O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
💬- Агар иккинчи лойиҳамиз ишга тушса, - дейди ёш тадбиркор. – Бу Марказий Осиё минтақасидаги мазкур йўналишдаги ягона корхона бўлади. Нафақат янги иш ўринлари яратиш, балки қандолат маҳсулотлари ва уни тайёрловчи технологияларни экспорт қилиш имкони яратилади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10981

#uzlidep #yoshtadbirkor

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​❗️Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача кредитлар ажратилади

“Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (765-сон, 21.12.2021 й.) қабул қилинди

💰 Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ–6260-сон Фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн доллар пул ажратилган.

☑️ Қарорга асосан, мазкур маблағлардан 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

🔸 кредит миқдори БҲМнинг 1000 бараваридан 2 минг бараваригача;
🔸 муддати – 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил;
🔸 фоиз ставкаси – Марказий банкнинг асосий ставкасида (ҳозирда 14 %).

📝 Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.

🖥 Ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари, шу жумладан “онлайн” тарзда бепул ташкил этилади.

🏦 Мазкур курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилиб, улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқоридаги шартларда кредитлар ажратилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун ёшлар ТИФ миллий банк филлиалларига ариза беради ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.

#uzlidep #yoshtadbirkor #kredit
O'zLiDePнинг ёш тадбиркори 10 нафар маҳалладошини ишли қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12645

Мулоқот давомида партиянинг дастурий мақсадлари ҳам тарғиб этилди ва келажакда корхона қошида партиянинг бошланғич ташкилотини очиш режалари ҳам муҳокама қилинди ҳамда корхонага ишга қабул қилинган ходимларни партия аъзолигига қабул қилиш таклифлари берилди.

#uzlidep #yoshtadbirkor

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган маҳорат дарслари ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15091

Партиянинг фаол аъзоси, ёш тадбиркор «Biogumus» ФЧ раҳбари Шерзод Ниязимбетов билим ва тажрибалардан келиб чиқиб, талаба ёшларга тадбиркорликнинг ўзига хос сир-асрорларини тушунтириб ўтди. Бундан ташқари тадбир давомида талаба ёшлар орасида тадбиркорликка оид интерактив уйинлар ҳам ташкил қилинди.

#uzlidep #yoshtadbirkor

O'zLiDeP расмий канали