O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.86K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
❗️“Субсидия, янги саноат ва тадбиркорлик зоналари, 100 миллиардлик жамғарма – Ёшларга кўрсатилаётган кўмак ҳажми ортади

✍️ Президент ёшларга оид навбатдаги фармон ва қарорни имзолади. Уларга кўра:

💵 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;

🏢 “Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларни ишга олган тадбиркорларга давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилади;

❗️ 1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга:

1️⃣ уруғлик ва кўчат хариди учун 2 млн сўмгача субсидия берилади

2️⃣ тадбиркорлик учун олинган биноларнинг ижара харажатларининг 30 фоизи компенсация қилинади

3️⃣ профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади;

💰 Ёшлар ишлари агентлиги қошида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда ва Давлат бюджетидан жамғармага 100 млрд сўм ажратилмоқда;

💻 Давлат бюджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишда ошкораликни таъминлаш, бюрократик тўсиқ ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан 2 ой муддатда махсус электрон платформа ишга тушурилади;

🏭 республиканинг 200 та туман ва шаҳарларида 936 га ер майдонларида 219 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади;

🏦 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан $100 млн ажратилмоқда.

#uzlidep #yoshlargaimkoniyat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Ўзбекистонда 1 сентябргача 77 та Ёшлар саноат зоналари ташкил этилади

✍️Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори имзоланди

🏭 Унга кўра, мамлакатимизда 77 та Ёшлар саноат зоналари – 2021 йил 1 сентябргача,
қолган барча Ёшлар саноат зоналари – 2022 йил 1 январгача тўлиқ ишга туширилиши белгиланди

☝️Шунингдек, қарорга кўра юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

💰Жамғарма маблағлари

🏦 Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан ажратиладиган 100 миллион АҚШ доллари;

💵 халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва хусусий молия компанияларининг қарзлари;

🏦 Жамғарманинг бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

Қарорнинг тўлиқ матни

#uzlidep #yoshlargaimkoniyat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube