O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
📌Мен вакцина олдим, сизга ҳам тавсия қиламан #vaksinaoling

💉Тажрибали шифокорларимизнинг тавсиясига биноан коронавирусга қарши вакцина олдим. Эмланишнинг хавотирли жойи йўқ. Саломатликни асраш учун керак.

❗️Азиз ватандошлар, мутахассисларнинг тавсияларига қулоқ солишимиз, нафақат ўзимиз, балки яқинларимиз ва бошқа инсонларнинг соғлиғини хавф остига қўймаслик учун албатта эмланишимиз лозим.

Барча фуқароларимизни оммавий эмланишда фаол иштирок этишга чақираман. Соғлиғингизга бефарқ бўлманг!

@a_xaitov
💉 Талабалар ҳам коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмланади

❗️Мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.

⬇️Унга кўра:

📌18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди;

📌 Барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди.

❗️Яна бир янгилик: коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

Азиз талабалар, коронавирусга қарши эмланишда фаол иштирок этинг, соғлиғингизга бефарқ бўлманг!

#uzlidep #vaksinaoling #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📌Янги чоралар

Барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди

🎬 Юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди.

🏃‍♂️Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

1 августдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

#karantin #niqobtaqing #masofasaqlang #vaksinaoling

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Расул Кушербаев: Бугун эрталабдан тўғри Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникага бориб, эл қатори коронавирусга қарши Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олдим.

Ҳаммаси жойида.

#uzlidep #vaksinaoling #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Эътиборсизлик ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини хавф остига қўйиши мумкин

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9569

Шунингдек, август ойида ҳам 2 миллион дона вакцина олиб келиш бўйича шартнома имзоланган. Бу давлатимизнинг барча фуқароларимиз соғлиғи ҳақида қанчалик қайғураётганининг амалдаги ифодасидир.

#uzlidep #vaksinaoling #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Вакцинация — коронавирус инфекциясидан ишончли ҳимоя

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9570

Афсуски, шунча саьй-ҳаракатга қарамай, вакцинага ишончсизлик билдираётган, ён-атрофдагиларни ҳам эмлаш тадбирларидан узоқлаштираётганлар орамизда кўплаб топилмоқда.

#uzlidep #vaksinaoling #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️«Коронавирусга эмланганлар касалликни енгил ўтказади, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди», — мутахассис

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Илгор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири Дилбар Далимова вакцина бўйича муҳим маълумотларни тақдим этди.

«Кўпчилик вакцина олган бўлса ҳам коронавирусга чалинанаётгани ва вакцина ёрдам бермаётгани ҳақида айтишмоқда.

❗️Аслида бу нотўғри.

Вакцина албатта ёрдам беради. Қачонки вакцинани тўлиқ, барча дозасини олса, касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади ва касалликни енгиш жуда осон бўлади.

Албатта, эмланди, дегани бу — умуман касал бўлмайди, дегани эмас. Вакцина олган киши коронавирусни енгил ўтказади, касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди. Энг асосийси шу.

🦠 Коронавируснинг янги штаммларига нисбатан самарадорлик даражаси ҳам ўрганилди. Албатта, янги штаммларга унинг таъсири камаяди. Бошқа вакциналар самарадорлиги 10-15 фоизга камайган бўлса, Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг самарадорлиги бор-йўғи 1,2 фоизга камайди. Бу дегани — вакцина бошқа штаммларга нисбатан ҳам ишлайди, дегани», — дея таъкидлади мутахассис.

#covid19 #vaksinaoling #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жуда катта машаққатлар билан вакцинани олиб келяпмиз" - Президент халқимизни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди

Тўлиқ видео: https://youtu.be/D15IACYMXEo

#Prezident #Mirziyoyev #vaksinaoling #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
«Вакцина олганлар шифохонадан тўрт кунда чиқяпти, эмланмаганларга жуда оғир бўляпти». Шавкат Мирзиёев аҳолини COVID-19’га қарши эмланишга чақирди

Видео 👇

https://www.tiktok.com/@uzlidepuz/video/6990227664707554562
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иккиланманг! Вакцина олишни кечиктириб, вирусни енгиб бўлмайди!

#vaksinaoling #covid19

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Эмландим. Эмланди! Эмландингизми?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9657

Майли, журналист, дўхтир, депутат ё санъаткорларга ишонмай блогерларга ишонар экансиз – мана, мен шу қавм вакили сифатида айтаман – ҳозироқ эмланинг, яқинларингизни ҳам эмлатинг! Табиб табибмас, бошидан ўтказган табиб!

#uzlidep #vaksinaoling #covid19

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда вакцина туфайли бирорта ўлим ҳолати кузатилмади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

«Ижтимоий тармоқларда «Вакцина олгандан кейин вафот этди» ёки «Вакцина туфайли аҳволи оғирлашди» қабилидаги видеомурожаатлар юзасидан ишчи гуруҳлар тузилиб, ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишлар бу каби нохуш ҳолатларнинг бирортаси вакцина билан боғлиқ эмаслигини тасдиқлади.

❗️Бугунга кунга қадар Ўзбекистонда вакцина туфайли бирорта ўлим ҳолати кузатилмади», — дея таъкидлади мутахассис.

#uzlidep #vaksinaoling #covid19

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube