O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
⚡️Хитой-ўзбек олимлари ҳаммуалифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 рекомбинант вакцинасининг биринчи партияси (1 млн доза) юк самолётига ортилиб, Тошкентга жўнатилмоқда. #covid #vaksina #uzlidep Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🛩 Ҳозиргина 1 миллион доза Ўзбек-Хитой вакцинаси юртимизга олиб келинди

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов, Соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Инновацион ривожланиш вазири И. Абдураҳмонов ва бошқа масъул идора мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

#covid #vaksina #uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️«Насиб этса Ўзбекистон йил охиригача ўз вакцинасига эга бўлади» - Бош вазир

🛩 Апрель ойи охиригача яна бир миллион донадан зиёд вакцина олиб келиниши кутилапти.

☝️Бундан ташқари, Ўзбекистон олимлари ҳам вакцина ишлаб чиқариш бўйича жиддий изланиш олиб бораётгани қайд этилди.

#uzlidep #vaksina

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🛬 Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

🤝Бугун мамлакатимизга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди. Вакцинани етказиб беришда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берди.

👏Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган «Спутник V» вакцинасининг ярмини ватандошимиз тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди.

☝️Эслатиб ўтамиз, апрель-июнь ойларида 4 миллионга яқин фуқаро COVID-19га қарши эмлаш режалаштирилган эди. 2021 йил охирига келиб, бу кўрсаткич 7 миллионга ёки мамлакат аҳолисининг тахминан 20 фоизигача ўсиши мумкин.

📌Бугунги кунда мамлакатимизда ўзбек-хитой ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозаларини олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

#vaksina #covid19

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
😷 Ўзбекистонда аҳолининг 60-70 фоизи эмланганидан сўнг иммунитети бор фуқаролар ниқобсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин бўлади

📌Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева оммавий иммунитет ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқ эканини айтиб ўтди.

💬 Вакцинациянинг тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралар ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмаса-да, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди, Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин”, деди штаб аъзоси.

#covid19 #vaksina

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Вакцина ҳаммага етадими?

Бу саволга Нурмат Отабеков жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон биринчи босқичда Тошкентда 18 ёшдан катталарни оммавий эмлашни бошлаган бўлса, демак, ҳамма нарса ҳисоблаб чиқилган ва вакцина ҳамма учун етарли бўлади.

Шу билан бирга, “бизда вакцинанинг захираси етарли, улар орасида жуда яхши ўзбек-хитой вакцинаси бор, у иммуноген, уни ўзим ҳам қабул қилдим", дея қўшимча қилди у.

— — —

Хватит ли на всех вакцин?

На этот вопрос ответил Нурмат Отабеков. По его словам, раз Узбекистан начал масштабную вакцинацию лиц старше 18 лет на первом этапе в Ташкенте – значит все рассчитано и вакцин хватит на всех.

При этом он добавил: «У нас имеется достаточный запас вакцины, среди них прекрасная узбекско-китайская вакцина, она иммуногенная, я сам ее получил».

#vaksina #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Эмланиш – фақат бир одамни эмас, жамиятни қутқариб қолади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9452

Тан олиш керак, эмланиш даражаси пастлигича қолаяпти. Бунга эса баъзи тиббиётдан йироқ ва калта ўйлайдиган, юрт тақдирига ўзини дахлдор санамайдиган одамларнинг баъзи ножўя фикрлари ҳам сабаб бўлмоқда.

#uzlidep #vaksina #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Касалликни даволагандан...

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9525

Бу вируснинг хатарли хусусиятларидан бири ҳам шунда: кексалар ҳам, навқирон, соғлом йигит қизлар ҳам, болалар, гўдаклар ҳам унинг қурбонига айланиши мумкин.

#uzlidep #deputat #munosabat #vaksina

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳокама марказида: Кимлар коронавирусга қарши оммавий эмланади?
Депутатлар COVID-19 га қарши эмлаш масаласини кўриб чиқди.

#uzlidep #fraksiya #vaksina

@uzlidep
Нега оммавий эмлашга жиддий зарурат туғилди? (+ВИДЕО)

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9562

Аммо эмланганларнинг барчасини ҳам тўлиқ дозаларда эмланган деб бўлмайди...

#uzlidep #vaksina #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун айрим фуқаролар вакцина олишга иккиланмоқда?

O’zLiDeP депутати шу масала юзасидан муносабат билдирди

#uzlidep #vaksina #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Карантин қоидаларига риоя қилиш — коронавирусни енгишнинг энг самарали усули

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9578

Шу билан бирга эмланганларнинг барчасини ҳам тўлиқ дозаларда эмланган деб бўлмайди.

#uzlidep #deputat #vaksina

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️29 июль куни Ўзбекистонга АҚШ дан 3 миллион доза «Moderna» компанияси вакцинаси олиб келинади

🛩 Вакциналар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «COVAX» дастури орқали ажратилади ва 29 июль куни АҚШнинг Алабама штатидан махсус рейс билан Ўзбекистонга етказилади, дея хабар берди Дунё ахборот агентлиги.

АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари сифати назорати бошқармаси (FDA) 18 ёшдан катта шахсларда COVID-19 нинг олдини олиш учун Moderna вакцинасини маъқуллади, у бир ойлик оралиқда 2 дозада юборилади.

Бу вакцинани нормал совутгичда сақлаш мумкин, бу эса вакциналарнинг худудларга тақсимланишида қийинчилик туғдирмайди.

#vaksina

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️АҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди

🛬 Ҳозиргина Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Вакцина АҚШ томонидан ЖССТнинг COVAX дастури доирасида ажратилган.

❗️Вакцина Ўзбекистонга АҚШ томонидан беғараз кўмак тариқасида ажратди.

☝️Айтиш лозимки, Moderna Қўшма Штатларда қўлланилаётган 3 та вакцинадан биттаси ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази (CDC) маълумотига кўра, «Moderna» компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга бўлгани ҳолда COVID-19 вируси юқишини бартараф этади.

ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцинанинг вирусга қарши 94,1 фоиз самарадор эканини таъкидлаб, уни 18 ёшдан катта бўлган барча аҳоли гуруҳлари учун тавсия қилган.

#vaksina #covid19

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🛬 Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 14 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

💉370 минг дозаси "Спутник V",

💉710 минг дозаси AstraZeneca,

💉10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

#vaksina #covid2019

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Дониёр Ғаниев: Тез орада ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ЖСCТ томонидан ҳам рўйхатга олинади, деб умид қиламан

Инновацион
ривожланиш вазирлиги хабар беришича, Хитой Фанлар Академияси, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. компанияси ҳамда Ўзбекистон олимлари жамоаси ҳаммуаллифлигида яратилган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 рекомбинанант вакцинасининг III фаза синовлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлиллари якунланди.

Вакцинанинг III фаза халқаро кўпмарказли клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, 18 ёшдан катта бўлган жами 29 000 нафар кишини қамраб олди. Мазкур тадқиқотларда Хитойнинг Хунан провинциясида, шунингдек Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилди.

Дастлабки статистик таҳлил тўлиқ вакцинациядан 7 кун кейин касалланганларнинг 35 нафари вакцина билан, 186 нафари плацебо билан эмланганини кўрсатди. Бу вакцинанинг 81,76% самарали эканини англатади. ЖССТ талабларига кўра вакцина камида 70 фоиз самара бериши лозим.

Ўйлайманки, тадқиқот натижалари Хитой-Ўзбек вакцинасининг самарадорлиги атрофида пайдо бўлган кўплаб саволлар, шубҳаларни аритади. Эълон қилинган тадқиқот натижалари халқаро экспертлар томонидан ҳам маъқулланса, тез орада вакцина ЖСCТ томонидан ҳам рўйхатга олинади, деб умид қиламан.

#uzlidep #vaksina #deputatmunosabati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
💉 ЎЗБЕКИСТОНГА ЯНА 3 МИЛЛИОН ДОЗА КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ВАКЦИНА КЕЛТИРИЛДИ

Бугун тoнгда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 миллион дозаси юртимизга олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉986 480 дозаси AstraZeneca,

💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

#uzlidep #vaksina #covid19

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️ Юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

🛩 Тошкент халқаро аэропортига 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди, дея хабар қилди ССВ матбуот хизмати.

#uzlidep #vaksina

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси “омикрон”дан ҳимоя қилади

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси вируснинг асл вариантига нисбатан реакция кучсизроқ бўлса-да, “омикрон” вариантига қарши антитаначалар ишлаб чиқаришни қўзғатиши мумкин. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

Компаниянинг таъкидлашича, бир ой олдин учта курс вакцина билан эмланган одамларнинг 78 фоизидан олинган намуналарда “омикрон”га қарши зарарсизлантирувчи антитаначалар топилган.

— — —

Узбекско-китайская вакцина ZF-UZ-VAC2001 защищает от "омикрона"

Результаты исследования выявили, что вакцина ZF-UZ-VAC2001 может вызывать выработку антител против варианта "омикрон", хотя реакция слабее, чем против исходного варианта вируса. Об этом пишет Reuters.

В компании заявили, что нейтрализующие антитела против "омикрона" были обнаружены в образцах у 78% лиц, прошедших трехкратный курс прививки месяцем ранее.

#uzlidep #vaksina #omikron

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бугун юртимизга 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган иккинчи партия вакцинадир.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 846 818 дозани ташкил қилмоқда.

#uzlidep #vaksina

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube