O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE

😎 Халқни рози қилиш — энг устувор вазифа

🔍Фракция мажлисида дастлаб Президентимиз раислигида давлат бошқаруви, маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти ва ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

🔍Давлатимиз раҳбари қилинган ишларни алоҳида эътироф этар экан, лекин айрим ҳудудларда аҳолини ўйлантираётган масалалар ўз вақтида ҳал этилмаётгани, маҳаллий раҳбарларнинг ташаббускорлиги етарли эмаслиги танқид қилинди.

🔍Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари қатор муҳим ўзгаришлар, вазифаларни кўрсатиб ўтди. Хусусан, назорат инспекцияси тугатилиб, ижрони назорат қилиш функциялари Ҳисоб палатасига юклатилиши, “Халқ назорати” платформаси орқали мурожаатларни қабул қилиш тизими республика бўйлаб жорий қилиниши, халқ қабулхоналари фаолияти тўлиқ ҳокимлар қарамоғига ўтказилиши, ҳар бир туманда соҳа мутасаддилари ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби” тузилиши белгиланди.

🔍Фракция аъзолари давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган мазкур вазифалар маҳаллий раҳбарлар фаолияти самарадорлигини оширишга, аҳоли билан очиқ мулоқотда бўлишга, ҳар бир муаммони жойида ҳал этишда партия депутатлари ҳам фаол бўлиши муҳимлигини таъкидлашди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥4👏2
🔴 #LIVE

😎 Паркентда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади

🔍Фракция йиғилишида Президентимизнинг Паркент туманига амалга оширган ташрифи ва унда белгилаб берилган вазифаларнинг аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Ушбу ташриф давомида туманни янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, боғдорчилик ва қайта ишлаш салоҳиятини кенгайтириш, шунингдек, сайёҳлик салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш каби муҳим йўналишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилгани таъкидлаб ўтилди.

🔍Йиғилишда ушбу ташриф доирасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда партия вакилларининг фаол иштироки муҳим экани таъкидланди. Депутатлар томонидан туманнинг табиий, аграр ва сайёҳлик салоҳиятини тўлиқ юзага чиқаришга қаратилган ташаббусларни илгари суриш, маҳаллий Кенгашларда аниқ лойиҳаларни назорат қилиш лозимлиги борасида вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔴 #LIVE

😎 Фракция йиғилишида Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросида партия фракцияси олдидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.

🔍Таъкидланганидек, ташриф доирасида Президентимиз “Alp texno servis” экспортчи корхонаси, Шаҳрисабздаги кардиология маркази, барпо этилган янги боғлар ва туризм мажмуаси, Яккабоғ туманидаги Янги Ўзбекистон массиви ҳамда Кўкдала тумани маъмурий марказидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, ислоҳотларнинг амалий натижалари ва уларни янада самарали давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

🔍Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар самарадорлигини оширишга қаратилган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вилоят саноатини диверсификация қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

🔍Фракция йиғилишида Қашқадарё вилоятида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда депутатларнинг масъулиятини ошириш, маҳаллий Кенгашларда назорат ва ташаббусларни кучайтириш, ислоҳотларни жойларда тарғиб қилиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди. ЎзЛиДеП фракцияси бу каби ислоҳотларни амалга оширишда “Инсон қадри учун” тамойилини бош мезон сифатида қабул қилган ҳолда, жойларда фаол иштирокини давом эттириши таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴 #LIVE

😎 Валюта ва қимматбаҳо металлар, тошларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли курашиш таъминланади

🔍Фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валюта ҳамда қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласини тартибга солиш бўйича ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишди.

🔍Йиғилишда таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси суд-тергов амалиётида учраётган ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, валюта ва қимматбаҳо металлар, тошларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли курашни таъминлаш, жавобгарликни аниқ белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасида Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекска киритилаётган ўзгартишлар орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмлари кучайтирилмоқда.

🔍Фракция аъзолари томонидан қонун нормаларининг аниқ ва бир хилда қўлланилиши, махсус “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун билан мутаносибликда бўлиши, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига қўшимча юклама юкламаслиги ижобий баҳоланди. Айниқса, валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан бўйин товлаш учун белгиланган жавобгарликнинг бекор қилиниши мамлакатдаги эркин иқтисодий муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

🔍Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари қонун лойиҳасининг муҳимлигини инобатга олган ҳолда биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔴 #LIVE

😎 Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

🔍Фракция йиғилишида “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

🔍Фракция аъзолари қонун лойиҳасида назарда тутилган ижтимоий хизматлар турлари, ижтимоий ходимнинг мақоми ва ваколатлари, шунингдек, давлат ҳамда нодавлат ташкилотларининг ушбу соҳадаги иштирокига доир қоидаларни қўллаб-қувватладилар. Айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушган шахслар (оила)лар учун мослашувчан ва манзилли ёрдам кўрсатишнинг аниқ механизмларини белгилаб бериши қонун лойиҳасининг долзарблигини намоён этади.

🔍Йиғилишда, шунингдек, ижтимоий ходимларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, малака талабларини белгилаш, супервизия тизимини жорий этиш, ижтимоий хизматларни стандартлаштириш орқали сифат ва самарадорликни оширишга доир нормалар ижобий баҳоланди. Қонун ижроси орқали аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига замонавий ёндашув асосида ёрдам кўрсатиш учун ҳуқуқий замин яратилиши таъкидланди.

🔍Фракция аъзолари мазкур ҳужжат ижтимоий адолат, инсон қадрини юксалтириш ва “Инсонга эътибор – жамиятга эътибор” тамойилини ҳаётга татбиқ этишда муҳим қадам бўлишини алоҳида қайд этдилар.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
😎 Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи билан боғлиқ муносабатлар такомиллаштирилмоқда

🔍 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥1🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ноқонуний савдолар билан боғлиқ 99 та ҳолат аниқланган

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2👏1💯1
🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон-Мўғулистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликнинг янги босқичи

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтяпти. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим масалалар ва бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг Мўғулистонга амалга оширган давлат ташрифининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

🔍Фракция аъзолари икки томонлама муносабатлар тарихида биринчиси бўлган ушбу ташриф кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон алоқаларини ривожлантиришда янги босқични бошлаб берганини эътироф этишди. Хусусан, икки давлат ўртасида тоғ-кон соҳасидаги шериклик, жумладан, геология-қидирув дастурини ишлаб чиқиш, хомашё ресурслари конларини ўзлаштириш, технологиялар трансфери, тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик йўлга қўйиладиган бўлди. Шунингдек, қўшма кластерлар ташкил этиш, гўшт-сут, жун ва чарм маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш борасида ҳам ҳамкорлик олиб борилади.

🔍Президентимизнинг Мўғулистонга ташрифи барқарор ривожланиш, тенг ҳуқуқли мулоқот ва ўзаро манфаатлар асосидаги икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди. Имзоланган Кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларация, аслида, ўнлаб йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар харитасидир.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🔘 #LIVE

😎 Ер участкаларидан самарасиз фойдаланилганлик учун жарималар белгиланади

🔍Фракция йиғилишида “Дала четларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четларида жойлашган, одатда фойдаланилмай қолган, каналлар, сув олиш пунктлари, сув оқариш йўллари, коллектор-дренаж тармоқлари ва уларнинг атрофидаги майдонлардан оқилона фойдаланиш имконини яратади. Мазкур ерлар, мавжуд қонунчиликда белгиланмагани сабабли, амалда ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилмасдан, самарасиз ҳолда турибди. Қонун лойиҳасида эса бу майдонларни тўғридан-тўғри озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш мақсадида фойдаланиш учун ҳуқуқий асоси белгиланмоқда.

🔍Қонун лойиҳаси билан шунингдек, агар ер участкалари самарасиз фойдаланилаётган бўлса, уларни самарали фойдаланишга йўналтириш, бу мақсадда маъмурий чоралар, шу жумладан жарималар жорий этиш масалалари ҳам назарда тутилган. Мазкур тадбирлар сув ресурслари танқислиги, об-ҳаво ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини муҳофаза қилишда муҳим роль ўйнайди.

🔍Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали мамлакатнинг экспорт кўрсаткичларини яхшилашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔘 #LIVE

😎 Қора металл ва табиий газ бозорида эркин рақобатга йўл очилади

🔍Фракция йиғилишида “Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги янада жадаллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

🔍Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияларига мувофиқ Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодиётга тўлиқ интеграциясини таъминлаш, миллий қонунчиликни халқаро стандартларга уйғунлаштириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш, иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулай шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

🔍Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзолиги доирасида давлат иштирокидаги айрим йирик корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари босқичма-босқич бекор қилинмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси билан қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газнинг улгуржи ва чакана савдосига доир фаолиятни лицензиялашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қора ва рангли металл ломи ҳамда чиқиндилари, табиий газ савдоси соҳасига хусусий сектор ва инновацияни жалб қилиш, рақобат ва очиқ бозор муҳитини яратишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5