O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.94K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб “Конституция – фаровон ҳаётимизнинг асосий мезони!” мавзуида давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep #konstitutsiya

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати”

Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ташаббуси билан ташкил қилинган "Ҳукумат соати"да “Транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш, юкларни божхона орқали ўтказишни соддалаштириш ва рақамлаштириш, транспорт харажатларини қисман қоплаш тизимини йўлга қўйиш, юк вагонлари хизматига бозор тамойилларини жорий этиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди.

Ушбу масала юзасидан депутатларнинг саволларига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов ҳамда Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлоновлар жавоб берди.

#uzlidep #hukumatsoati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сони бошланди

Унда 2022 йил учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларининг манзилли рўйхатларини шакллантиришда депутатлар билан ҳамкорликни таъминлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.
👇👇👇

https://www.facebook.com/UzLiDeP/videos/452118556621863

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда.

🔸Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

—————

⚡️В настоящий момент проходит заседание Правления Центрального банка Республики Узбекистан.

🔸В нем принято решение оставить основную ставку без изменений на уровне 14% годовых.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкентда пандемия билан кураш давомида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган акция бошланди. 11 декабрь куни соат 10.00 да Ғалаба боғига кириш олдидаги майдончада Хотира хиёбонини ташкил қилиш ишларига старт берилади.

Биринчи босқичда 61 та дарахт экилади: чинорлар, қайрағоч ва акациялар.

Акция ташкилотчилари — Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси Олмазор туман ҳокимлиги билан биргаликда. Хусусий компания ва шахсларнинг ҳомийлиги ҳам ишлар янада ривожланишинишига ёрдам беради. Шу боис ушбу ташаббусга бефарқ бўлмаган тошкентликлар дарахтларни экишда иштирок этиш ва лойиҳага ҳомийлик ёрдамини кўрсатишга таклиф қилинади.

#uzlidep #covid19 #xotira

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Аварийный”нинг ҳам “аварийный” ҳолатида: Пресс-клубда кўтарилган масала ўз ечимини топди

#uzlidep #deputat #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг табриги мазмунан Конституцияни янгилашдек ғоят муҳим, стратегик вазифани амалга оширишда бутун халқимизни бу масалада ўзининг аниқ фикр ва қарашлари билан фаол иштирок этишга қаратилган эзгу даъватдир десак, муболаға бўлмайди.

Ана шундай бир паллада, биз депутатлар, умуман шу юрт тараққиётига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон давлатимиз раҳбари атрофида жипслашиб, Янги Конуституцияни қабул қилинишида фаол бўлишимиз керак. Зеро, Асосий Қонунимиздаги ҳар бир янгиланиш бизни эртанги кунимиз, фаровон ҳаётимиз сари қўйилган муҳим қадамдир.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10869

#uzlidep #konstitutsiya #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури кўрсаткичлари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10871

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

#uzlidep #pressklub

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Уралхим” компанияси директорлар кенгаши аъзоси, бош директори Дмитрий Мазепинни қабул қилди.
Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тегишли ресурс базасини ўзлаштирган ҳолда азот, фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял члена совета директоров, генерального директора компании «Уралхим» Дмитрия Мазепина.
Были рассмотрены вопросы развития взаимовыгодного сотрудничества с крупнейшим российским производителем минеральных удобрений.
Особое внимание уделено реализации перспективных инвестиционных проектов по производству азотных, фосфорных и сложных удобрений с освоением ресурсной базы.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Самарқанд яшаш учун қулай “миллионли шаҳар”га айлантирилади.

Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан бошқа жойга кўчирилади. 2 та тоннель ва 2 та кўприк қурилади.

Туризм соҳасида 40 минг кишининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Келгуси 5 йилда сайёҳлик хизматлари ҳажми 10 баробарга оширилади. 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади.

212 гектарда Самарқанд бизнес ва туризм маркази қурилади. У ерда,

халқаро конгресс маркази,

“Абадий шаҳар” карвонсарой мажмуаси,

8 та меҳмонхона, дам олиш ва кўнгилочар объектлар, ҳунармандчилик маркази, сунъий сув ҳавзалари бўлади.

❗️Бу ерда 5 мингдан зиёд ёшлар бандлиги таъминланади.

Вилоятга келадиган хорижий сайёҳлар сонини йилига 5 миллионга етказиш мақсад қилинган.

#uzlidep #Mirziyoyev #Samarqand #turizm

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube