O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.83K subscribers
31.1K photos
3.4K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
#Live

😎 Айни вақтда OʻzLiDeP фракциясининг навбатдаги мажлиси бошланди. Дастлаб фракция аъзолари Давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг 25-26 февраль кунлари мамлакатимизга расмий ташрифи бўйича ўз муносабатларини билдиришмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

😎 O'zLiDeP фракциясида 10 дан ортиқ масала кўриб чиқилади

🔍Бугун O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

😎 O'zLiDeP депутатлари Бош вазир ўринбасарининг ахборотини муҳокама қилди

🔍O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Бош вазир ўринбосарининг “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахборотини муҳокама қилишди.

🔍Таъкидланганидек, бугунги кунда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кенгайтиришга, оилалар фаровонлигини таъминлашга қаратилган миллий тажриба – Ўзбекистон модели яратилди ва бу кўплаб халқаро ҳамкорлар томонидан эътироф этилди. Жаҳон Банки таҳлилларига кўра, Ўзбекистон охирги йилларда гендер тенглигига эришиш ислоҳотлари билан катта муваффақиятга эришган дунёнинг беш мамлакати қаторидан ўрин олди.

🔍Сўнгги 7 йил давомида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, 2024 йилнинг ўзида 21 та ҳужжат ишлаб чиқилди. Гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим имкониятларини кенгайтириш борасида қатор ишлар амалга оширилди.

🔍Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 2017 йилдаги 27 фоиздан 35 фоизга, тадбиркорлик соҳасида 21 фоиздан 45 фоизга, сиёсий партиялар таркибида эса 49 фоизга етди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

😎 Жамоат фондлари томонидан ҳар йили ўз фаолиятини аудиторлик текширувидан ихтиёрий тартибда ўтказилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

🔍Йиғилишда “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси билан “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларга фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимида институционал яхлитлик таъминланишини, давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларига ажратилган бюджет маблағларини бошқаришнинг, шу жумладан адолатли тақсимлаш, мақсадли фойдаланилишини назорат қилишнинг янги тартиби жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔍Шунингдек, давлат органлари томонидан фуқаролик жамияти институтларига бевосита давлат ижтимоий буюртмалари берилишининг янги механизмлари ва бошқа масалалар белгиланмоқда.

🔍Бундан ташқари, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги ва “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонунларда жамоат фондлари томонидан ҳар йили ўз фаолиятини аудиторлик текширувидан ихтиёрий тартибда ўтказилишини назарда тутувчи ҳолатлар кўзда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси йиғилиши бўлиб ўтмоқда

🔍Йиғилишда депутатлар томонидан мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) масъулиятини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;

«Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишда қонунчиликда белгиланган тартиб-таомилларни бузганлик, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

😎 Айни вақтда O'zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган. Хусусан,

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги;

«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик принципига амал қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;

«Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида»ги;

«Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ижро бўйича кафолат маблағларини киритиш институти жорий этилиши муносабати билан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалри биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида дастлаб 5-9 апреь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

🔍Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари мазкур нуфузли тадбирда иштирок этиб, нутқ сўзлади. Сўнгги йилларда дунёнинг турли минтақаларида қуролли тўқнашувлар, экологик ва техноген фожиалар, иқтисодий инқирозлар, “савдо урушлари”, терроризм ва экстремизм таҳдидлари тобора кучайиб бораётганини қайд этди.

🔍Давлатимиз раҳбари глобал ва минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган низолар, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши курашиш, хотин-қизлар ҳуқуқлари, ёшларнинг парламент фаолиятида тўлақонли иштирок этиши ҳамда ҳар бир инсоннинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва сунъий интеллект соҳасида тизимли ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклиф-ташаббусларни илгари сурди.

🔍Фракция аъзолари мазкур нуфзли анжуманда миллий ва дунё парламентлари нуфузини оширишга хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилгани алоҳида эътироф этилди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар давлатимиз раҳбарининг 9 апрель куни ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестисия лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишининг аҳамияти ҳусусида тўхталиб ўтишди.

🔍Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан соҳани янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, соҳадаги салоҳиятли бозорлардан сайёҳларни жалб қилиш, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

🔍Шунингдек, Миллий туризм ягона платформаси ишлаб чиқилаётгани ва унга электрон виза бериш, чипта олиш жараёнлари ҳам уланиши, барча тарихий обидаларга кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши айтиб ўтилди. Бундан ташқари туризмни юқори даромадли соҳага айлантириш учун давлат ва хусусий сектордаги барча иштирокчиларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар партиямиз мақсад ва ғояларига тўлиқ мос келиши депутатлар томонидан алоҳида таъкидланди.

🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган барча вазифалар ва ташаббуслар ижросида депутатлар ҳам фаол бўлиши, жамоатчилик назорати тадбирларини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Сунъий интеллектдан ғараз мақсадларда фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

🔍Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 462-моддасига сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда Интернетда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг наватдаги йиғилишида муҳокама қилинаётган “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасида бу йўналишдаги бошқа ўзгартиришлар ҳам кенг муҳокама қилиняпти.

🔍Шунингдек, қонун лойиҳасида “сунъий интеллект” тушунчасига таъриф берилиб, сунъий интеллект соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда махсус ваколатли органнинг вазифалари белгиланяпти.

🔍Бундан ташқари, ахборот ресурсларини яратишда ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий қоидалари ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурсларига маркировка қўйиши каби мажбуриятлар белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM