O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
😎 OʻzLiDeP Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштиришда фаол иштирок этади

🇺🇿 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

💳 Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилган бўлиб, мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари сифатида қатор вазифалар ўрин олган. Хусусан, маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш, табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш каби вазифалар белгиланмоқда.

Шунингдек, 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш, инфляцияни 5 фоиз, бюджет тақчиллигини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз даражасида сақлаш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш каби устувор мақсадлар кўзда тутилган.

😎 Партиямиз ўз сайловолди дастурида аҳолига қулай атроф муҳит шароитларини яратиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, "Яшил иқтисодиёт" кўламини кенгайтиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олган. Жорий йилги Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган вазифалар OʻzLiDePнинг мақсад ва ғояларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

😎 Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Қонунчилик палатасидаги фракцияси, партиянинг ҳудудий кенгашлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, барча фаолларимиз Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифлари, тавсияларини бериш билан бирга, бу жараёнга фаол ва ташаббускор иштирок этади.

Актам Хаитов
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, партия фракцияси раҳбари


#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣️ Давлат дастури лойиҳаси депутатларда катта қизиқиш уйғотмоқда

• Хушвақт Хаитов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʻzLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотлар тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошланади

🗣️ “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. 

🔗 Батафсил

Раъно Астанақулова
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

#uzlidep #davlat_dasturi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM