O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.6K photos
3.19K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
#LIVE

🔍 Электрон сигареталар муомаласига чек қўйилмоқда

😎 Фракция аъзолари баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқишмоқда.

🔍 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда тамаки ва никотин маҳсулотларининг “замонавий” ва “инновацион” турлари, хусусан, никотинни етказиб бериш мосламалари, электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар ҳамда қиздириладиган тамаки маҳсулотларининг мамлакатимизга қонунга хилоф равишда олиб кириш ҳолатлари ва айланмаси ортиб бормоқда. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайди.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутиляпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

🔍Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғурта қилинади

😎 ЎзЛиДеП фракциясида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилиняпти.

✈️Қонуннинг мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таваккалчиликларни суғурта қилиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солишдан иборат.

🔍Ушбу Қонун қишлоқ хўжалиги суғуртасини амалга оширишда қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, жамғарманинг даромадлари ва харажатлари, қишлоқ хўжалигида суғурталаниши лозим бўлган таваккалчиликлар, қишлоқ хўжалиги суғуртаси мукофотлари бўйича субсидиялар беришни кўзда тутади.

🔍Шунингдек, қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузиш ва қайта суғуртани амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаси бўйича зарарларни аниқлаш ва суғурта товонларини тўлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан мувофиқлаштириш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилади.

🔍Бюджет субсидияси мувофиқлаштирувчи органнинг бюджет сўровномаси асосида ҳар йили келгуси йил учун мўлжалланган Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда назарда тутилади.

🔍Таъкидлаш керак, ЎзЛиДеП қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларини суғурталаш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни сайловолди дастурида устувор вазифа қилиб белгилаган эди. Шу нуқтаи-назардан мазкур қонун лойиҳаси партия таклиф-ташаббуслари ижросида муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

😎 Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифати янада яхшиланади

🔍ЎзЛиДеП фракцияси мажлисида аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилмаган қўшимча тиббий ёрдам кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солиш, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси аҳолининг юқори сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга, жисмоний шахсларнинг тиббий ва фармацевтика фаолиятини давлат рўйхатига олишнинг мукаммал жараёнини татбиқ этишга, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг шахсий масъулиятини кучайтириш, билим ва кўникмаларини доимий ошириб боришга ҳамда республикада фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг реал вақт режимида маълумотлар базасини шакллантиришга хизмат қилади.

🔍Шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилмаган фуқароларга қўшимча тиббий ёрдам ҳамда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмасисиз тўғридан-тўғри пулли асосда тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

🔍Фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан қатор таклифлар, фикрлар билдириб ўтишди. Депутатлар томонидан қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Парламентдан салом деймиз сизга! OʻzLiDeP фракциясининг галдаги мажлиси ҳам қизғин ўтди. Тафсилотларни репортажимизда томоша қилинг.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 Фракция йиғилишида қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP фракциясида қандай мавзулар муҳокама қилинмоқда? Депутатлардан саволлар, таклифлар ва эътирозлар... Батафсил бизда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥

Электрон сигареталар муомаласи тақиқланмоқда

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍 Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бўшлиқни тўлдирадиган муҳим қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

🏢 Қонунчилик палатаси мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Бу борада мақбул қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам назарда тутилган.

➡️ Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар сони 800 мингга яқин бўлиб, ҳозирда бу кўрсаткич яна ошиб боряпти. Мазкур қонун лойиҳаси айнан шу соҳа вакиллари манфаатларига хизмат қиладиган ҳужжатдир.

😎 Шу билан бирга, мазкур қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалигида барқарор ишлаб чиқаришни ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт ҳажмини ошириб, деҳқонларимиз, фермерларимизни, умуман қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг даромадларини кўпайтиришга, бозорларда нарх-наво барқарорлиги, аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM