортчиларимизни, миллионлаб мухлисларимизни самимий қутлайди!
@uzlidep

🗓 15 май жаҳон миқёсида Халқаро оила куни (International Day of Families) ҳисобланади.
➡️ Ушбу сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга кўра, 1994 йил 15 майдан мунтазам нишонланиб келинади.
👉Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғри сида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган.
❗️ Халқаро оила кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

O‘zLiDeP Марказий сайловолди штабининг йиғилиши бўлиб ўтди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14356
Йиғилишда O‘zLiDePнинг Марказий ва ҳудудий кенгашлардаги сайловолди штабларининг асосий вазифалари белгилаб олинди.
#uzlidep #saylovoldishtabi
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14356
Йиғилишда O‘zLiDePнинг Марказий ва ҳудудий кенгашлардаги сайловолди штабларининг асосий вазифалари белгилаб олинди.
#uzlidep #saylovoldishtabi
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
🔴 #LIVE
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиняпти.
Хусусан,
➖«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижара ва лизинг муносабатларини тартибга солишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
➖«Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;
➖«Маъмурий жарималарни ижро этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги;
➖«Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида Шартномани (Тошкент, 2022 йил 22 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги;
➖«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари фаолияти билан шуғулланганлик учун давлат божи ставкалари миқдорларини мақбуллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиняпти. Хусусан, ➖«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига…
🔴 #LIVE
Метрология хизматларини кўрсатишда хусусий сектор жалб қилиняпти
Йиғилишда депутатлар томонидан «Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан «Метрология тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти.
Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси метрология хизматларини кўрсатиш соҳасида хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда бу борадаги давлат ташкилотларининг экскулюзив ҳуқуқларини бекор қилиш орқали соҳада мавжуд монополияни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасида ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан кўрсатилишига рухсат бериш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, лойиҳа билан ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати Ҳукумат томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.