O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.6K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилиши бошланди


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари БААга расмий ташрифида эришилган натижаларининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, айни пайтда Ўзбекистонда нафақат экология соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, балки глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш бўйича ҳам мунтазам ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Масалан, Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказни таъсис этиш, дарё экотизимлари хавфсизлигини таъминлаш, сув тежовчи технологиялар минтақавий хабини ташкил қилиш, ўсимликлар генетик ресурслари банкини яратиш ва бошқа ташаббуслар шулар жумласидан.

Президентимизнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириши қайд этилди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Президентимиз раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбари очиқлик ва кучли инвестиция сиёсати натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаётганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди, хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилди, қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиқди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари экспорт корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлатўхталиб ўтар экан, ҳар бир доллар инвестициянинг самарадорлигини ошириш ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг асосий вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади.

Сўнгги етти йилда киритилган 120 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 6 мингдан ортиқ корхона ишга тушди. Таҳлиллар кўрсатишича, жалб қилинган ҳар 1 минг доллар инвестиция йилига ўртача 530 доллар қўшилган қиймат яратмоқда. Тоғ-кон саноатида бу кўрсаткич 700 долларга етгани сабабли соҳага Германия, Туркия, Хитой ва бошқа давлатлардан инвесторлар кириб келишни бошлади.

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларида маҳаллий компонентларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Бунинг ҳисобига жуда кўп янги иш ўринлари яратилиши, валюта тежалиши ва ёндош соҳалар ривожланиши кўрсатиб ўтилди.

Партиямизнинг келгуси беш йилликка мўлжалланган сайловолди дастурида хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, уларга имтиёзлар ва қулайликлар яратиб бериш, бу борада қонунчиликни янада такомиллаштириш борасида вазифалар белгилаб олинган. Шу боисдан, давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда унинг ижросида депутатларимиз, партиямиз вакиллари ўз фаоллигини кўрсатишади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Кредиторлар талабларини қондириш тизими такомиллаштирилади


Депутатлар “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини қизғин муҳокама қилишяпти.

Лойиҳада тегишли қонунларга кредиторларнинг гаровдаги мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, кредиторлар талабларини суддан ташқари тартибда қондириш тизимини ривожлантириш, мажбуриятларни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан ундириш жараёнларини соддалаштириш ва кредиторлар талабларини қондириш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида гаров нарсаси ҳисобланган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун олиб қўйилганда, гаровга олувчида ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқини сақлаб қолиш, ундирув қаратилган гаров мулкининг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктиришга йўл қўйилмаслик назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, қарздорнинг ихтиёрий тугатиш жараёнининг бошланиши давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритилишининг тўхтатилиши ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташланишига асос бўлмасликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш таклиф этилган. Шунингдек, гаровга олишда бошқа шахс розилиги ёки органнинг рухсати олинган бўлса, гаровга олувчининг мазкур мол-мулк гарови билан таъминланган талаблари фақат суд тартибида қаноатлантиришни назарда тутувчи талабни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти


Йиғилишда депутатлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишмоқда.

Таъкидланганидек, амалдаги қонунларда сотувчилар томонидан жисмоний шахс бўлган истеъмолчиларга товарларни келишилган муддатларда етказиб бермаганлик учун жавобгарлик мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига жорий йил ўтган даври мобайнида олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда маҳсулот етказиб бериш (автомобиль, буюртма берилган озиқ-овқат, маиший техника ва мебель маҳсулотларини) мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳақида 1 470 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Қўмита ўз ваколатлари доирасида мазкур мурожаатларни кўриб чиқиб, маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш бўйича тегишли кўрсатмалар берилган. Шартномаларда сотувчи томонидан маҳсулотни етказиб бериш муддатларини бузганлик учун пеня белгиланмаганлиги, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликда бўшлиқлар мавжудлиги сабабли, айрим ҳолларда истеъмолчилар ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қилиш имконияти чекланган.

Шу билан бирга, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмлари такомиллаштириш мақсадида, товарни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ўзгартиришлар киритиш зарурати мавжуд.

Мазкур қонун аҳолининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда товарларни истеъмолчига топширмаслиги каби ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ва тупроқ сифати билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар юз берган тақдирда бундай ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга рухсат берилади

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилиняпти.

Қонун лойиаси билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва амалиёт талаблари асосида шакллантирилган Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот бўйича қишлоқ хўжалиги ерларининг турларига ҳам тузатишлар киритилмоқда.

Суғориладиган ерларни қатъий муҳофаза қилиш, бундай ерлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш масаласини фақатгина суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ва тупроқ сифатида билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар юз берган тақдирда кўриб чиқилишини белгиловчи ҳуқуқий нормалар белгиланмоқда.

Бундан ташқари, суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерлар турларига ўтказишда мазкур ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган миқдорда янги ерларни икки йил ичида ўзлаштириш ва суғориладиган ерлар турига ўтказиш бўйича шаклланган амалиётни қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш назарда тутилмоқда.

Жори йил 1 январдан ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиши муносабати билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда. Бу орқали чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик, ипакчилик каби соҳаларда фойдаланиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳуқуқий мақомига аниқлик киритилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофлик таъминланади

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 16 январь куни инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспорт ҳажмини ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишининг моҳияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

😎 O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ҳақида тўхталар экан, инвестиция — бу иқтисодиёт драйвери эканлигини, у билан бирга ҳудудларга янги технологиялар, юксак малакали мутахассислар кириб келиши, тадбиркорлик жадал ривожланиши ва янги иш ўринлари яратилишини таъкидлади.

🇺🇿 Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик сиёсати туфайли иқтисодиётимиз барқарор ўсиб, биргина 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошгани, хорижий инвестиция эса 1,6 баробар ўсиб, қарийб 35 миллиард долларни ташкил қилгани эътироф этилди.

🔗 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

😎 OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари кафолатланади

😎 OʻzLiDeP фракцияси йиғилишида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кучайтириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Аммо олди-сотди муносабатларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурияти юзага келмоқда.

Хўш қонун лойиҳаси билан нималар ўзгаради? Батафсил репортажда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM