O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.94K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Бугун Президент раислигида давлат активларини хусусийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

#Prezident #Mirziyoyev #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат активларини хусусийлаштириш соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида 478 та давлат мулки 1 триллион 100 миллиард сўмга сотилгани қайд этилди.
Хусусийлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш, аукционда қатнашиш тартибларини соддалаштириш ва иштирокчилар сонини кўпайтиришга қаратилган вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное результативности проводимой работы и дальнейшим приоритетным задачам в сфере приватизации госактивов.
В первом полугодии текущего года 478 объектов государственной собственности было реализовано за 1,1 триллиона сумов.
Определены задачи по эффективной организации процесса приватизации, упрощению процедур участия и расширению доступа к аукционам.

#Mirziyoyev #videoselektor #xususiylashtirish #davlataktivlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хусусийлаштириш иқтисодиётимизни янада бақувват қилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9490

Энди давлат мулкларини «1 сўм» қийматда савдога чиқариш, ер участкаларини инвестиция мажбурияти билан сотиш амалиёти бекор қилинади ва улар бозор баҳосида электрон савдоларга чиқарилади. Бу эса коррупция ҳолатлари камайишига хизмат қилади.

#uzlidep #munosabat #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#Muhokamalarda_faol_qatnashing

Бозорлардаги давлат улуши сотилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Бозор ва савдо комплекслари бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда улардаги давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

#uzlidep #muhokama #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев давлат объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Хусусийлаштиришнинг янги усулларини жорий этиш ва унинг барча босқичларида очиқ-ошкораликни таъминлаш энг асосий масала экани таъкидланди. Нуфузли хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда, йирик тармоқ корхоналарини хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам приватизации государственных объектов.
Отмечалось, что основное внимание необходимо уделить внедрению новых методов приватизации и обеспечению прозрачности на всех ее этапах. Поставлена задача разработать стратегию приватизации крупных отраслевых предприятий с привлечением авторитетных зарубежных консультантов.

#Mirziyoyev #yigilish #davlataktivlari #xususiylashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021-2022 йилларда давлат улуши бўлган корхоналар сонини камида 3 баробар қисқартириш режалаштирилган. 2021 йилда 4 трлн 500 млрд сўмлик 619 та давлат активи сотилган.

Стратегик корхоналар бошқарувига халқаро малакага эга менежерлар жалб қилинади.

Келгуси йили 32 та йирик давлат активини сотиш, “Ўзсаноатқурилишбанк”ни хусусийлаштириш, давлат корхоналарининг 368 та носоҳавий ва самарасиз активларини савдога чиқариш режалаштирилган.

Ҳудудларда 770 та актив сотишга тайёрланган. Булар орқали бюджетга қарийб 10 трлн сўм тушум бўлади.

“Навоийазот” АЖ негизида 3та алоҳида корхона ташкил этган ҳолда, “кимё саноати кластери” фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Президент 2022 йил учун хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.

#uzlidep #Mirziyoyev #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президентимиз “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳужжатни тадбиркорлар, умуман, аҳолининг турли қатламлари вакиллари мамнуният билан қарши олишди. Чунки қонун бу йўналишдаги мавҳумликлар, чалкашликлар, бюрократик тўсиқлар, шаффофликнинг йўқлиги каби иллатларга барҳам беради.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10690

#uzlidep #xususiylashtirish #yer

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев O’zLiDePнинг X Съездида давлат корхоналарининг трансформацияси ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари тезлаштирилишини маълум қилган эди.

Кеча, 20 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари Бош вазирга “Ўзавтосаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекнефтегаз”, “Ҳудудий электр тармоқлари” каби тармоқлардаги тегишли объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, уларни хусусийлаштириш бўйича таклиф киритиш топшириғини берди.

#dasturijrosi #Mirziyoyev #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Шавкат Мирзиёев O’zLiDePнинг X Съездида давлат корхоналарининг трансформацияси ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари тезлаштирилишини маълум қилган эди. Кеча, 20 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари Бош вазирга “Ўзавтосаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”…
🏦 Ўзбекистонда UMS ва бир нечта банклар хусусийлаштирилади

✍️ «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, тегишли вазирликлар 2022 йил 1 майгача Universal Mobile Systemс МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни жалб этади.

👉Шунингдек, қарорда бир қатор вазифалар белгиланган:

2022 йил 1 октябргача «Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO);

2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкини жалб қилган ҳолда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асакабанк» АТБнинг давлат улушлари савдога чиқариш;

2023 йил 1 июлгача АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ, АТ «Алоқабанк», «Агро банк» АТБ, «Ўзмиллийбанк» АЖ акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO).

#uzlidep #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🛬 «Ўзбекнефтгаз» ва Uzbekistan Airways хусусийлаштирилади, аэропортлар хусусий сектор бошқарувига берилади

✍️Президент 8 апрель куни «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга кўра, 1 майгача тажрибали инвестиция банкини жалб этиб, 2022 йил якунигача «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) орқали камида 49 фоиз улушини, шунингдек, «Иссиқлик электр станциялари» АЖдаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини хусусийлаштириш ишларини бошлаш режалаштирилмоқда.

1 сентябргача «Uzbekistan airways» компанияси устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушининг савдога чиқарилишини, шу жумладан, акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO) ишларини бошлаш ҳам кўзда тутилган.

2 ойда «Uzbekistan Airports» компаниясининг Тошкент шаҳридаги ва ҳудудий халқаро аэропортларини модернизация қилиш ва операцион самарадорлигини ошириш учун хусусий секторга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

#uzlidep #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда энергетика бозорини бошқариш бўйича янги тизим яратиш масалалари муҳокама этилди.

Келгуси йилда 14 та туман ва шаҳарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга муқобил тарзда, истеъмолчиларга электр энергиясини сотадиган хусусий чакана электр савдо компаниялари ташкил этилади.

#Mirziyoyev #uzlidep #energetika #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube