O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.13K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
13 ФЕВРАЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

@uzlidep
🎬 Хорижий тилларни нолдан бошлаб ўрганиш учун бепул платформа!

🗣Ташаббускор ёшлар томонидан хорижий тилларни нолдан бошлаб ўрганиш учун YouTube платформа ишга туширилди. Унда Турк, Араб, Япон, Корейс, Хитой, Испан, Немис, Рус тиллари ва хорижликлар учун Ўзбек тили бўйича бепул дарслар йўлга қўйилган.

Қуйидаги ҳавола орқали платформага ўтиб, аъзо бўлишингиз мумкин
👇👇👇
https://www.youtube.com/@ibratfarzandlari/featured
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар парламентига O'zLiDePдан аъзолик учун сайлов ва дастлабки саралаш босқичи юзасидан брифинг

#uzlidep #brifing

O'zLiDeP расмий канали
Андижоннинг энг муносиб ёш парламентчилари саралаб олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13925

Хуршидахон Халилова бошчилигидаги одил ҳакамлар хайъати вилоятдаги “16-Пахтаобод”, “9-Андижон шаҳар”, “22-Шахрихон”, “14-Мархамат”, “10-Олтинкўл”, “20-Чинобод” сайлов округларидан номзоди кўрсатилган иштирокчилар орасидан 12 нафарини республика босқичида қатнашишга муносиб деб топишди.

#uzlidep #YoshlarParlamenti

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши ҳамда мутасадди раҳбарларнинг ахбороти эшитилиши режалаштирилган.

Хусусан,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2022 йилдаги фаолияти тўғрисида;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига алоҳида тоифадаги жисмоний шахслар томонидан ижтимоий солиқ тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги;

«Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
🔴 #LIVE

Омбудсманга ўтган йили 17 минг 761 та мурожаат келиб тушган

Фракция йиғилишида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2022 йилдаги фаолияти таҳлил қилинди.

Ҳисобот даврида Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар 2022 йилда 17761 тани ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан (18738 та) 5,2 фоизга ёки 977 тага камайган.

Таъкидлаш жоизки, ҳисобот йилида Омбудсманга келиб тушган мурожаатларнинг 14526 таси Мурожаатлар билан ишлаш бўлими томонидан, 3235 таси Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш бўлими томонидан тегишлилигига кўра кўриб чиқилди.

Бундан ташқари Омбудсман томонидан мурожаатларни ўз вақтида ҳамда сифатли кўрилишини таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш борасида доимий равишда (вилоятлар, соҳалар ва ташкилотлар кесимида) таҳлилий ишлар олиб борилди.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили ҳудудлар кесимида кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар Қашқадарё вилоятидан (2297 та), Тошкент шаҳридан (2079 та), Сурхондарё вилоятидан (1582 та), Тошкент вилоятидан (947 та), энг кам мурожаатлар эса Қорақалпоғистон Республикасидан (292 та) ва Андижон вилоятидан (388 та) келиб тушган.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар давлат органлари ва ташкилотлари кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаат Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюро фаолияти устидан келиб тушган шикоятлар эканлиги аниқланиб, бундай шикоятлар юзасидан муносабат билдириш учун 2022 йилнинг 22 апрель ва 3 ноябрда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюрога хатлар юборилди.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
Қашқадарёлик ёш парламентчилар сараланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13927

Вилоятнинг 126-Бешкент, 129- Косон, 131- Китоб, 134-Яккабоғ ва 136-Деҳқонобод сайлов округларидан кўрсатилган номзодлар орасидан 10 нафар иштирокчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти”га бўладиган сайловда иштирок этишга лойиқ деб топилди.

#uzlidep #YoshlarParlamenti

O'zLiDeP расмий канали
Давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига ташрифи давомида берган кўрсатмалар ижроси бошлаб юборилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13932

#uzlidep #tashrif #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Нукус шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида очиқ эшиклар куни ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13928

Танишиш жараёнида иштирокчилар томонидан Мономарказда бундан бошқа касб-ҳунар турларини кўпайтириш, ушбу марказларни ҳар бир туманда ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

#uzlidep #monomarkazlar

O'zLiDeP расмий канали
14 ФЕВРАЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
14 февраль (1483 йил)

Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

#bugungikun

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистонда аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар борлиги маълум қилинди

Президентимиз ижтимоий соҳаларга масъул раҳбарларни қабул қилди.

Йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасида долзарб масалалар кўплиги таъкидланди.

Хусусан, аҳолининг 56 фоизида ортиқча вазн, 30 фоизида сурункали касалликлар борлиги маълум қилинди.

Шу боис мамлакатимизда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракати бошланади.

Аҳолини қийнаб келаётган онкологик, юрак-қон томир ва эндокрин касалликлар бўйича эрта ўлимни кескин камайтириш муҳимлиги таъкидланди.

#uzlidep #tibbiyot

O'zLiDeP расмий канали
Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13933

#uzlidep #Bobur

O'zLiDeP расмий канали