O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
10.8K subscribers
31.2K photos
3.41K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар давлатимиз раҳбарининг 9 апрель куни ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестисия лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишининг аҳамияти ҳусусида тўхталиб ўтишди.

🔍Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан соҳани янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, соҳадаги салоҳиятли бозорлардан сайёҳларни жалб қилиш, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

🔍Шунингдек, Миллий туризм ягона платформаси ишлаб чиқилаётгани ва унга электрон виза бериш, чипта олиш жараёнлари ҳам уланиши, барча тарихий обидаларга кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши айтиб ўтилди. Бундан ташқари туризмни юқори даромадли соҳага айлантириш учун давлат ва хусусий сектордаги барча иштирокчиларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар партиямиз мақсад ва ғояларига тўлиқ мос келиши депутатлар томонидан алоҳида таъкидланди.

🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча вазифалар ва ташаббуслар ижросида депутатлар ҳам фаол бўлиши, жамоатчилик назорати тадбирларини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Сунъий интеллектдан ғараз мақсадларда фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

🔍Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 462-моддасига сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда Интернетда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг наватдаги йиғилишида муҳокама қилинаётган “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасида бу йўналишдаги бошқа ўзгартиришлар ҳам кенг муҳокама қилиняпти.

🔍Шунингдек, қонун лойиҳасида “сунъий интеллект” тушунчасига таъриф берилиб, сунъий интеллект соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда махсус ваколатли органнинг вазифалари белгиланяпти.

🔍Бундан ташқари, ахборот ресурсларини яратишда ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий қоидалари ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурсларига маркировка қўйиши каби мажбуриятлар белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳуқуқбузарлигини тан олган тақдирда, унинг банкдаги ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиш солиқ органи қарори асосида амалга оширилиши мумкин

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилиняпти.

🔍Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш, судларда кўриладиган ишлар бўйича ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш, мавжуд чекловларни олиб ташлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдаги айрим мажбурий талабларни қисқартиришга қаратилган мазкур қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларга даво муддати бўйича мажбуриятни енгиллаштиришга хизмат қилади.

🔍Мазкур Қонун лойиҳаси билан Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда Солиқ кодексига солиқ органи иштирокидаги солиққа оид низолар маъмурий судлар томонидан кўрилиши, шунингдек, солиқ тўловчи – тадбиркорлик субъекти солиқ ҳуқуқбузарлигини тан олган ҳамда эътироз билдирмаган тақдирда, унинг банкдаги ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиш солиқ органи қарори асосида амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

«Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Агросаноат соҳасида янги бозор механизмларини жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Риелторлик фаолияти тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалри биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.

🔍Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.

🔍Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.

🔍Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.

🔍Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.

🔍Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.

🔍Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

🔍Таъкидланганидек, сўнгги йилларда банк ва тўлов хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланиш, электрон тўловларни сифатли ва хавфсиз қайта ишлаш билан боғлиқ молиявий воситалар кенг ривожланмоқда.

🔍Шу билан бирга, тўлов воситалари ва банк карталаридан фойдаланишда аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш ва тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг фаолиятини такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси билан аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тўловлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришга эътибор қаратиляпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

🔍Фракция йиғилишда “Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўриб чиқилмоқда.

🔍Қонун лойиҳаси қонунчиликдаги интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштирилишига, ортиқча талабларнинг бартараф этилишига ҳамда қонунчиликдаги тушунчаларнинг тизимлаштирилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси тадбиркорлар учун қонунчиликни енгиллаштирмоқчи

🔍Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни соддалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш орқали тадбиркорлик ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартиришга, ЎзЛиДеП сайловолди дастурий вазифаларининг ижросини таъминлашга қаратилган.

🔍Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусий сектор, айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларига юклатилган 6 та ижтимоий мажбуриятларнинг юмшатилишига хизмат қилади.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси депутатларнинг таклифлари ва фикрларидан сўнг биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш тўғрисидаги баёноти ҳақида”ги масала кўриб чиқилмоқда.

🔍Куни кеча ЎзЛиДеП ва ЎзМТДП фракциялари “Тараққиёт блоки”ни ташкил этиш юзасидан битим имзолаган эди. Ушбу блок 93 нафар депутатни бирлаштириб, парламентдаги кўпчиликни ташкил этади ва етакчи сиёсий кучга айланади.

#uzlidep #taraqqiyot_bloki

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM