O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.2K photos
3.42K videos
60 files
15.8K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
😎 O'zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида “O‘zLiDeP онкологик касалликларга қарши!” мавзусида бепул тиббий кўриклар акцияси бошланди.

Акция февраль ойи давомида республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил этилади. Акцияда партия сафидаги малакали шифокор мутахассислар малакатимиз аҳолисини бепул тиббий кўриклардан ўтказиш ва ўз маслаҳатларини бериши назарда тутилган.

❗️ Ўз саломатлигингзга бепарво бўлманг ва акцияда иштирок этинг!

🗣️ Маълумот учун партия сайтидаги ҳудудий Кенгашлар телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 OʻzLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар универститети билан ҳамкорликда “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

✔️ Тадбир давомида “Қариндошлар ўртасидаги никоҳ тузиш ҳолатларининг сабаб ва оқибатлари” , “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг миллат генафондига салбий таъсири” ҳамда  “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзуларида маърузалар эшитилди.

Шунингдек, депутатлар талаба қизларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 OʻzLiDeP Аёллар қаноти ташаббуси билан “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида "Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида ташкил қилинган "Бир депутат юз аёлга кўмакчи" лойиҳаси доирасида 200 нафарга яқин хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Икки буюк даҳога эҳтиром

😎 Халқаро Нордик университетида OʻzLiDeP ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Аждодларимиз мероси – ҳаётий мактаб” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзолари, маданият ва санъат соҳаси ходимлари, университетнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

⭐️ Тадбир давомида буюк бобокалонларимизнинг ҳаётлари, ижодлари ва меросларига тўхталиб ўтилди ҳамда ғазал ва рубоийлардан парчалар ўқилди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши, Ўзбекистон миллий универститети ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар "Олима" уюшмаси билан ҳамкорликда “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида “Олима – илмдаги фидойилик ва жонкуярлик рамзи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда, дунё мамлакатлари қаторида ва халқаро ҳамжамиятда муносиб ўринга эга бўлган Ўзбекистоннинг давлат ва жамият сифатидаги тараққиёти силсиласида аёлнинг ўрни, унинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти алоҳида аҳамият касб этиши, глобаллашув жараёнида янги авлоднинг ҳар қандай шароитга нисбатан фаол фуқаролик позициясини шакллантириш масаласида хотин-қизларнинг роли ҳар қачонгиданда муҳим эканлиги тилга олинди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O’zLiDeP Тошкент шаҳар ва Чилонзор туман Кенгаши Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «Саломатлик сари» лоийҳаси доирасида «O’zLiDeP онкологик касалликларга қарши!» шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда онкологик касалликлар ҳақида талаба қизларни хабардор қилиш, саратоннинг олдини олиш ва эрта аниқлаш чораларини кўриш, шунингдек, даволаш усуллари ва тадқиқотларга эътиборни кучайтириш масаласи мақсад қилинди.

📌 Учрашув давомида соғлиқни сақлаш, касалликларнинг олдини олиш ва мунтазам тиббий кўрикларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиш билан бирга, қизлар учун алоҳида тиббий кўрик ва маслаҳатлар ҳам ўтказилди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши "Аёллар муаммоларини ўрганиш ва ишбилармонлигини қўллаб-қувватлаш" бўлими хамда Ўзбекистан хотин-қизлар "Олима" уюшмаси билан ҳамкорликда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий универститетида “Аёллар – инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида “Олима – илмдаги фидойилик ва жонкуярлик рамзи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
OʻzLiDeP онкологик касалликларга қарши
 
😎 OʻzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси «Аёллар қаноти» томонидан тасдиқланган иш-режа бўйича Бўзатов тумани «Эркиндарё» ОФЙ ҳудудида жойлашган туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 28-сонли Оилавий поликлиникада Халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгаши депутатлари томонидан «OʻzLiDeP онкологик касалликларга қарши» акцияси доирасида «Саломатлик сари» мавзусида учрашув ўтказилди.
 
🔵 Тадбир давомида ҳудудда яшовчи «Аёллардафтари» рўйхатида турувчи кам таъминланган, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
 
🗣️ Шунингдек, депутатлар томонидан қишлоқ аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатиш сифати, фуқароларга бепул дори-дармонларнинг ўз вақтида етказиб берилиши, фуқароларнинг даволаниши ва тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтказилиши бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O’zLiDeP ташаббуси билан "Саломатлик сари" лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

#uzlidep #ayollar_qanoti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM