O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
30.6K photos
3.32K videos
56 files
15.4K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш рағбатлантирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамалар асосида қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси Сенатга юборилади.

Кодекс лойиҳасида сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида масъул органларнинг ваколатлари, вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмларини кенгайтириш, сувдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш шартларини соддалаштириш, сувни истеъмолчилар орасида тақсимлашнинг янги механизмларини жорий этишга алоҳида аҳамият қаратилган.

Мазкур кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш, технологик модернизация қилишни рағбатлантиришга хизмат қилади.

ЎзЛиДеП сайловолди дастурида Сув кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш, бу орқали аҳоли хонадонларда, корхона ва ташкилотларда, қишлоқ хўжалигида сувдан тежамкорлик билан фойдаланишни устувор вазифа сифатида белгилаб олинган эди. Мазкур кодекс лойиҳасининг қабул қилиниши партиямиз мақсад ва ғояларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ўзбекистон-Малайзия: ўзаро муносабатлар стратегик шериклик даражасига олиб чиқилади

🔍Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Бош вазир Анвар Иброҳим таклифига биноан шу йилнинг 4-5 февраль кунлари ушбу мамлакатга расмий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янги, инновацион босқичда давом этишига хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди. Зеро икки томонлама муносабатлар стратегик шериклик даражасига чиқиши алоҳида таькидланди.

🔍Батафсил

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇲🇾 Ўзбекистон Малайзия билан стратегик шерикликни ривожлантириш йўлида дадил одимламоқда

📰Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган пухта ўйланган ташқи сиёсат нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки узоқ хориждаги мамлакатлар билан ҳам ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Мамлакатимизнинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан дипломатик алоқалари жўғрофияси изчил кенгайиб бораётгани бунинг ёрқин далилидир.

🔍Батафсил



🇺🇿🇲🇾 Узбекистан нацелен на стратегическое партнерство с Малайзией

📰 Проводимый в Узбекистане продуманный внешнеполитический курс, основанный на принципах взаимного уважения и учета интересов, направлен на расширение взаимовыгодного и многопланового сотрудничества, как с государствами Центральной Азии, так и со странами дальнего зарубежья. Ярким свидетельством этому служит постепенное расширение географии дипломатических отношений нашей республики с государствами Юго-Восточной Азии.

🔍Подробно

#uzlidep #Xaitov #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисда Давлат дастурининг 2024 йил якунлари ижросига оид Ҳукумат ҳисоботи депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди маъқулланди.

Ҳукуматнинг тегишли фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар акс этган тегишли қарор қабул қилинди.

📢 Муҳокамалар юзасидан OʻzLiDeP фракцияси аъзоси Шахноза Ходмахаматова ўз муносабатини билдирди.

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏢 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Давлатимиз раҳбари ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида янги ташаббусларни илгари сурди

Бугун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшлари билан очиқ мулоқот қилди. Мулоқотда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Унда мен ҳам қатнашдим.

Йиғилишда таъкидланганидек, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. Ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан ортиқ йигит-қизлар кириб келмоқда. 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич 1 миллион нафарга етади. Шу боисдан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, интилишларига шароит яратиш давлатимизнинг устувор сиёсатига айланган. Ўтган 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайиб, улар бугун бизнес вакилларининг салкам 40 фоизини ташкил этмоқда. Ишсиз ёшлар 2 карра камайди. Ишсизликдан холи маҳаллалар сони 1 минг 889 тага етди.

Йиғилишда Президентимиз ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини қайд этиб ўтдилар. Жумладан, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилганлиги ёшларга берилаётган яна бир катта имкониятлардан биридир.

Бундан ташқари ёшларни даромадли иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Биргина ўтган йили 56 минг гектар ер ёшларга ажратилди. Бу ўз самарасини бериб, ҳозирда 153 минг нафар ёшлар деҳқончилик билан шуғулланяпти. Бу бошланган ишларни яна тизимли давом эттириш борасида аниқ вазифалар белгиланди.

Шунингдек, Ёшлар кооперациялари ташкил қилиниб, ёшлар қишлоқ хўжалигида билим ва кўникма оширишига ёрдам берилиши ҳам муҳим ташаббуслардан бири бўлди. Эндиликда Ёшлар саноат зоналарида саноат ипотекаси орқали бино олаётган тадбиркорларга ускуна хариди учун 500 минг долларгача кредит ажратилади.

Давлатимиз раҳбарининг билдирган таклиф-ташаббуслари партиямизнинг ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, ёшлар тадбиркорлигини молиялаштиришга кўмаклашиш ҳамда ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш каби вазифалари ижроси учун ҳам муҳим. Шу боис партиямиз Президентимиз томонидан белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга бор куч-ғайратини сафарбар этади.

#prezident #uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM