O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
#Live

ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз раислигида жорий йил 13 декабрь куни ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ва янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган маросимдаги нутқида белгилаб берилган вазифалар ижроси учун партия олдидаги устувор масалалар муҳокама қилиняпти.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари иштирокидаги йиғилишда эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиш, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш, ногиронлиги борлар билан ишлаш борасидаги амалий ишлар эътироф этилди.

Хусусан, бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббус илгари сурилиб, келгуси йилда 1 миллион 200 минг аҳолини камбағалликдан чиқариш учун таълим, тўгарак, касб-ҳунар, тиббиёт масалаларини ҳал қилиш ва яшаш шароитини яхшилаш зарурлиги, шунингдек, 2025 йилда камбағаллик юқори 1 мингта маҳаллада биттадан оилавий боғча фаолиятини йўлга қўйиш, оилавий боғча ўринларини 15 фоизига камбағал оила фарзандлари қабул қилиниши ва боғча тўлови қисман қоплаб берилиши аҳолини манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада ривожлантириши алоҳида қайд этилди.

Фракция аъзолари давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуслари ва ижтимоий ҳимоя соҳасида белгилаб берган вазифалари партия сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ижросига ҳам хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди. Зотан, ЎзЛиДеП камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилалар даромадларини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор вазифаси деб билади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг энергетика соҳасидаги ислоҳотлар янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгилаб берган вазифалари аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Хусусан, 2030 йилга қадар яна 19 минг мегаватт “яшил қувват”лар барпо этилиб, қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш, 2025 йилда 3,4 минг мегаваттли 18 та қуёш ва шамол станциялари ҳамда 1,8 минг мегаваттли сақлаш тизимлари ишга тушириш, ва бунинг натижасида келгуси йили “яшил энергия” ишлаб чиқариш ҳажмлари 12 миллиард киловатт соатга етказиш каби вазифалар мамлакатимиз энергетика соҳасида катта ўзгаришларга замин яратиши таъкидланди.

Келгуси 2 йилда хусусий тадбиркорлар билан бирга 2 мингдан ортиқ кичик ва микро-ГЭСлар ташкил қилиш бўйича катта дастур амалга оширилиши ва бундан кейин ҳам соҳага хусусий сектор кириб келишини рағбатлантириш – электр энергияси бозорини ташкил этиш бўйича муҳим ўзгаришлар экани қайд этилди.

ЎзЛиДеП "Яшил иқтисодиёт", "Яшил энергетика" йўналишларидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни ўзининг устувор вазифа сифатида белгилаган. Шу боис фракция аъзолари бу йўналишдаги янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAVda_biz

Депутатлар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди

😎 Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви ташкил этилди.

🗣️ Тафсилотлар билан репортажда танишинг

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Fraksiya_minbari

- Фарзанд туғилганда оталарга бериладиган қўшимча таътилда ойлик иш ҳаққи сақланиб қолиш тартиби қандай?

• Фирдавс Курбанов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Fraksiya_minbari

- Масофавий видеоучрашув нормаси амалиётда ижроси қай даражада бўлади?

Диёр Ҳусанов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси


#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Fraksiya_minbari

- Қонун лойиҳаси бўйича амалдаги тартибга кўра, тадбиркорлик субъектлари манфаатларига тегишли бўлган лойиҳалар кучга кириши 3 ой этиб белгиланган. Лекин қонун лойиҳасида дарҳол кучга киради дегансизлар. Бу эртага тадбиркорлик субъектлари манфаатларига зид бўлмайдими?

• Сайдулла Азимов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, OʻzLiDeP фракцияси аъзоси

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш имконияти берилади

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM