O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
30.6K photos
3.32K videos
56 files
15.4K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Депутатлар "маҳалла еттилиги" фаолиятини ўрганди

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Равшан Фазилов ва Севара Убайдуллаева Юнусобод туманидаги "Адолат" ва "Биллур" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, маҳалла “еттилиги” аъзолари билан ўзаро суҳбат ўтказдилар.

🔍Учрашув аввалида, депутатлар томонидан "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йили" давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Сўнгра, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан "маҳалла еттилиги" ҳисоботи тингланди.

🔍Учрашувда иштирок этган сайловчилар билан ҳам суҳбат ташкил этилиб, маҳаллада мавжуд бўлган муаммоларни атрофлича ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича фикр алмашилди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Депутат маҳалладаги муаммоларни ўрганиб, ҳал қилиш чораларини кўряпти

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Абдулло Аслонов Самарқанд туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Дастлаб партиянинг туман Кенгаши, туман маҳалла уюшмаси ходимлари ва туман депутатлари билан суҳбат ўтказди.

🔍Учрашув давомида тумандаги долзарб масалалар муҳокама қилинди, муаммоларни бартараф этиш бўйича туман Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда ҳал қилиш юзасидан келишиб олинди.

🔍Самарқанд тумани "Оҳалик" МФЙ еттилиги ва маҳалла фаоллари билан ўтказилган давра суҳбати давомида маҳаллада яшовчи фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди, ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқ назорати қанча кучли бўлса, муаммоларга тез ечим топилади

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуманноп Буриевнинг ўз сайлов округи ҳудудида Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашидаги партия депутатлари, тадбиркорлар ва жамоатчилик фаоллари билан ташкил этган навбатдаги учрашувида шу хусусда сўз борди.

🔍Туман Маданият марказида ўтган учрашувда депутат Абдуманноп Буриев жамоатчилик назорати жамият ҳаётидаги энг долзарб муаммоларни, ҳалқни ўйлантираётган, ташвишга солаётган камчиликларни ҳал этишда, давлат ҳокимияти органларининг самарали фаолият юритишини таъминлашда муҳим рол ўйнаши тўғрисида тўхталди. Ҳудуднинг ҳар жиҳатдан тараққий этишида зарур бўлган “Жамоатчилик ташаббуслари ҳамда назорати гуруҳи”ни ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

🔍Депутатнинг мазкур ташаббуси қўллаб-қувватланиб, “Жамоатчилик ташаббуслари ҳамда назорати гуруҳи” ташкил этилди.

🔍Айтиш жоизки, ташкил этилган гуруҳ ҳудуддаги тизимли муаммоларни аниқлаш, қонунчилик ташаббусларини илгари суриш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйишни режалаштирган.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар учун очиқ қабул

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 32 Самарқанд сайлов округидан сайланган депутат Жасурбек Шодиев Нарпай туман Халқ қабулхонасида фуқаролар учун қабул ўтказди.

💠 Фуқаролар томонидан билдирилган 30 дан ортиқ таклиф ва мурожаатларни тинглаб, ижобий ҳал этилиши бўйича масъуллар билан иш олиб борди.

Ҳар бир масала бўйича ўрганиш ва ечим топиш чоралари кўрилмоқда.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM