O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.4K subscribers
31.1K photos
3.39K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP фракциясида кўриб чиқилган қонун лойиҳалари депутатларнинг баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.

🔍Хусусан, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг такомиллаштирилиши ҳамда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга нисбатан зўравонлик учун жиноий жавобгарлик кучаяди

👫 Ўзбекистонда 16 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан интернет ёки телекоммуникация тармоқлари орқали уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

🚫 Вояга етмаганлар тасвирланган порнографик материалларни сақлашни такроран содир этган шахсларга жиноий жавобгарлик белгиланади. Қонун лойиҳаси болаларни зўравонлик ва жинсий хатарлардан ҳимоя қилиш ҳамда алимент тўламайдиган шахслар устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган.

▶️ Батафсил видео лавҳамизда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги;

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципига амал қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;

«Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги;

«Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалри биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида дастлаб 5-9 апреь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

🔍Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари мазкур нуфузли тадбирда иштирок этиб, нутқ сўзлади. Сўнгги йилларда дунёнинг турли минтақаларида қуролли тўқнашувлар, экологик ва техноген фожиалар, иқтисодий инқирозлар, “савдо урушлари”, терроризм ва экстремизм таҳдидлари тобора кучайиб бораётганини қайд этди.

🔍Давлатимиз раҳбари глобал ва минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган низолар, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши курашиш, хотин-қизлар ҳуқуқлари, ёшларнинг парламент фаолиятида тўлақонли иштирок этиши ҳамда ҳар бир инсоннинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва сунъий интеллект соҳасида тизимли ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклиф-ташаббусларни илгари сурди.

🔍Фракция аъзолари мазкур нуфзли анжуманда миллий ва дунё парламентлари нуфузини оширишга хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилгани алоҳида эътироф этилди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар давлатимиз раҳбарининг 9 апрель куни ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестисия лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишининг аҳамияти ҳусусида тўхталиб ўтишди.

🔍Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан соҳани янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, соҳадаги салоҳиятли бозорлардан сайёҳларни жалб қилиш, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

🔍Шунингдек, Миллий туризм ягона платформаси ишлаб чиқилаётгани ва унга электрон виза бериш, чипта олиш жараёнлари ҳам уланиши, барча тарихий обидаларга кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши айтиб ўтилди. Бундан ташқари туризмни юқори даромадли соҳага айлантириш учун давлат ва хусусий сектордаги барча иштирокчиларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар партиямиз мақсад ва ғояларига тўлиқ мос келиши депутатлар томонидан алоҳида таъкидланди.

🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча вазифалар ва ташаббуслар ижросида депутатлар ҳам фаол бўлиши, жамоатчилик назорати тадбирларини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Сунъий интеллектдан ғараз мақсадларда фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

🔍Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 462-моддасига сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда Интернетда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг наватдаги йиғилишида муҳокама қилинаётган “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасида бу йўналишдаги бошқа ўзгартиришлар ҳам кенг муҳокама қилиняпти.

🔍Шунингдек, қонун лойиҳасида “сунъий интеллект” тушунчасига таъриф берилиб, сунъий интеллект соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда махсус ваколатли органнинг вазифалари белгиланяпти.

🔍Бундан ташқари, ахборот ресурсларини яратишда ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий қоидалари ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурсларига маркировка қўйиши каби мажбуриятлар белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳуқуқбузарлигини тан олган тақдирда, унинг банкдаги ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиш солиқ органи қарори асосида амалга оширилиши мумкин

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилиняпти.

🔍Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш, судларда кўриладиган ишлар бўйича ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш, мавжуд чекловларни олиб ташлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишдаги айрим мажбурий талабларни қисқартиришга қаратилган мазкур қонун лойиҳаси тадбиркорлик субъектларга даво муддати бўйича мажбуриятни енгиллаштиришга хизмат қилади.

🔍Мазкур Қонун лойиҳаси билан Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда Солиқ кодексига солиқ органи иштирокидаги солиққа оид низолар маъмурий судлар томонидан кўрилиши, шунингдек, солиқ тўловчи – тадбиркорлик субъекти солиқ ҳуқуқбузарлигини тан олган ҳамда эътироз билдирмаган тақдирда, унинг банкдаги ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиш солиқ органи қарори асосида амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солинади

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

«Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Агросаноат соҳасида янги бозор механизмларини жорий этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Риелторлик фаолияти тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалри биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Президентимизнинг иқтисодий тебранишлар таъсирини юмшатиш бўйича ташаббуслари ижросида O‘zLiDeP фракциясининг вазифалари муҳокама қилинди

🔍O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда дастлаб Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 апрель куни дунёда юз бераётган иқтисодий тебранишларнинг соҳа ва тармоқларга таъсирини камайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида билдирилган ташаббуслар муҳокама қилинди.

🔍Таъкидланганидек, ўзгарувчан муносабатлар, турли тариф ва чекловлар бошқа давлатларга ҳам занжирли таъсир кўрсатиб, жаҳон иқтисодиётининг секинлашиши ва халқаро савдо камайишига олиб келаяпти.

🔍Бундай шароитда фақат ўз кучимиз ва ички имкониятларимизга таяниб, дадил қадам ташлашимиз кераклигини яна бир карра таъкидланди. Ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари аниқ-аниқ режа қилиб, ишлаб чиқариш, экспорт билан шахсан шуғулланиши шартлиги айтиб ўтилди.

🔍Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида билдирган фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, O‘zLiDeP фракцияси олдида турган вазифалар, тадбиркорлик ва экспортни ривожлантириш бўйича қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM