O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.9K photos
3.23K videos
52 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O'zLiDeP Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда фаол иштирок этади

O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

УзЛиДеП наметила приоритетные задачи по реализации Стратегии Нового Узбекистана

Состоялось очередное заседание Политического Совета УзЛиДеП.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган O'zLiDeP ишчи гуруҳининг фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11869

Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган партия ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Тараққиёт стратегиясидаги вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган O'zLiDeP ишчи гуруҳининг фаолияти сарҳисоб қилинди 👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11869 Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда 2022–2026 йилларга…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тузилган партия ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XI мажлиси бўлиб ўтади

Бугун 14 ноябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги XI мажлиси бўлиб ўтади.

Йиғилишда партиянинг 2022 йил ўтган даврдаги фаолияти якунлари ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда O'zLiDePнинг иштироки билан боғлиқ ишларнинг бориши муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

#uzlidep #siyosiykengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#LIVE

O’zLiDeP Сиёсий Кенгашининг мажлиси бошланди

Йиғилиш аввалида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов партиянинг 19 йиллиги билан табриклаб, самимий тилакларини изҳор этди.
Ўтган бу вақт мобайнида O’zLiDeP ўз тараққиёт йўлидан изчил илдамлаб, юксалиш палласига кирди, салмоқли сиёсий тажрибага эга бўлди. Партия ҳозирда ўз ривожининг янги сифат босқичида турибди. Бу, аввало, партия сафининг кенгайиши ва партиянинг ташкилий жиҳатдан мустаҳкамланишида ҳам яққол намоён бўляпти. Бугунги кунда партиянинг 1 миллион 200 мингдан зиёд аъзоси бўлиб, қарийб 14 мингта бошланғич партия ташкилотини бирлаштириб турган етакчи сиёсий кучга айланди. Шунингдек партия парламентда ва жойлардаги ҳокимият вакиллик органларида ҳам энг кўп депутатлик ўрнига эга. Бу рақамлар партиянинг интилишлари зое кетмаганидан, O’zLiDePнинг халқ орасида нуфузи ортиб, ижтимоий базаси узлуксиз кенгайиб бораётганидан далолат беради.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP ўз фаолиятини “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ташкил этиб келмоқда

Йиғилишда партиянинг ўтган фаолият даврини сарҳисоб қилиш баробарида, кейинги режаларни белгилаб олиш масалаларига эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, партия ўз дастурий вазифаларига содиқ қолган ҳолда фаолиятини “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ташкил этяпти. Хусусан, партиянинг Сайловолди дастурида илгари сурилган 205 та банд ижроси Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилиниши, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши ҳамда давлат дастурларига киритилиши орқали таъминланиб, бу борада парламент, депутатлик ва жамоатчилик назорати тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунда партиянинг Сайловолди дастуридаги 161 та банд ижроси тўлиқ таъминланди, 10 та банд ижроси қисман таъминланган, 59 та банд ҳозирги кунда бажарилмоқда ва 3 та банд ижроси келгуси йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган.
Масалан, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари ташаббуси билан “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги ва “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар ишлаб чиқилди. Бизнес юритишга оид қонун хужжатларини ўзида мужассам этган “Тадбиркорлик кодекси” лойиҳаси тегишли вазирлик, идоралар, партия фаоллари, соҳа мутахассислари ҳамда экспертлар билан ҳамкорликда ишлар олиб бориляпти.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Конституцияни такомиллаштириш жараёни билан боғлиқ тарғибот ишларида O’zLiDeP фаол иштирок этди

Яна бир муҳим масала мамлакатимиз ҳаёти, келажагига дахлдор бўлган Конституцияни такомиллаштириш жараёни билан боғлиқ тарғибот ишларида ҳам O’zLiDePнинг барча даражадаги кенгашлари ва бошланғич ташкилотлари, депутатлар, фаоллар билан биргаликда фаол иштирок этди, тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиб, таклифлар олиш ишларини амалга оширди.

Ҳисобот даврида Конституция ислоҳ қилинишига бағишланган 7 минг 22 та тадбирлар ўтказилиб, уларда қарийб 275 мингга яқин киши қатнашганини ҳам қайд этиш зарур. Тадбирлар давомида 8 мингдан ортиқ таклифлар билдирилган бўлиб, партия ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан 5 мингдан ортиқ таклиф Республика партия ишчи гуруҳига юборилган. Мазкур таклифларнинг 2 719 таси Конституциявий комиссияга киритилди. Таъкидлаш жоизки, Конституявий ўзгартиришлар бўйича қонун лойиҳасининг халқ вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда референдумга олиб чиқилганидан сўнг партия мазкур босқичда ҳам фаол иштирок этади.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP фракциясининг фаолияти таҳлил қилинди

Ҳисобот даврида фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси, шунингдек, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 1 та «парламент эшитуви» ҳамда 2 та «ҳукумат соати» ўтказилди.

Ўтган даврда фракция аъзолари томонидан 2370 маротаба фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашувлар ўтказилиб, уларда 3 186 та хонадонга ташриф буюрилди ҳамда 972 та тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро мулоқотлар ўтказилди. Учрашувлар давомида кўтарилган 4112 та муаммоли масалалар келиб тушган бўлиб, шундан 2006 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган 2106 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилот ва идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборилди.
Натижада фракция аъзолари ташаббуси билан аҳолини қийнаётган долзарб муаммолар ечимига қаратилган 42 та парламент назорати тадбирларини ўтказиш учун фракция таклифлари ишлаб чиқилди ва жами 142 та депутат сўрови юборилди.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Тараққиёт стратегияси асосида ишлаб чиқилган O'zLiDePнинг чора-тадбирлар режаси ижроси сарҳисоб қилинмоқда

Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясидаги вазифаларни амалга оширишга қаратилган O'zLiDePнинг чора-тадбирлар режаси ижроси ҳам танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди.

Партия Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари, партия ходимларидан иборат 21 та Республика ишчи гуруҳи ҳамда 315 та ҳудудий ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, жамоатчилик ва депутатлик назорати бўйича 1900 дан ортиқ давра суҳбатлари, эшитувлар, амалий семинарлар ўтказилди.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

O’zLiDeP “CALL-CENTER”га жами 353 та мурожаатлар келиб тушган

Партия ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудлар кесимида жойларда тадбиркорлик (оилавий тадбиркорлик)ни ривожлантириш, 200 та янги саноат зоналарини ташкил этиш, бизнес-инкубаторлар тизимини ривожлантириш, Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омилларни ўрганиш, қишлоқ хўжалигига интенсив ривожланиш механизмлари, фермер ва деҳқонларнинг даромадларини ошириш йўлларини жорий қилишга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳолати устидан доимий мониторингни йўлга қўйиш йўналишлари бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Унга кўра партияда ташкил қилинган “CALL-CENTER”га жами 353 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 260 таси тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш юзасидан бўлса, 93 таси бизнес муҳитини яхшилаш борасида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳисобига тўғри келади. Мазкур мурожаатлар тегишли вазирликларга жўнатилиб, ҳал қилиш чоралари тизимли олиб бориляпти.

#uzlidep #SiyosiyKengash

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM