O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.51K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
_______________________

Началось очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Заседание транслируется в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🟢 Ўзбекистон қандай қилиб «яшил» иқтисодиётга ўтади?

✍️ Президентнинг «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

👉 Ҳужжат билан 2030 йилгача «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастури тасдиқланди. У қуйидаги стратегик мақсадларга эришишга мўлжалланган:

иссиқхона газларининг ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35%га қисқартириш;

қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватини 15 ГВт га ошириш ва уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 30%идан кўпроғига етказиш;

саноат соҳасида энергия самарадорлигини камида 20%га ошириш;

ЯИМ бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30%га камайтириш;

иқтисодиётнинг барча тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 млн гектаргача майдонда сув тежовчи суғориш технологиясини жорий этиш;

йилига 200 млн кўчат экиш ва кўчатларнинг умумий сонини 1 млрд дан ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни 30%дан ортиқроққа кенгайтириш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 65%дан ошириш ва бошқалар.

❗️2023 йил 1 июндан маҳсулотларни ишлаб чиқаришда экология ва атроф-муҳитга таъсирни чеклаш бўйича қўйилаётган талаблар асосида «яшил сертификатлар» тизими жорий этилади.

#uzlidep #yashiliqtisod

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституция - адолат кўзгуси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13623

Сўзга чиққанлар, амалдаги Бош қомусимиз мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва катта ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келаётганлиги алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, Конституциямизда ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, оила қуриш, яшаш жойига эга бўлиш ҳамда ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун шароит яратилиши ҳуқуқий ифодасини топган.

#uzlidep #Konstitutsiyamizga30yil

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
156 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13622

Мудин МФЙ хотин-қизлари, 194 - мактаб юқори синф ўқувчилари иштирокидаги давра суҳбатида туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари аёллар ўртасида онкологик касалликлар турлари ва уларни олдини олишда тиббий кўрикларнинг аҳамияти тўғрисида маълумот беришди.

#uzlidep #ayollarqanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
7 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Эркин ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдевори

👉
Батафсил

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. У биз учун бурч ва мажбуриятларимиз мажмуаси, ҳаётимизни фаровон этиш, ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни таъминлаш, жамиятда қонун устуворлигини ўрнатишнинг энг муҳим манбаи ҳамдир.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13625

Чинакам халқ мафкураси ҳамда миллатнинг энг муқаддас орзу интилишларини унинг Қомуси — Конституцияда батафсил ифодалаш мумкин. Шу жиҳатдан олганда Ўзбекистон Конституцияси ўтган 30 йил давомида мамлакатимиз тараққиёти эришилаётган барча ўзгаришлар, янгиланиш ва ютуқларда ўз аксини топди. Халқчил ва ҳаётий ҳужжат эканини том маънода намоён эта олди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциямиз – ёшлар ҳуқуқларини кафолатлаган қомус

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13621

Партия фаоллари, депутатлар, ёшлар иштирок этган тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани айтиб ўтилди.

#uzlidep #yoshlarqanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қорақалпоғистонда 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида 293,7 млрд сўм маблағ ажратилган

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13631

#uzlidep #mahalla

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янгиланаётган Ўзбекистоннинг ҳуқуқий пойдевори

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13626

Фуқаролик бурчини теран англаб етган ҳар бир инсон Асосий қонунни такомиллаштириш юзасидан ўзининг аниқ, асосли таклифлари билан иштирок этаётганлигини, зеро, Конституциямизда жамиятда инсон омилини юксак даражага кўтариш қатъий ва ўзгармас қоида сифатида белгиланганлигини таъкидлади.

#uzlidep #Konstitutsiyamizga30yil

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар курси пастлади

1 АҚШ долларининг расмий курси 24,41 сўмга тушиб, 11 минг 260,49 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 796,49 сўмга баҳоланиб, 45,88 сўмга пастлади. Шунингдек, 1 рубль 178,99 сўм этиб белгиланиб, 0,23 сўмга тушди.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциямизнинг 30 йиллигига бағишланган туркум тадбирлар ташкил қилинмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13636

“Янги Ўзбекистоннинг ҳуқуқий пойдевори” мавзуида ўтказилган мазкур мулоқотда университет талабалари ва профессор-ўқитувчилари, спорт соҳаси вакиллари, партия фаоллари, депутатлар, ҳуқуқшунослар қатнашди.

#uzlidep #Konstitutsiyamizga30yil

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
8 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қадрли юртдошлар, азиз партиядошлар!

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси депутатлари ҳамда миллионлаб аъзоларимиз номидан Сизларни мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий табриклайман!

Асосий қонунимиз бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ва янгиланишлар асоси, миллий қонунчилигимиз пойдеворидир.

Конституциямиз умуммиллий ҳамда умуминсоний қадриятларимизни ўзида мужассам этган, барча соҳадаги ўзгаришлар, хусусан, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясидаги улкан вазифаларни амалга ошириш йўлидаги тарихий ҳужжатдир.

Муҳтарам ватандошлар!
Мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида илгари сурилаётган моҳиятан мутлақо янги вазифалар шунга мос конституциявий-ҳуқуқий макон яратилишини зарурат қилиб қўйди. Асосий қонунни ҳозирги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш партиямиз дастури ва сиёсий платформасига ҳамоҳанглигини ҳам алоҳида қайд этишни истардим.

Бош қомус ислоҳ қилинишида бутун халқимиз фаол қатнашяпти. Ишончим комилки, янгиланган Конституция эзгу мақсадларимиз, умидбахш интилишларимизни ўзида тўла мужассам этади, туб ислоҳотларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлади.

Конституциямизнинг 30 йиллиги барчамизга қутлуғ бўлсин!

Актам Хаитов,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари