O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.91K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
😷 Эндиликда ниқобсиз бўлган шахслар транспорт воситалари салонига чиқарилмайди

🚌 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Транспорт вазирлиги ва бошқа қатор манфаатдор ташкилотлар таклифига биноан республика махсус комиссияси қарорига кўра йўналишли автобус ҳайдовчилари (кондукторлари) ва метро кузатувчилари ниқобсиз бўлган шахсларни транспорт воситалари салонига чиқармаслик (киритмаслик) чораларини кўриши белгиланди.

🎙 Шунингдек, мунтазам равишда микрофон орқали шахсларни масъулиятни ошириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борилиши, жамоат транспортларининг охирги бекатида дезинфекция-тозалаш ишларини амалга оширилиши зарурлиги кўзда тутилмоқда.

🚉🛬 Темир йўл вокзаллари ва аэропортларда эса санитария-эпидемилогия талабларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини, шу жумладан, дезинфекция ва тозалаш тадбирларини мунтазам равишда йўлга қўйилиши таъминланадиган бўлди.

#uzlidep #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди

🗣Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш кўпайиб кетаётганининг сабабларига тўхталиб ўтди.

😷 «Аҳоли орасида ниқоблар тақилмай қўйилгани — бу инфекцияни одамдан одамга юқиш учун жуда қулай шароит, яъни ҳозир кунлар иссиқ, ҳаво қуруқ — вируснинг ҳавода ҳаракатланишига тўсқинлик йўқ ва у бемалол инсонларнинг юз ва қўл терисига ёки кўз шиллиқ қаватига, бурундан нафас оламиз — ҳаводаги вирус бурун шиллиқ қавватига ёки томоққа тушади ҳамда ҳужайра ичига кириб, касаллик чақиришга имконият қидиради.

🧼 Қўлларни совунлаб ювмай қўйдик ёки спиртли антисептиклардан фойдаланмай қўйдик — бу эса қўл терисига тушган вируснинг тозаланмаслигига сабаб бўлади, қўллар кўз, бурун ё оғизга теккизилганда вирус организмга тушади, натижада бу касаллик чақиришни янада кучайтиради;

↔️ Ижтимоий масофани сақламай қўйдик — яъни жуда кўп тўй-ҳашамлар, туғилган кунлар ва одамлар тўпланиши мумкин бўлган кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юбормоқдамиз, - дейди у.

#uzlidep #niqobtaqing #ijtimoiymasofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️ КАРАНТИН ТАРТИБ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌28 июндан 12 июлгача Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 28 июндан республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

#uzlidep #karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкент ёпилди. Кимлар қачон истисно?

ССВ хабарича пойтахтга 12 июлгача:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

#uzlidep #karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️ 28 июндан Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилади. Қуйида улар ҳақида батафсил

🍽 Кафе ва кўнгилочар объектлар

Ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари, компьютер ўйинлари марказлари, умумий овқатланиш объектлари ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади. Қачонгача бундай тартиб ўрнатилгани очиқланмаган

Фуқаролар кўнгилочар объектлар ва кафеларга умумий сиғими 50 фоиздан кўп қисми тўлдирилмаган бўлсагина киритилади

🚧 Тошкент ёпилмоқда

28 июндан 12 июлгача Тошкент шаҳрига фуқаролар қўшни вилоятлардан автотранспортда ўта зарурат бўлмаса киритилмайди.

☝️Бундан ташқари, махсус комиссия чекловларга қарамай Тошкентга кириши мумкин бўлган шахслар рўйхатини ҳам тақдим қилди

📌Пойтахтда доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун келаётганларга;

📌доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган ҳайдовчи, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини автотранспортда ва почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

💉 Оммавий эмланиш

Тошкентда 28 июндан 18 ёшдан катта бўлган шахсларга иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиш бошланади. У бепул бўлади

🕌 Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

🟩🟨🟥 Ҳудудлар рангларга ажратилади

Ўзбекистонда ҳудудлар коронавирус тарқалиши юзасидан яна рангларга – “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

🟥 “Қизил” тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;

🟨 “Сариқ” тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.

Ҳудудларни рангларга ажратишга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул бўлади.

#uzlidep #niqobtaqing #masofasaqlang #karantin
Вакцина ҳаммага етадими?

Бу саволга Нурмат Отабеков жавоб берди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон биринчи босқичда Тошкентда 18 ёшдан катталарни оммавий эмлашни бошлаган бўлса, демак, ҳамма нарса ҳисоблаб чиқилган ва вакцина ҳамма учун етарли бўлади.

Шу билан бирга, “бизда вакцинанинг захираси етарли, улар орасида жуда яхши ўзбек-хитой вакцинаси бор, у иммуноген, уни ўзим ҳам қабул қилдим", дея қўшимча қилди у.

— — —

Хватит ли на всех вакцин?

На этот вопрос ответил Нурмат Отабеков. По его словам, раз Узбекистан начал масштабную вакцинацию лиц старше 18 лет на первом этапе в Ташкенте – значит все рассчитано и вакцин хватит на всех.

При этом он добавил: «У нас имеется достаточный запас вакцины, среди них прекрасная узбекско-китайская вакцина, она иммуногенная, я сам ее получил».

#vaksina #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкент шаҳрида COVID-19 касаллигини даволаш бўйича тажрибага эга бўлган хусусий клиникаларга коронавирусга чалинган беморларни даволашга рухсат берилади.

***

Частным клиникам города Ташкента, которые имеют опыт в лечении COVID-19, разрешается принимать для лечения пациентов с коронавирусом.

#uzlidep #covid19 #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
💉 Талабалар ҳам коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмланади

❗️Мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.

⬇️Унга кўра:

📌18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди;

📌 Барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди.

❗️Яна бир янгилик: коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

Азиз талабалар, коронавирусга қарши эмланишда фаол иштирок этинг, соғлиғингизга бефарқ бўлманг!

#uzlidep #vaksinaoling #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📌Янги чоралар

Барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди

🎬 Юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди.

🏃‍♂️Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

1 августдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

#karantin #niqobtaqing #masofasaqlang #vaksinaoling

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Расул Кушербаев: Бугун эрталабдан тўғри Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникага бориб, эл қатори коронавирусга қарши Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олдим.

Ҳаммаси жойида.

#uzlidep #vaksinaoling #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️«Коронавирусга эмланганлар касалликни енгил ўтказади, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди», — мутахассис

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Илгор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири Дилбар Далимова вакцина бўйича муҳим маълумотларни тақдим этди.

«Кўпчилик вакцина олган бўлса ҳам коронавирусга чалинанаётгани ва вакцина ёрдам бермаётгани ҳақида айтишмоқда.

❗️Аслида бу нотўғри.

Вакцина албатта ёрдам беради. Қачонки вакцинани тўлиқ, барча дозасини олса, касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади ва касалликни енгиш жуда осон бўлади.

Албатта, эмланди, дегани бу — умуман касал бўлмайди, дегани эмас. Вакцина олган киши коронавирусни енгил ўтказади, касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди. Энг асосийси шу.

🦠 Коронавируснинг янги штаммларига нисбатан самарадорлик даражаси ҳам ўрганилди. Албатта, янги штаммларга унинг таъсири камаяди. Бошқа вакциналар самарадорлиги 10-15 фоизга камайган бўлса, Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг самарадорлиги бор-йўғи 1,2 фоизга камайди. Бу дегани — вакцина бошқа штаммларга нисбатан ҳам ишлайди, дегани», — дея таъкидлади мутахассис.

#covid19 #vaksinaoling #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жуда катта машаққатлар билан вакцинани олиб келяпмиз" - Президент халқимизни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка ва фаолроқ эмланишга чақирди

Тўлиқ видео: https://youtu.be/D15IACYMXEo

#Prezident #Mirziyoyev #vaksinaoling #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube