O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
10.9K subscribers
31.1K photos
3.4K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ёшлар парламентига номзодларнинг ҳудудий саралаш босқичлари якунланди. Бу сафар ёшларимиз янада фаол!

🔍Ёшлар овозини эшитиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда сиёсий жараёнларга фаол жалб этиш мақсадида ташкил этилган Ёшлар парламентига сайлов жараёни ўзининг навбатдаги муҳим босқичига етиб келди.

🔍Таъкидлаш жоизки, биринчи босқичда 5 482 нафар ёшлар парламент аъзолигига ариза топширган бўлса, иккинчи босқичда 1 250 нафар энг иқтидорли ва фаол ёшларнинг ҳужжатлари қабул қилинди. 12–21 апрель кунлари ташкил этилган ҳудудий босқичлардан 137 нафар йигит-қиз республика босқичида иштирок этиш учун саралаб олинди.

🔍Жараённинг якуний босқичи жорий йилнинг 23-25-апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Фракция йиғилишида муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлкатимиз ҳаётига дахлдор бўлган бир қатор муҳим масалалар ва қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Туркий давлатлар ташкилотининг Фуқаро муҳофазаси механизмини ташкил этиш тўғрисидаги битимни (Бишкек, 2024 йил 6 ноябр) ратификация қилиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни соддалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.

🔍Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.

🔍Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.

🔍Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлиги икки давлат тадбиркорлари учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратади

🔍Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида ўтказилган музокаралар давомида эришилган келушувларнинг аҳамияти ҳақида фикр юритишди.

🔍Таъкидланганидек, кўп қиррали ҳамкорлик барча йўналишларда, шу жумладан сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда.

🔍Шунингдек, барча даражаларда самарали мулоқот олиб борилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари, Ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми, маданият кунлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Яқин йилларда товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ўзаро манфаатли кооперация ривожланмоқда.

🔍Фракция йиғилишида депутатлар бу каби ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам, айниқса, тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишини қайд этиб ўтишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

🔍Таъкидланганидек, сўнгги йилларда банк ва тўлов хизматларини кўрсатишда рақамли технологиялардан фойдаланиш, электрон тўловларни сифатли ва хавфсиз қайта ишлаш билан боғлиқ молиявий воситалар кенг ривожланмоқда.

🔍Шу билан бирга, тўлов воситалари ва банк карталаридан фойдаланишда аҳолининг рақамли молиявий саводхонлигини ошириш ва тўлов тизими операторлари ҳамда тўлов ташкилотларининг фаолиятини такомиллаштириш зарурати юзага келмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси билан аҳолининг банк ва тўлов хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тўловлар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришга эътибор қаратиляпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

🔍Фракция йиғилишда “Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қўриб чиқилмоқда.

🔍Қонун лойиҳаси қонунчиликдаги интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб-таомилларининг соддалаштирилишига, ортиқча талабларнинг бартараф этилишига ҳамда қонунчиликдаги тушунчаларнинг тизимлаштирилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси тадбиркорлар учун қонунчиликни енгиллаштирмоқчи

🔍Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни соддалаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси хусусий секторда иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш орқали тадбиркорлик ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва иқтисодиётда норасмий бандлик улушини қисқартиришга, ЎзЛиДеП сайловолди дастурий вазифаларининг ижросини таъминлашга қаратилган.

🔍Қонун билан киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар хусусий сектор, айниқса, кичик тадбиркорлик субъектларига юклатилган 6 та ижтимоий мажбуриятларнинг юмшатилишига хизмат қилади.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси депутатларнинг таклифлари ва фикрларидан сўнг биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Хусусий сектор соҳасида иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари такомиллаштирилмоқда

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, интеллектуал мулк обектларини рўйхатдан ўтказиш тартибларини соддалаштириш, меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

🔴Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Иқтисодиётни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган ташаббус

#uzlidep #fraksiya_tashabbus

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратида муҳим ёндашув

🔍Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциялари ўртасида ташкил қилинган “Тараққиёт блоки”нинг илк йиғилишида дастлаб Ҳисоб палатасининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

🔍 Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM