O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
2024 йилдан Бекобод, Хўжакент ва Ангрен йўналишларини пойтахт билан боғлайдиган 10 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади — Шавкат Мирзиёев

“Бугунги кунда Тошкент вилоятида бундан 30-40 йил олдин олиб келинган 4 та электропоезд ҳаракатланмоқда.

Шу боис, одамларимизнинг узоғини яқин қилиш, уларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш мақсадида электропоездлар тўлиқ янгиланади.

Жумладан, 2024 йилдан Бекобод, Хўжакент ва Ангрен йўналишларини пойтахт билан боғлайдиган 10 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Ангрен ИЭСда 600 Мегаваттли 2 та кўмирли энергоблок барпо этилади — Шавкат Мирзиёев

“Саноат корхоналарини барқарор энергия билан таъминлаш учун, Саудия Арабистони ва Хитой инвесторлари иштирокида 1,5 миллиард доллар сармоя ҳисобига Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Бўкада жами 1,7 минг Мегаваттли 3 та қуёш станцияси ишга туширилади.

Шу билан бирга, Ангрен иссиқлик энергия станциясида 600 Мегаваттли 2 та кўмирли энергоблок, Бўстонлиқ туманида 900 Мегаваттли ГЭСлар барпо этилади”, – деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Келгуси етти йилда мамлакатимиз бўйича 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилади

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашув чоғида қурилиш соҳасини ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

“Келгуси етти йилда мамлакатимиз бўйича 1 миллион хонадонли уй-жойлар қуриш бўйича катта марраларни белгилаб олганмиз.

Бунда, “Янги Ўзбекистон” массивлари сони 100 тага етказилиб, қўшимча 200 мингта оилага мўлжалланган уйлар барпо этилади. Бунга қўшимча равишда 700 мингта хусусий уй-жойлар барпо этилади”, - деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Келгуси етти йилда 40 мингта хонадонга эга ижтимоий уйлар қурилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.

“Хабарингиз бор, “Менинг биринчи уйим” дастури бўйича илк катта лойиҳа қурилишини Тошкент вилоятидан бошлаяпмиз. Нега айнан Тошкент вилоятини танладик?

Сабаби, ҳозирнинг ўзида вилоятдаги 24 минг оилада уй-жойга талаб бор. Бундан ташқари, ҳар йили яна 25 мингта янги оила пайдо бўлмоқда.

Келгуси етти йилда “Менинг биринчи уйим” дастури доирасида Тошкент вилоятида жами 40 мингта хонадонга эга ижтимоий уйлар қурилади.

Умуман, келгуси йилдан бошлаб, бошқа вилоятларда ҳам камида 100 минг оилага мўлжалланган худди шундай ижтимоий уйлар барпо этилади”, - деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
Реновация дастурлари фақат ва фақат одамларимизнинг розилигини олган ҳолда қабул қилинади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда реновация дастурлари ҳақида фикр билдирди.

“Биргина Тошкент вилоятидаги жами 5 мингга яқин кўп қаватли уйларнинг ярми бундан 50 йилдан олдин қурилган. Шу боис, йил якунигача ушбу уйларнинг жорий ҳолати, жумладан зилзилага чидамли эканлиги тўлиқ ўрганилади.

Умуман, аҳоли билан маслаҳатлашган ҳолда, уларнинг розилиги билан хизмат муддатини ўтаб бўлган массивларни янгилаш бўйича ишларни амалга оширамиз.

Албатта, бу жиддий масала. Шунинг учун, реновациянинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиши керак.

Шу мақсадда, Реновация дастурлари фақат ва фақат одамларимизнинг розилиги ва кенг жамоатчилик фикрини олган ҳолда қабул қилинади”, — деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
2030 йилгача барча аҳоли пунктларининг бош режалари ишлаб чиқилади — Шавкат Мирзиёев

2025 йилга қадар 25 та шаҳарнинг, 2030 йилгача эса барча аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқишни тўлиқ якунлаймиз.

“Бош план”ларни ишлаб чиқиш жараёнлари аҳоли ва тадбиркорлар учун очиқ-ошкора ва шаффоф бўлади. Бунинг учун, алоҳида портал ишга туширилиб, уларнинг ташаббус ва таклифлари албатта инобатга олинади.

Бу мақсадларга келгуси етти йилда 2 триллион сўм йўналтирамиз”, — деди номзод.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Энг муҳими тадбиркорларимиз саъйи-ҳаракатлари билан 600 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди. Экспорт ҳажми 6,5 йилда икки мартага кўпайиб, 2 млрд. доллардан ошди.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тошкент вилоятида келгуси 7 йилда туризм соҳасида 1200 та лойиҳа амалга оширилади ва бунга 2 млрд. доллар инвестиция берилади.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Келгуси етти йилда мамлакатимиз бўйича 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилади.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Биргина Тошкент вилоятидаги жами 5 мингга яқин кўп қаватли уйларнинг ярми бундан 50 йилдан олдин қурилган. Шу боис, йил якунигача ушбу уйларнинг жорий ҳолати, жумладан зилзилага чидамли эканлиги тўлиқ ўрганилади.

#MirziyoyeV2023 #uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали