O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Президент Даштбоғ маҳалласидаги шароитларни кўздан кечирди. Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.
- Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман, - деди Шавкат Мирзиёев.
Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини айтди.

Президент осмотрел условия в махалле Даштбог. Он побывал дома у Исмаила Киргизова и Малики Парпиевой. К беседе с хозяевами присоединились их соседи.
- Я хочу больше говорить с простыми людьми, с глазу на глаз, понять, к чему они стремятся, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Собеседники на примере своей жизни рассказали о результатах уделяемого внимания системе махалли. Они отметили, что социальные проблемы решаются, улучшаются условия жизни.

#Mirziyoyev #safar #mahalla #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Наманган шаҳридаги «Art soft holding» ширкатининг илмий-амалий малака ошириш маркази ҳамда «Ишга марҳамат» моно-маркази фаолияти билан танишди. Мураббийлар, касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев шу ерда ОАВ вакилларига интервью берди. Давлатимиз раҳбари вилоятга келишдан асосий мақсади, ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдираётган омиллар, Наманганнинг иқтисодий салоҳияти, ишбилармон одамлари ҳақида гапирди.

Президент ознакомился с деятельностью научно-практического квалификационного центра компании «Art soft holding» и моно-центра «Ишга мархамат» в городе Намангане. Пообщался с тренерами и молодежью, обучающейся профессиям.
Здесь же Шавкат Мирзиёев дал интервью представителям СМИ. Отвечая на вопросы, глава государства рассказал о главной цели своего приезда в регион, факторах, усложняющих реализацию реформ, экономическом потенциале Намангана, его предприимчивых жителях.

#Mirziyoyev #safar #talim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сессияда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/8362

Шавкат Абдуразоқов Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлган, Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, вазир бўлиб ишлаган. Наманганнинг шароитини, халқнинг дардини, Тошкентдаги кабинетлар эшигини қандай очишни, масалани қандай ҳал қилишни билади, - деди Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sessiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйи ва «Саховат» уйида бўлди.
- Бу ерни тамомлагандан кейин уй билан таъминланиб, фаровон яшашингизни қонун билан ҳимояга оламиз, - деди Президент Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашувда.
Нуронийлар билан суҳбатда давлатимиз раҳбари “Тўрт ой ичида Наманган шаҳрида "Саховат" уйи учун янги бино қуриб берилади. Сизлар муносиб шароитларда яшайсиз, даволанасиз”, - деб таъкидлади.

Глава государства посетил Дом милосердия №26 и дом-интернат "Саховат" в Намангане.
- Как только вы покинете этот дом, мы предоставим вам жилье и законом защитим ваше право на благополучную жизнь, - сказал Президент на встрече с воспитанниками детского дома.
В беседе с жильцами дома престарелых глава государства отметил: “В течение 4 месяцев в городе Намангане будет построено новое здание для дома «Саховат". Вы будете жить и лечиться в достойных условиях”.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ерни тадбиркорга бериш зарур. Чунки у бозорни билади, рақобатни билади” – Президент Чиноз туманида бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/8565

«Землю надо отдать предпринимателю. Потому что он знает рынок, знает конкуренцию» – Президент посетил Чиназский район

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-uzbekistan/8565

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #suvxujaligi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Шавкат Мирзиёев Чиноз туманидаги Эшонобод маҳалласини бориб кўрди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/8569

- Бугун келишимдан мақсад - Тошкент вилоятида ҳам замонга муносиб шароит яратиш. Вилоятда салкам 3 миллион аҳоли бор. 150 минг нафари ишсиз. Шунинг учун ҳар бир маҳалладаги «ўсиш нуқталари»ни топиб, шунга жавобгарларни белгилаб, керакли маблағларни бериб, одамларни иш билан таъминлашимиз керак. Ичимлик суви, электр энергияси, йўл, таълим ва бошқа шароитларни яхшилаш зарур. Бу мақсадлар учун, йирик ва ўрта лойиҳалар учун вилоятга 119 триллион сўм йўналтирилади. Ҳали ҳеч бир вилоятда бундай марра олинмаган, - деди Президент.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

👏 Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида йиғилганларни яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклади.

💼 Сессияда ташкилий масала кўрилди. Президент Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Даврон Хидоятов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

Даврон Хидоятов Тошкент вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #sessiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🛫 Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди.

❗️Ташриф дастури жуда тиғиз. Шаҳар ва туманлардаги саноат корхоналари, туризм мажмуалари, транспорт инфратузилмаси, янги уйларни бориб кўриш режалаштирилган.

‼️Сафарнинг иккинчи куни халқ депутатлари, аҳоли вакиллари билан йиғилиш ўтказилиб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболлари белгиланади.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлатимиз раҳбари Самарқанд туманида барпо этилаётган туризм маркази қурилишини кўздан кечирди.
Мажмуа эшкак эшиш канали бўйида, 212 гектар майдонда қурилмоқда. Лойиҳага кўра, бу ерда 10 та иншоот, жумладан, конгресс холл, меҳмонхоналар, дам олиш масканлари бўлади.
Президент туристик марказни шаҳар билан боғлайдиган йўл ўтказгични бориб кўрди, Уста Умар Жўрақулов ва Афросиёб кўчаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства туристического центра в Самаркандском районе.
Комплекс возводится на территории в 212 гектаров на побережье гребного канала. Согласно проекту, здесь будет 10 объектов, в том числе конгресс-холл, гостиницы и зоны отдыха.
Президент также осмотрел путепровод, связывающий туристический центр с городом, благоустроительную работу, проводимую на улицах Уста Умара Журакулова и Афросиаб.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари вилоятнинг фойдаланилмаган имкониятларини ишга солиш учун 5 та драйвер соҳани кўрсатиб ўтди.
Ҳар бир маҳалладаги муаммо ва имкониятларни танқидий ўрганиш, аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишга жалб этиш орқали камбағалликни қисқартириш асосий вазифа бўлиши таъкидланди.

В Самарканде с участием Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось совещание областного актива.
Глава государства обозначил пять направлений-драйверов, которые позволят задействовать неиспользованный потенциал региона.
Сокращение бедности путем критического изучения проблем и возможностей в каждой махалле, вовлечения населения в предпринимательство и самозанятость будут главной задачей, отмечалось на совещании.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги Андижон шаҳри қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев бу қурилишни халқимиз бунёдкорлигини намоён этадиган тарихий воқеа деб атади.
- Умид қиламанки, Янги Андижон халқимиз бахтли, фаровон яшайдиган обод маскан бўлади, - дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
Маросимда меҳнат фахрийлари, қурувчилар сўзга чиқди.

Состоялась церемония закладки первого камня на месте строительства Нового Андижана.
Президент Шавкат Мирзиёев назвал это событие историческим, демонстрирующим великий созидательный потенциал нашего народа.
- Надеюсь, что Новый Андижан станет процветающим местом для счастливой жизни, - сказал Президент.
На церемонии выступили ветераны труда, строители.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #yangishahar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижон шаҳрида ўтаётган фаоллар йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг бугунги ҳолатига баҳо бериб, уни ҳар томонлама ривожлантириш вазифалари ҳақида сўзлади.
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
2021-2022 йилларда вилоятда умумий қиймати қарийб 20 триллион сўм бўлган 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилиши таъкидланди.

На проходящем в Андижане совещании актива Президент Шавкат Мирзиёев дал оценку нынешнему положению дел в Андижанской области и обозначил задачи по всестороннему развитию региона.
Особое внимание уделено развитию отраслей экономики, сокращению бедности, созданию рабочих мест.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах в области будет реализовано 584 инвестиционных проекта на сумму около 20 триллиона сумов, будет создано 60 тысяч новых рабочих мест.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Ёшлар ва аёллар муаммоларини тизимли ҳал қилиш, уларни касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Шаҳар ва туман студияларидаги аҳоли билан очиқ мулоқот бўлди.

На совещании в Андижане Президент Шавкат Мирзиёев уделил особое внимание улучшению условий жизни населения и развитию социальной инфраструктуры региона.
Затронуты вопросы системного решения проблем молодежи и женщин, их профессиональной подготовки и трудоустройства.
Состоялся открытый диалог с гражданами, подключившимися из городских и районных студий.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари йиғилишдан сўнг Андижон шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Реконструкциядан кейин очилган Бобур номидаги кутубхона ва Андижон туманидаги гуллар боғидаги шароитлар кўздан кечирилди.
Андижон марказий темир йўл вокзали устидан ўтадиган ва шаҳарнинг икки қисмини боғлайдиган кўприк лойиҳаси ҳам тақдим қилинди.

Глава государства после совещания ознакомился с проводимой в городе Андижане созидательной работой.
Посещены библиотека имени Бабура, открывшаяся после реконструкции, а также цветочный сад в Андижанском районе.
Состоялась презентация проекта по строительству моста над центральным железнодорожным вокзалом, который соединит две части города.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #bunyodkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🛫Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилоятига жўнаб кетди.

У ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Навоий кон-металлургия комбинатининг техноген чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди.
Умумий қиймати қарийб 200 миллион доллар бўлган ушбу корхона йилига 15 миллион тонна техноген чиқиндиларни қайта ишлаб, 7 тоннадан ортиқ олтин ишлаб чиқариш қувватига эга.
Давлатимиз раҳбари корхона жамоаси, фаоллар ва журналистлар билан ҳам мулоқот қилди.

Президент ознакомился с деятельностью завода по переработке техногенных отходов Навоийского горно-металлургического комбината.
Предприятие общей стоимостью около 200 миллионов долларов способно перерабатывать 15 миллионов тонн техногенных отходов в год и производить более 7 тонн золота.
Глава государства пообщался с коллективом предприятия, представителями общественности и журналистами.

#Mirziyoyev #safar #Navoiy #zavod

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Шавкат Мирзиёев завершил поездку в Самаркандскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand

@uzlidep
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюрди.
Завод йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газни қайта ишлаб, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрлаш қувватига эга.
Шавкат Мирзиёев мажмуа бўйлаб юриб, технологик жараён билан танишди, бошқарув марказида ёш мутахассислар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил завод Uzbekistan GTL в Кашкадарьинской области.
Завод способен перерабатывать в год 3,6 миллиарда кубометров природного газа и производить 307 тысяч тонн авиакеросина, 724 тысячи тонны дизельного топлива, 437 тысяч тонн нафты, 53 тысячи тонн сжиженного газа.
Шавкат Мирзиёев обошел комплекс и ознакомился с технологическими процессами, побеседовал с молодыми специалистами в диспетчерском центре.

#Mirziyoyev #safar #Guzor #UzbekistanGTL

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Президент уч кун давомида Қорақалпоғистонда бўлади

🛫 Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди. Ташриф уч кун давом этади.

⚡️Бу гал янгиликлар, ўзига хос жиҳатлар кўп. Хусусан, биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа келади.

⚡️⚡️Яна бир янгилик - Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон туманлари биттадан вилоятга бириктирилган. Шу боис бу ерга Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари ҳам келган. Улар ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича тақдимотлар ўтказади.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев 2 июль куни Нукус шаҳрига ташриф буюриб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди, Қорақалпоғистон халқига мурожаат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 июля посетил город Нукус и провел встречу с депутатами Жокаргы Кенеса и представителями общественности Республики Каракалпакстан, обратился к народу Каракалпакстана.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter