O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
☝️ Аввал хабар берганимиздек, сайловчиларнинг имзоларини тўплаш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

☑️ Мазкур сиёсий жараён Навоий шаҳридаги “НКМК” АЖга қарашли тиббий санитария қисмида ҳам ташкил қилинди.

🔹 Унда партиянинг Навоий вилоят Кенгаши ходимлари томонидан тиббиёт соҳаси вакилларига жорий йилги сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, Сайлов кодексига мувофиқ бўлажак сайловларнинг ўтказилиш тартиби тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

🔸 Шунингдек, шу куннинг ўзида мамлакатимиздаги энг йирик ишлаб чиқариш мажмуаларидан бири бўлган “НКМК” АЖга қарашли “Қизилқум” кон бошқармаси ҳамда Конимех туманида жойлашган “Кармана алфа газсервис” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қўйиш шахобчасида ҳам имзо йиғиш тадбирлари олиб борилди.


Имзо йиғиш ишлари жойларда давом этмоқда.

#uzlidep #imzo #navoiy

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Ургутликлар имзо йиғиш жараёнига фаол иштирок этмоқда

🔰 Ургут туманидаги истироҳат боғида ташкил этилган имзо йиғиш жойига фуқароларнинг сиёсий билими, сайлов қонунчилигидан хабардорлигини оширишга қаратилган маълумотлар, кўргазмали воситалар, партия шиорлари жойлаштирилди.

– ЎзЛиДеП аёллар учун жуда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда, - дейди тумандаги Зарафшон МФЙ раиси Дилоро Отамуродова. -Партиянинг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш йўналишидаги ишларини кузатиб бораман. Бир нечта лойиҳаларида ўзим иштирок этганман. Айниқса, партия томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови аёлларни тадбиркорликка жалб этишга хизмат қилмоқда.


☝️ ЎзЛиДеПнинг бугунги кунда Ургут туманида 80 дан зиёд бошланғич партия ташкилоти ва уларда 9600 нафардан зиёд аъзолари мавжуд.

#uzlidep #imzo #samarqand

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#reportaj

🔰 ЎзЛиДеП томонидан республикамиздаги барча ҳудудлар бўйлаб имзо йиғиш жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

🔸 Худди шундай тадбирлардан бири Қашқадарё вилоятидаги “Шўртангазкимё” МЧЖ мажмуасида ташкил этилди.

🎥 Тафсилотлар билан репортажда танишинг.

#uzlidep #imzo #qashqadaryo

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔰 ЎзЛиДеП Хоразм вилоят Кенгаши томонидан навбатдаги имзо тўплаш тадбири Амир Темур истироҳат боғида, Урганч шаҳар Кенгаши томонидан эса Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида ташкил этилди.

🔸 Унда шифокорлар, ходимлар, партия фаоллари иштирок этиб, ўз имзоларини беришди.

— Айни дамда биз учун жуда ҳам муҳим жараён бошланди десак, янглишмаган бўламиз, – дейди ЎзЛиДеП Урганч шаҳар Кенгаши депутати Д.Жуманиязов. – Сайловдан олдинги имзо йиғиш жараёни номзоднинг халқ орасида обрў-эътиборини, унинг қанчалик даражада халқ орасига кириб борганлигини кўрсатиб берадиган ҳолатдир. Вилоятимизнинг ҳар бир шаҳар-у туманида, қишлоқ-у овулларида имзо йиғиш жараёни давом этмоқда. Юртдошларимиз сайлов жараёнларига бефарқ эмас!


📌 Имзо бериш жараёни Хоразм вилоят Кенгашининг барча туман-шаҳарларида давом этмоқда.

#uzlidep #imzo #xorazm

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
🔹 ЎзЛиДеП Юнусобод туман Кенгаши томонидан Олой деҳқон бозори ҳудудида имзо варақаларини тўплаш жараёни ташкил этилди.

Партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаётганлар ЎзЛиДеП фаолияти, мақсад ва ғоялари тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.

☝️ Имзо йиғиш жараёнлари барча туманларда қизғин давом этмоқда.

#uzlidep #imzo #toshkent

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Қўрғонтепа туманидаги БПТлар имзо йиғиш жараёнида фаол иштирок этмоқда

📌 ЎзЛиДеП Қўрғонтепа тумани Кенгаши томонидан “Буюк аждодлар авлоди” чет тилларга мослашган  ўқув маркази қошидаги БПТда партиямизни қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзо йиғиш жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

☝️ Партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаётган қўрғонтепаликлар ЎзЛиДеПнинг юртимиз тараққиётидаги ўрни,  дастурий мақсад ва ғоялари тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.

- ЎзЛиДеПнинг сайловда қатнашиши биз каби тадбиркорлар учун катта имконият, дейди “Браво” МЧЖ раҳбари Ифтихор Жўраев. Чунки партия ўтган йиллар давомида мен каби ишбилармонларнинг қалқонига айланган. Хусусан, солиқ ва божхона божларини камайтиришда партиянинг хизматлари беқиёс.


#uzlidep #imzo #andijon

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Нурафшонлик нуронийлар имзо йиғиш жараёнида қатнашишда ташаббускорлик кўрсатмоқда

🔰 Нурафшон шаҳридаги “Нуронийлар маскани” қошидаги хиёбонда фахрий ва нуронийлар имзо йиғиш жараёнида фаол иштирок этишмоқда.

☝️ ЎзЛиДеП Нурафшон шаҳар Кенгаши ҳузуридаги “Фахрийлар Кенгаши” аъзоси Саодат Сулаймонова партиянинг давлат ва жамият ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётидаги ислоҳотчилик роли тобора ортиб бораётганини эътироф этди.

ЎзЛиДеП фаоллари томонидан нуроний ва фахрийларга сайловга оид қонунчилик ва партиямизнинг амалга ошираётган ташаббуслари ҳақида маълумотлар берилди.

#uzlidep #imzo #toshkent

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Кегейлилик хайрихоҳлар ҳам жараёнга бефарқ эмас

🔰 ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан имзо тўплаш ишларининг навбатдагиси Кегейли тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ташкил қилинди.

🔸 Мазкур марказда жам бўлган партия хайрихоҳлари мамлакат иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутган, ўзлари ишонч билдирган партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаб имзо чекиш жараёнида фаол қатнашишди.

- Бугун партиямизнинг имзо йиғиш жараёнида иштирок этдим, дейди тадбир иштирокчиси Зияда Турғанбаева. Чунки партия нафақат электорат вакилларини балки ёшларнинг ҳам таянчига айланган. Ўзим партия тадбирларида фаол иштирок этаман.


#uzlidep #imzo #karakalpakstan

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ҳам имзо тўплаш жараёнлари уюшқоқлик билан ташкил қилиняпти.

#uzlidep #imzo #yakkaboĝ

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг
Имзо тўплашда тиббиёт ходимлари фаоллик кўрсатмоқда

✍️ ЎзЛиДеП Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан имзо йиғиш жараёнлари давом этмоқда. Унда айниқса, тиббиёт вакиллари фаол иштирок этишмоқда.

✔️ Термиз шаҳрида жойлашган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ташкил этилган имзо тўплаш тадбирида марказ ишчи-ходимлари, шифокорлар имзо бланкаларини тўлдиришда фаоллик кўрсатишди.

Бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида воҳа тиббиётининг ривожланиб бораётгани, замонавий технологияларнинг жалб этилиши ва айниқса, мураккаб жарроҳлик амалиётларининг ўтказилаётгани аҳоли учун жуда катта қулайлик ва енгиллик яратди. Албатта, бу жараёнда партия вакиллари ҳамда фаол аъзоларининг ҳам ҳиссаси бор.


➡️ Шу боис ҳам марказ ходимлари бўлиб ўтадиган сайловларда қатнашишларини ва партия илгари сураётган ғояларни қўллаб-қувватлашини билдиришди.

#uzlidep #imzo #surxondaryo

➡️ Расмий саҳифаларимизга уланинг