O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.3K photos
3.45K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси "UzReport" телеканали орқали жонли эфирга узатилмоқда. Шунингдек, "Ўзбекистон24" телеканалининг "Янгиликлар" дастури орқари ҳам тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
👇👇👇

https://www.facebook.com/watch/live/?ref=watch_permalink&v=1826163661104525
10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси қабул қилинган кун!

Бундан роппа-роса 29 йил муқаддам қабул қилинган давлат мадҳияси гербимиз, байроғимиз каби эркимиз, бахтимиз, ғуруримиз, порлоқ истиқболимиз, ўзлигимиз тимсолидир. Ватан тарихи, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, беғубор интилишларимиз акс этгани боис ҳам барчамиз мадҳиямиз янгараганда ундан куч-қудрат оламиз.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси мустақилликка бўлган садоқатни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида матонат ва жасоратга, фидойилик ва ташаббускорликка ундайди. Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий тадбирлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифодалайди.

Мадҳиямиз Янги Ўзбекистоннинг куч-қудрати, салоҳияти, обрў-эътиборини тараннум этаверсин!

Байрамингиз муборак бўлсин азиз юртдошлар!

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакили: 2022 йилда 1788 та объектларда қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларига 23 трлн 260 млрд сўм ажратилади

1548 та объектни 2022 йилнинг ўзида фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда

Хусусан, қуйидаги объектларда қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари учун зарур маблағлар ажратилади:

🏣 22 та ОТМга - 700 млрд сўм

🏫 329 та умумтаълим мактабларига - 2 трлн 100 млрд сўм

🏡 174 та мактабгача таълим ташкилотларига - 800 млрд сўм

🏥 121 та тиббиёт муассасаларига - 1 трлн 200 млрд сўм

🚰 137 та ичимлик суви ва канализация объектларига - 1 трлн сўм

🛣 91 та автомобиль йўлларига - 2 трлн 400 млрд сўм ажратилади.

#uzlidep #pressklub

Тўлиқ видео

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни

1948 йил 10 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 3-сессиясидаги резолюцияга биноан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган.

1950 йили БМТ томонидан ушбу кунни Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланди. Декларация инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларини ўз ичига олган бўлиб, шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ тилга таржима қилинган.

Мазкур халқаро ҳужжат ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлиги, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш, таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳра олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

#uzlidep #bugungikun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Актам Хаитов партия фаоллари билан дастлаб Сирдарё туманидаги Икром Тўйчиев хонадонида бўлди.

Икром ака ҳовлининг бир ёнида балиқчилик учун ҳовуз қилдирди.

Сирдарё туманидаги Худоёр Шодмоновнинг балиқ етиштириш борасидаги фермернинг тажрибаси кўпчиликка маъқул келди.

“Самон йўли” кўп тармоқли фермер хўжалигида етиштирилаётган парҳезбоп маҳсулот-балиқнинг харидори Сирдарёдан Тошкент шаҳригача етиб борган.

Оқолтин туманидаги Дониёр Тошпўлатов “Зарлочин” паррандачилик копперативига биринчи бор борган кишида ҳайрат уйғотиши аниқ. Туяқушларнинг бемалол сизнинг яқинингизга келиши ҳам қизиқда.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10875

#uzlidep #Xaitov #Siradaryo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 10 800 сўмдан ошди

Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,75 сўмга кўтарилиб, 10 807,48 сўмни ташкил қилди. Евро 26,69 сўмга пастлаб, 12 193 сўм бўлди.

#uzlidep #valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Фермер аёллар - жамият тараққиётининг фаол иштирокчисидир!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10880

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан “Фермер аёллар - жамият тараққиётининг фаол иштирокчисидир!” мавзудаги давра суҳбати ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди.

#uzlidep #fermerayollar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube