O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.91K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Дониёр Ғаниев: Тез орада ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ЖСCТ томонидан ҳам рўйхатга олинади, деб умид қиламан

Инновацион
ривожланиш вазирлиги хабар беришича, Хитой Фанлар Академияси, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. компанияси ҳамда Ўзбекистон олимлари жамоаси ҳаммуаллифлигида яратилган коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 рекомбинанант вакцинасининг III фаза синовлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлиллари якунланди.

Вакцинанинг III фаза халқаро кўпмарказли клиник тадқиқотлари 2020 йилнинг 10 декабридан бошланган бўлиб, 18 ёшдан катта бўлган жами 29 000 нафар кишини қамраб олди. Мазкур тадқиқотларда Хитойнинг Хунан провинциясида, шунингдек Ўзбекистон, Индонезия, Покистон ва Эквадор давлатларида ўтказилди.

Дастлабки статистик таҳлил тўлиқ вакцинациядан 7 кун кейин касалланганларнинг 35 нафари вакцина билан, 186 нафари плацебо билан эмланганини кўрсатди. Бу вакцинанинг 81,76% самарали эканини англатади. ЖССТ талабларига кўра вакцина камида 70 фоиз самара бериши лозим.

Ўйлайманки, тадқиқот натижалари Хитой-Ўзбек вакцинасининг самарадорлиги атрофида пайдо бўлган кўплаб саволлар, шубҳаларни аритади. Эълон қилинган тадқиқот натижалари халқаро экспертлар томонидан ҳам маъқулланса, тез орада вакцина ЖСCТ томонидан ҳам рўйхатга олинади, деб умид қиламан.

#uzlidep #vaksina #deputatmunosabati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube