O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
«Вакцина олганлар шифохонадан тўрт кунда чиқяпти, эмланмаганларга жуда оғир бўляпти». Шавкат Мирзиёев аҳолини COVID-19’га қарши эмланишга чақирди

Видео 👇

https://www.tiktok.com/@uzlidepuz/video/6990227664707554562
«Уйим йўқ эди, уйли бўлдим. Malibu машинам ҳам бор». Шавкат Мирзиёев самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашди

Президент тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириш жараёнида самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев ҳайдовчи билан суҳбатда машинанинг қулайликлари ҳақида сўради. Давлат раҳбари ҳайдовчининг маоши ҳақида ҳам савол берди. «11−12 млн, кўтарилиб боряпти ҳозир», — деди ҳайдовчи.

Президент ундан ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам сўради. «Уйим йўқ эди, уйли бўлдим. Машина олдим. Ҳозир Malibu автомашинам бор. Сизга раҳмат!», деб жавоб берди у. Шавкат Мирзиёев «Malibu`инг ҳам борми?», дея хайрон қолди.

Видео 👇

https://www.tiktok.com/@uzlidepuz/video/6990574633967783170
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

⬇️Ҳафта давомида Президент иштирокида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида Шерзод Асадов маълум қилди:

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш бўйича тақдимот;

Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши режалаштирилган.

🇺🇿🇹🇲 Жума куни Президентимиз Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашувида иштирок этади. 5-6 август куни бўлиб ўтадиган маслаҳат учрашуви доирасида ҳамкорликнинг муҳим истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Иқтисодий форум, Марказий Осиё етакчи аёлларининг учрашуви, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси ва миллий таомлар фестивали ҳам бўлиб ўтади.

#Prezident #Mirziyoyev

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Президент Шавкат Мирзиёев:

Пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтишимиз ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун, халқимиздан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилиш талаб этилади:

1️⃣Биринчидан, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келдик. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти пайдо бўлди.

2️⃣Иккинчидан, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига риоя қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш – касалликдан энг самарали ҳимоя эканини унутмаслик лозим. Афсуски, одамларимиз бу талабни унутиб, эсдан чиқариб қўйгани ҳам, айни ҳақиқат. Чекловларга қарамасдан, жойларда кўп кишилик тўйлар, турли хил маросимлар тўхтагани йўқ.

3️⃣ Учинчидан, касаллик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанаётган беморларни ўзбошимчалик билан, пала-партиш дори воситаларини истеъмол қилишини олдини олиш зарур.

#Prezident #Mirziyoyev
“Humo Arena” мажмуасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси тадбир ўтказди. Мониторларда Марказий сайлов комиссиясининг сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани онлайн тарзда намойиш этилди. Шавкат Мирзиёев сайловда қатнашганлар умумий сонининг 80,1 фоиз овози билан ғалаба қозонгани эълон қилинди.
Тадбирда Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун халқимизга миннатдорлик билдирди.

В комплексе «Humo Arena» состоялось мероприятие Либерально-демократической партии Узбекистана. На мониторах транслировалась пресс-конференция Центральной избирательной комиссии, посвященная предварительным итогам президентских выборов. Шавкат Миромонович Мирзиёев, набравший 80,1 процент голосов избирателей, объявлен победителем выборов.
Шавкат Мирзиёев выступил на мероприятии и поблагодарил наш народ за оказанное ему высокое доверие.

#Mirziyoyev #saylov2021 #dastlabkinatijalar #Prezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Рамазон ойида нархларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нахрларни арзонлаштириш бу улуғ айём кунларида катта савоб эканлигини барча тадбиркорларга тушунтириш керак.

#uzlidep #Prezident #tadbirkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Томорқа даромад топса жамият ўзгаради

🐄Қашқадарёда чорвани ривожлантириш бўйича биронта вилоятда йўқ имконият бор

🌳30 йил давомида биттадан дарахт экилганида 30та дарахт бўларди

👦 Мактабгача таълим яхши ривожланган давлатда ишсизлик бўлмайди

🧑‍🏫 Фарзандларимизни тарбия қилмасак, ниятимизга ета олмаймиз

📹Видеони Facebook'да томоша қилиш

#uzlidep #Prezident #tomorqa #Koson

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Шавкат Мирзиёев фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда коронавирус сабаб Ўзбекистонда ўпка касалликлари бўйича беморлар сони 18 фоизга ошгани қайд этилди.

ОИВ билан касалланиш ҳолати ҳам кўп. Бу айниқса Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятларида долзарб.

Келаси йилдан “Ўпка саломатлиги” мобил бригадалари ташкил этилади ва улар чекка ҳудудларда болаларни скрининг текширувлардан ўтказади.

Туберкулёз билан касалланганлар бепул дорилар билан таъминланади. Бунинг учун бюджетдан 40 млрд сўм ажратилади.

#Prezident #uzlidep #sogliqnisaqlash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.

Тадбир бугун соат 11.00 да бошланиши белгиланган.

#Prezident #uzlidep #murojaatnoma

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорларга 300 миллион сўмгача кредитлар ажратилади

Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилиши таъкидланди

#Prezident #tadbirkorlik #kredit #uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди - Президент Шофиркон туманидаги тикувчилик корхонасига борди

Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида Шофиркон туманидаги “Бухара Азтекс” тикувчилик корхонасига борди.

Илгари бу туманда саноат умуман йўқ эди. Қишлоқ хўжалигидаги янгиланишлар, кластер тизими натижасида бу ерда ҳам саноат пайдо бўлди. Ҳозир биргина пахтадан ип, калава, мато, тайёр кийимлар, чигитдан ёғ, совун, озуқа ва бошқа ўнлаб маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бу ерда пахта етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашнинг тўлиқ занжири йўлга қўйилган. Шу боис маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоизга етган.

Лойиҳанинг қиймати 8,7 миллион доллар.

Корхонада йилига 16 миллион дона тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхона томига қуёш панеллари ўрнатилган. Президент бу каби замонавий корхоналарни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.

#Prezident #uzlidep

O'zLiDeP расмий канали