O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Чироқчи туманидаги Паканди қишлоғида истиқомат қилаётган Феруза Бекмуродова “аёли тадбиркор бўлган оила гуллаб яшнайди”, деб ҳисоблайди. Бунга у ўзинингг 4 сотих иссиқхонасида йил бўйи помидор ва бодринг етиштириб, ички бозорни таъминлаётгани, 30-40 млн сўм даромад топаётганини мисол қилиб кўрсатади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11206

#uzlidep #tomorqachilik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Томорқачилик ва тадбиркорликнинг сир-асрорлари мактаб битирувчи қизларига ўргатилди

https://uzlidep.uz/news-of-party/11976

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти Қизилтепа туманидаги 1-сонли касб-ҳунар коллежи битирувчи синф қизлари учун “Комила аёл жамиятнинг бахтидир” шиори остида тажрибали томорқачилар ва тадбиркорлар билан пресс тур ташкил этди.

#uzlidep #tomorqachilik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касбилик томорқачилар фаолияти билан танишилди

Партия етакчиси Касби туман Месит маҳалласида фаолият олиб бораётган Темирмалик Нормўминов хонадонида бўлди.

Ёш тадбиркор 6 йилдан буён иссиқхоначилик билан шуғулланиб келади. Жами 60 сотих ер майдони бўлиб, ҳозирда 15 сотих майдонда помидорнинг аламина навини етиштирмоқда. Йиллик даромад 100 миллион сўмдан ошаяпти.

Актам Хаитов Месит маҳалласида иссиқхоначиларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кооперацияси”  ташкил этилишини билдирди.

#uzlidep #tomorqachilik

@uzlidep
Урганчликлар тажрибаси оммалаштирилса...

Актам Хаитов Хоразм вилоятида бўлиб, томорқачилик йўналишидаги ишлар билан яқиндан танишди.

Илк манзил Урганч тумани "Ғойбу" қишлоғидаги Бойжон ота Хонгалдиев хонадони бўлди. Бу оила тўрт сотих ер майдонида тўқсонбости экинларини эккан. Йил давомида тўрт марта ҳосил олиб, камида 100 млн сўм даромад кўришни мақсад қилган.

Янгибозор туманидаги “Универсал таъминотчи” томорқа хизмати фаолияти билан ҳам танишилди.
Мазкур томорқа хизматига Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан 4 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиб берилган.

Мулоқотлар давомида тажрибали томорқачилар тажрибасини ўрганиш, даромадни янада ошириш, экин турларини кўпайтириш, йилига 4 мартагача ҳосил олишни йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

#uzlidep #tomorqachilik

O'zLiDeP расмий канали