🔴 #LIVE
😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади
🔍 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.
🔍 Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.
🔍 Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.
🔍 Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
😎 Аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади
🔍 Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
🔍 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда банк ва тўлов хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланиш, электрон тўловларни сифатли ва хавфсиз қайта ишлаш билан боғлиқ молиявий воситалар кенг ривожланмоқда.
🔍 Шу билан бирга, тўлов воситалари ва банк карталаридан фойдаланишда аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш ва тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг фаолиятини такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда.
🔍 Ушбу қонун лойиҳаси билан аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тўловлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришга эътибор қаратиляпти.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
😎 Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти
🔍 Фракция йиғилишда “Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўриб чиқилмоқда.
🔍 Қонун лойиҳаси қонунчиликдаги интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштирилишига, ортиқча талабларнинг бартараф этилишига ҳамда қонунчиликдаги тушунчаларнинг тизимлаштирилишига хизмат қилади.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
😎 ЎзЛиДеП фракцияси тадбиркорлар учун қонунчиликни енгиллаштирмоқчи
🔍 Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни соддалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
🔍 Мазкур қонун лойиҳаси хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш орқали тадбиркорлик ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартиришга, ЎзЛиДеП сайловолди дастурий вазифаларининг ижросини таъминлашга қаратилган.
🔍 Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусий сектор, айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларига юклатилган 6 та ижтимоий мажбуриятларнинг юмшатилишига хизмат қилади.
🔍 Мазкур қонун лойиҳаси депутатларнинг таклифлари ва фикрларидан сўнг биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #fraksiya_tashabbus
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➖«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
➖«Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилганлиги муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;
➖«Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;
➖«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;
➖«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1283-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги;
➖«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;
➖«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229 прим 2-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
😎 Тиббий суғурта соҳани янада ривожлантиришга замин яратади
🔍 Бугун ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда дастлаб давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини ошириш, дори истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
🔍 Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг тиббий суғуртани жорий этиш ва тизимни рақамлаштириш бўйича билдирилган таклиф-ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Соҳани тўлиқ рақамлаштириш мақсадида мутасаддиларга “Электрон рецепт” “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” каби дастурларни жорий этиш бўйича берилган топшириқлар тизимни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.
🔍 Таъкидлаш керак, тиббий суғурта соҳани янада ривожлантиришга замин яратади. Шу боис ЎзЛиДеП келгуси йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида мазкур масалага жиддий эътибор қаратган. Партиямиз тиббий суғуртани жорий этиш тиббий хизмат сифатини ошириш билан бир қаторда, аҳолини ижтимоий манзилли ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришни энг мақбул йўли деб ҳисоблайди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
😎 Иқтисодиётда тенг рақобат учун шароит яратиш ва чет эл инвестицияларини кенг жалб этишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди
🔍 Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
🔍 Таъкидланганидек, кейинги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиб-таомиллар танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабларига жавоб бермайдиган бюрократик ғовлар ва тўсиқлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида мамлакатимизда ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.
🔍 Шу билан бирга, қонунчиликни халқаро нормаларга, шу жумладан, Жаҳон савдо ташкилотининг Тарифлар ва савдо бўйича Бош Битими қоидаларига уйғунлаштириш орқали ташқи савдони янада либераллаштириш зарурати мавжуд.
🔍 Мазкур Қонун миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштирилишини таъминлашга, шу жумладан, иқтисодиётда тенг рақобат учун шарт-шароитлар яратишга ва чет эл инвестицияларини кенг жалб этишга хизмат қилади.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM