O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ёшлар парламенти сайлови: Навоий вилоятидан 3 нафар номзод Республика босқичига тавсия этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13920

Вилоятда жами 123 нафар фаол ёшлар ҳужжат топширди.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
Пахтакорда жиззахлик фермерлар билан учрашув ташкил этилди

👉 Батафсил

Учрашувда Давлатимиз раҳбарининг Жиззах вилоятига қилган ташрифи давомида фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва пахта-тўқимачилик кластерлари раҳбарлари билан қилган мулоқоти чоғида ҳосилдорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, янги корхонлар очиш ва касаначилик орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича берган кўрсатмалари ва тавсияларини кенг жорий қилиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

#uzlidep #fermerlik

O'zLiDeP расмий канали
Фермер хўжаликлари фаолиятига давлат аралашуви кескин қисқартирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13924

Лойиҳанинг 17-моддасида фермер хўжалигига юклатилган мажбуриятларга тегишли ўзгартиришлар таклиф этилмоқда. Хусусан, тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулоти назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаш мажбурияти чиқариб ташланяпти.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
👉 O‘zLiDePнинг ҳафта давомидаги энг муҳим янгиликлар дайжести

#uzlidep #dayjest

@uzlidep
12 ФЕВРАЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

@uzlidep
Инсон ҳуқуқлари — энг олий қадрият

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13922

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурининг тасдиқланиши муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа бўлиб, бу дастурни амалга оширишда тегишли вазирлик ҳамда қўмиталар мутасаддилари, депутат ва сенаторлар, қолаверса, кенг жамоатчилик ўзини масъул эканини унутмаслик лозим.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Муқобил энергетика лойиҳалари амалга оширилади

👉 Батафсил

Давлатимиз раҳбари шу йил 10 феврал куни Жиззах вилоятида фаоллар билан ўтказилган йиғилишда энергетика таъминотини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида 5 Мегаваттли,
саноат зонаси ва тадбиркорлар биноларида 15 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Бундан ташқари аҳоли хонадонларига 8 Мегаваттли қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш учун жозибадор шароитлар яратилади.

Тадбиркорларнинг ўз эҳтиёжлари учун 5, 10, 15 Мегаваттли қуёш станциялари қуриш ташаббуслари қўллаб-қувватланади.

#uzlidep #munosabat

@uzlidep