O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
#fotoreportaj

😎 O'zLiDeP фракцияси йиғилиши давом этмоқда. Депутатлар томонидан бир қатор қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📑 Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги Қонунига тегишли қўшимчалар киритиш орқали, қамоққа олинганларни ҳибсхонага жойлаштиришдан олдин шахснинг танасида жароҳат ва шикастланишларни аниқлаш мақсадида уларни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.

🔴 Ушбу Қонун жиноят содир қилишда гумон қилиниб, ушлаб турилган шахсларга нисбатан қийноққа солиш билан боғлиқ қонунчиликка зид хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига шахснинг содир этган айнан бир ҳуқуқбузарлик учун бир маротаба жавобгарликка тортилишини таъминлаш ва солиқ маъмуриятчилигининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

➡️ Ушбу Қонун тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини янада таъминлаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда бизнес муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 Кейинги йилларда мамлакатимизда капитал ва суғурта бозорларини, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни, шунингдек, электрон тижорат соҳаларини тартибга солиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

✔️ Хусусан, мазкур соҳаларни тартибга солиш, уларда лицензиялаш, рухсат этиш ва хабардор этиш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги белгилаб қўйилган.

📈 Ушбу Қонун капитал ва суғурта бозорлари, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ҳамда электрон тижорат соҳаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштиришга қаратилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Fraksiya_minbari

- Ҳозир мамлакатимизда жуда катта қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Қурилишда ишлатиладиган транспорт воситаларига бу қандай таъсир қилади?

• Дурбек Ахмедов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
OʻzLiDeP депутати оқдарёлик сайловчилар билан учрашди

😎 Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, OʻzLiDeP вилоят Кенгаши раиси Илҳом Ботиров Оқдарё туманидаги “Даҳбед”, “А.Навоий”, “Бозоржой”, “Пахтаобод” МФЙда сайловчилар билан учрашди.

🗣 Учрашувда аҳоли Даҳбед шаҳарчаси марказидаги Ахборот ресурс марказининг 2 қаватли биносини газ тармоғига улаш, М-39 Автомагистрал йўлида пиёдалар йўлаги ва светофор, “Равот”қишлоғига эса қўшимча симёғоч ўрнатиш, “Темирак” МФЙ учун янги бино қуриш каби масалалар бўйича мурожаат қилишди. Шунингдек, сайловчилар депутатдан “Лойиш” маҳалласидаги  ичимлик суви,  ички йўллар ва электр энергияси ҳамда газ таъминотини яхшилаш, кўчаларни ёритадиган тунги чироқларни ўрнатиш каби масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам сўрашди.

✔️ Депутат Илҳом Ботиров мулоқотда кўтарилган барча муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли соҳа вакиллари билан зарурий чора-тадбирларни кўришга ваъда берди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM