O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Томорқа - даромад манбаи
#15feb #uzbekiston24

Аҳоли хонадонларида мулоқот ташкил қилинди

👉
https://uzlidep.uz/news-of-party/15472

Актам Хаитов Асака тумани “Отиш” МФЙга қарашли Қўрғонча кўчасида истиқомат қилувчи Бозорбой ака ва Азизахон опа Собировлар хонадонидаги ўттиз сотихлик каттакон иссиқхонани кўздан кечирди.

Партия вилоят кенгаши фаоллари, фермер ва томорқачилар иштирокида ўтказилган тадбирда, энг аввало, 12 феврал куни Президентимиз раислигида аграр соҳадаги устувор вазифа ва режалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида фаоллик кўрсатади
 
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15522

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Сирдарё вилояти Сайҳунобод туманидаги “Polytex Sirdaryo” МЧЖда меҳнат қилаётган ишчи ходимлар, партия фаоллари, депутатлар иштирокида мулоқот ўтказди.

Мулоқотда Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Давлат дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15549

Актам Хаитов Урганч шаҳридаги “UzXCMG” МЧЖ қўшма корхонасида сиёсий партиялар вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, корхона ишчи-ходимлари ва ёшлар билан мулоқот қилди.

Мулоқотда Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтилди.

Мулоқотдан сўнг партия етакчиси мазкур МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
Ишчи гуруҳ Хоразмда назорат-таҳлил тадбирларини олиб боряпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15555

Президентимиз раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишларда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий устувор вазифалар ва йўналишлар белгилаб берилди.

Ушбу белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қўшма қарори тасдиқланди. Унга кўра Ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, жойларда ўрганишлар олиб боряпти.

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси вилоят мисолида муҳокама қилинди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари иштирок этди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳ Хоразмда ўрганишлар олиб бормоқда

Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишларда макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳаларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган.

Шундан келиб чиқиб, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳлари ҳудудларда бўлиб, мазкур вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида ўрганишларни бошлади.

Дастлаб Урганч шаҳридаги “UzXCMG” МЧЖ қўшма корхонаси фаолияти билан танишилди, у ерда ишчи-ходимлар билан мулоқот қилинди.

Ишчи гуруҳ вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вилоят масъул раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ вакилларининг белгиланган вазифалар доирасида ўрганишлари давом этмоқда.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP давлат-хусусий шериклигини такомиллаштириш, хусусий секторни янада ривожлантириш, рақобат муҳитини кучайтириш тарафдори.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Чиноз тажрибаси: ихчам иссиқхоналар оммалашмоқда

👉 Батафсил

Чиноз туманида томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда партия раҳбари Актам Хаитов, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъуллари, Кенгашнинг вилоят ва туман кенгаши раислари ва ходимлари, ҳоким ёрдамчилари, “Томорқа хизмати” корхоналари ва соҳага тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Президентимизнинг 2024 йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида бир қатор вазифалар белгиланган эди.

Амалий семинарда мазкур ҳужжат ижроси муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиладиган бўлди ва ижросига киришилди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сайхунободдаги Истиқлол маҳалласида намунавий томорқа хўжалиги билан танишди

Сайхунобод томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича намунага айлантирилмоқда.

Шундай намунавий томорқалар Иттифоқ маҳалласида ҳам ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари ушбу хонадонларни кириб кўрди. Масалан, Рисолат Ғуломова хонадонининг 14 сотих томорқасида шу пайтгача томорқада сабзи, саримсоқ пиёз экилиб, ернинг ўттиз фоиз имкониятидан фойдаланилган.

Бугун юртимизда ёқилғисиз исийдиган иссиқхоналар барпо қилиш оммалашиб бораяпти. Давлатимиз раҳбари бу тажрибани маъқуллаб, уларни кўпайтириш, деҳқонларга тайёр ҳолда қуриб бериш зарурлигини айтган эди. Рисолат ая хонадонига ҳам икки сотихли иссиқхона қуриб берилди. Унга 30 туп лимон, қатор ораларида эса помидор ва қулупнай экилди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда масъул раҳбарлар, томорқа эгалари, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди, аҳоли томорқаларини кўздан кечирди. Унда O’zLiDeP раҳбари Актам Хаитов ҳам иштирок этди.

#uzlidep #Xaitov

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиб оладиган корхоналарга грантлар ажратилади.

Давлатимиз раҳбари Сайхунобод туманига ташрифлари доирасида ҳам хонадонларда бўлдилар, ҳам фаоллар билан учрашув ўтказдилар.

Сайхунобод тумани мисолида таҳлил қилинганда бу ерда энг катта заҳира ер ресурслари бўлиб, 17 мингдан ортиқ хонадон мавжуд. Уларнинг аксарияти 14-15-20-25 сотихли хонадон бўлсада лекин томорқадан даромад топиш нисбатан паст. 15 сотих томорқадан 20 млн сўм даромад билан 1 йилда чекланиб қолишяпти. Энди шуни 100 млн сўмдан ортиқ даромадга олиб чиқадиган тизим қилиняпти.

Бунда биринчи навбатда сотиб оладиган тизимига жуда катта эътибор қаратиляпти, яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотиб оладиган корхоналарга энди грандлар ҳам ажратилади.

Умуман олганда, Сайхунобод тумани тажрибаси республика бўйлаб оммалшатирилади. Мақсад аҳолининг даромадларини ошириш, фаровонлигини таъминлашдан иборат.

#uzlidep #tahlilnoma #Xaitov

@uzlidep
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари халқ манфаатлари йўлида

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15769

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилиш имконини берди.



Союзнические отношения Узбекистана и Таджикистана в интересах народов


👉https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15769

В целом отметим, что государственный визит Президента Узбекистана в Таджикистан позволил предметно обсудить вопросы дальнейшего углубления узбекско-таджикских отношений стратегического партнерства и союзничества, прежде всего в политической, торгово-экономической, транспортно-коммуникационной и культурно-гуманитарной сферах.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали