O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.92K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Янгиланган Конституция – фаровон ҳаёт ва барқарор тараққиёт кафолати!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15238

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда унинг нормаларини ҳаётга татбиқ қилиниши мавзусида ўқув-семинар ва тарғибот тадбири бўлиб ўтди. “Янгиланган Конституция – фаровон ҳаёт ва барқарор тараққиёт кафолати!” номли мазкур тадбирда сиёсий кучнинг ҳудудий тузилмалари онлайн йўсинда иштирок этди.

Семинарда дастлаб O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов маъруза қилди. Партия лидери Конституция такомиллаштирилиши жараёни, бунда халқимизнинг, жумладан, O'zLiDePнинг фаол иштироки, ислоҳ қилинган Бош қомусимиздан ўрин олган янги нормалар ва уларнинг ҳаётимиздаги улкан аҳамияти хусусида сўз юритди.

O'zLiDeP фракцияси аъзолари, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ҳамда партия ҳудудий кенгашлари вакиллари ҳам янги таҳрирдаги Конституция бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Янгиланган Конституцияда партия электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатига хизмат қиладиган бир қанча янги нормалар акс этганлиги ҳам айтиб ўтилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Конституция ҳафталиги” доирасида O'zLiDeP фракцияси ташаббуси билан “Янги таҳрирдаги Конституцияда яратилган таълим олиш ҳуқуқига оид энг муҳим янгиликлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Бош Қомусимиз инсон қадри ва фаровонлиги учун хизмат қилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15247

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” ташаббуси билан IT-Park да Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда депутатлар янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Янгиланган Конституцияда хотин-қизлар, ёшлар масаласи борасида ҳам бир қанча янги нормалар ўз аксини топганлиги алоҳида эътироф этилди.

#uzlidep #Konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Бош Қомусимиз – фаровон ҳаёт ва тараққиётимиз пойдевори

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15264

Тупроққалъа туманидаги “UzAutoMotors” АЖ Хоразм вилоят филиалида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ҳамда унинг нормаларини ҳаётга татбиқ қилиниши мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўз чиққанлар Бош қомусимиздан ўрин олган янги нормалар ва уларнинг ҳаётимиздаги улкан аҳамияти, инсон қадр-қиммати ва ҳуқуқлари, аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланишининг янада мустаҳкамланиши, таълим соҳаси юксалиши, аёллар, ёшлар, маҳаллаларнинг жамиятимиздаги ролини оширишга хизмат қилувчи ўзгартириш ва қўшимчалар хусусида сўз юритдилар.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Янги таҳрирдаги Конституция — стратегик ислоҳотларнинг ҳуқуқий пойдевори

👉Батафсил

Бош қомусимизда болалар, ёшлар, хотин-қизлар, кексалар, ўқитувчилар, жисмоний имконияти чекланганлар, хориждаги ватандошларимиз, судланган шахслар, умуман, аҳолининг барча қатлами ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобга олинди. Ижтимоий адолат ва бирдамлик принсиплари жорий этилиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Мақсадимиз аҳоли манфаатлари учун хизмат қилишдир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15248

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, айниқса, унда хотин-қизларга бўлган эътибор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ижтимоий муҳофазаси масалалари ҳақида йиғилганларга тушунчалар бериб ўтилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Янгиланган Конституция - ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15249

Бухоро давлат университетида ушбу олий ўқув юрти талаба ёшлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Янгиланган Конституция – фаровон келажагимиз пойдевори

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15250

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан бир қатор маданий-маърифий, тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг долзарб масалалари мавзусига бағишланган Республика конференцияси ташкил этилди.

#uzlidep #konstitutsiya

O'zLiDeP расмий канали