O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.89K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов пресс-клубнинг навбатдаги сайёр сессиясида бу йилги бўлиб ўтадиган сайловлар, партия сайловолди дастурида берилган ваъдалар қай даражада бажарилганлиги хусусида ҳам фикр юритди.

Батафсил видеода ☝️

#uzlidep #Xaitov #saylov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Самарқанднинг буюк, меҳнатсевар, тадбиркор, танти халқи бор
--
Шавкат Мирзиёев: Жители Самарканда - великий, трудолюбивый, предприимчивый, щедрый народ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Миришкорлик 100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

👕 Бу корхонада асосан турли кўринишдаги футболка, махсус кийим бош ва бошқа турдаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

💬🤝Биз 🇰🇿 Қозоғистон ва 🇹🇯Тожикистондаги ҳамкорларимизга шартнома асосида болалар ва эркаклар футболкалари тикиб бераяпмиз.

Батафсил: https://uzlidep.uz/news-of-party/8872

#uzlidep #tadbirkorlik #ayollarqanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Фуқаронинг ногиронлик нафақаси қайта тайинланишига сeнатор аралашиши шартмиди?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8859

❗️Нарзулла Джасинбоев Олий Мажлис Сенати аъзоси У.Файзиевга соғлиги кунора ёмонлашаётгани туфайли туман марказига бориб тиббий кўрикдан ҳам ўта олмаслигини маълум қилиб, шу масалада ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилган эди.

✍️ Сенатор ўз ваколатидан келиб чиқиб, масалани зудлик билан ҳал қилди.❗️ Яъни Навоий вилояти Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раисига шу куннинг ўзидаёқ ёзма мурожаат юборди.

🤝Ишчи гуруҳ Н.Джасинбаев хонадонига бориб, уни тиббий кўрикдан ўтказди ва ВМнинг №195-сонли қарорига асосан, 2-гуруҳ ногирони деб топилди.

👏
Сенатор аралашуви билан бир фуқаронинг ногиронлик нафақаси қайта тайинланди.

#uzlidep #amaliynatija

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👮‍♂️ Профилактика инспекторларига электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколати берилмайдиган бўлди.

🙅‍♂️ Депутатларнинг кўпчилиги бунга қарши овоз беришди.

🗣 Қонун лойиҳасини кўриб чиқишда депутатлар ушбу вазифаларни профилактика инспекторларига ўтказиш уларда асосий ишидан ташқари иш кўламини орттириб, манфаатлар тўқнашуви, коррупцион ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлиши мумкинлигини билдиришди.

Қонун лойиҳаси тегишли қўмитага қайтарилди.

Манба

#uzlidep #deputat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Махсус ракурс" кўрсатувининг навбатдаги сонини бугун Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва "UzReport TV" телеканалида томоша қилинг

@maxsus_rakurs
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Смотрите сегодня очередной выпуск передачи «Особый ракурс» на официальных страницах пресс-службы Президента в социальных сетях и на телеканале "UzReport TV"

@maxsus_rakurs
❗️Хабарингиз бор O'zLiDeP TikTok ижтимоий тармоғидаги ҳам расмий саҳифасига эга. Бугун ушбу ижтимоий тармоқдаги обуначиларимиз сони ортиб бораётгани ҳамда мазкур тармоқда жонли эфирга чиқиш имконияти берилганлиги сабабли илк марта “прямой эфир”га чиқдик.

☝️Унда бугуннинг долзарб масалалари атрофлича муҳокама қилинди ва улар юзасидан обуначиларимизнинг фикрлари сўралди. Жонли эфирда иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. 👏

❗️Жонли эфирлар ҳали давом этади. Бизни кузатиб боринг.

TikTok’даги саҳифамизга ҳавола: www.tiktok.com/@uzlidep.uz

#uzlidep #TiKTok

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)да ёшлар билан мулоқот ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8863

#uzlidep #yoshlar #koica

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:

👉https://youtu.be/E_l5M5WPdwo

❗️Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:

👉 https://youtu.be/uWQY9rPsMXc

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутатлар Пешкўда сайёр қабул ва тиббий кўрик ўтказишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8875

Кўплаб пешкўлик оғир касалга чалинган фуқаролар бепул даволаниши учун барча чоралар кўрилди.

#uzlidep #Buxoro

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кушербаев: Ўзимиз хоҳламаган ҳолда профилактика инспекторларининг коррупцияга аралашиб қолиш ҳолатларининг кўпайишига шароит яратиб қўйишимиз мумкин.

❗️Хабарингиз бор профилактика инспекторларига электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколати берилмайдиган бўлди. Кеча бўлиб ўтган йиғилишда депутатларнинг кўпчилиги бунга қарши овоз беришди.

☝️Аввалроқ O'zLiDePнинг "Муносабат" кўрсатувида фракциямиз аъзоси Расул Кушербаев бу бўйича ўз фикрини билдирган эди.

📹Тўлиқ видео: https://youtu.be/SawZ2YCqxTo

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«YOSHLAR BILAN» onlayn muloqot televizion loyihasining navbatdagi soni «KADRLAR TAYYORLASH TIZIMIDAGI ISLOHOTLAR: KECHA, BUGUN VA ERTAGA» mavzusiga bag‘ishlandi.

#uzlidep #yoshlar #kadrlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️“Субсидия, янги саноат ва тадбиркорлик зоналари, 100 миллиардлик жамғарма – Ёшларга кўрсатилаётган кўмак ҳажми ортади

✍️ Президент ёшларга оид навбатдаги фармон ва қарорни имзолади. Уларга кўра:

💵 2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади;

🏢 “Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларни ишга олган тадбиркорларга давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилади;

❗️ 1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга:

1️⃣ уруғлик ва кўчат хариди учун 2 млн сўмгача субсидия берилади

2️⃣ тадбиркорлик учун олинган биноларнинг ижара харажатларининг 30 фоизи компенсация қилинади

3️⃣ профессионал таълим ташкилотлари ўқувчиларига корхоналарда амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади;

💰 Ёшлар ишлари агентлиги қошида Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмоқда ва Давлат бюджетидан жамғармага 100 млрд сўм ажратилмоқда;

💻 Давлат бюджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишда ошкораликни таъминлаш, бюрократик тўсиқ ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан 2 ой муддатда махсус электрон платформа ишга тушурилади;

🏭 республиканинг 200 та туман ва шаҳарларида 936 га ер майдонларида 219 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади;

🏦 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтармаслик шарти билан $100 млн ажратилмоқда.

#uzlidep #yoshlargaimkoniyat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"O'zLiDeP Пресс клуби"нинг навбатдаги сонида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижроси муҳокама қилинди.

#uzlidep #anons

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️"Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Президент фармони имзоланди

👉 Унга кўра, II жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади

👉Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

☝️Шунингдек, кеча "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори ҳам имзоланди.

Унга кўра, тадбирлар “Хотира бор экан – миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида ўтказилиши белгиланди.

🛌 II жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг истаклари асосида уларни республика ҳудудидаги санаторийларга бепул юборилиши таъминланади.

🎇 Тошкент шаҳрида 2021 йил 9 май соат 21.00 да Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ташкил қилинади.

#uzlidep #xotiravaqadrlashkuni

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️📣 Самарқандлик сайловчилар диққатига! Депутатингизга савол ва мурожаат йўлланг

🗣 “Депутатга гапим бор” лойиҳасининг навбатдаги сонига Самарқанд вилоятидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари таклиф этилади. Ўзингизни қизиқтираётган масалалар юзасидан ҳудудингиздан сайланган депутатларга Телеграмдаги @Gapim_Bor1 манзили орқали мурожаат йўллашингиз мумкин.

💻 Депутатлар 23 апрель куни соат 11:00 да O’zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ҳамда YouTube’даги расмий каналида бўлиб ўтадиган онлайн мулоқот давомида сизнинг мурожаатларингизга жавоб беради.

☝️Шунингдек, эфир вақтининг ўзида ҳам депутатларга бевосита мурожаат йўллашингиз мумкин.

❗️❗️❗️Мурожаатлар телеграм орқали 23 апрель соат 09:00гача қабул қилинади.

⬇️ Самарқанд вилоятидан сайланган O'zLiDeP фракцияси аъзолари рўйхати:

Абдиев Ғайрат Эргашевич

Аслонов Абдулло Убайдуллоевич

Мураткабилов Вахобжон Абдуганиевич

Ризаев Наврўз Ибодуллаевич

Салихов Эркин Тагирович

Шодмонов Адҳам Ҳурсанбоевич

#uzlidep #gapimbor
🔴#LIVE "O'zLiDeP Пресс клуби"нинг навбатдаги сони

Унда йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатиш ва туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш масалалари мухокама қилинмоқда

Жонли эфир 👇

TikTokда | Facebook'да
Forwarded from Doniyor Gʻaniyev
Ikki kundan beri parlament quyi palatasida “Davlat tili to‘g‘risida”gi 655-sonli qonun loyihasi (QL) qizg‘in muhokama qilinmoqda.

Kechagi muhokamalarda QLning dastlabki moddalari bo‘yicha bir qator takliflarimiz qabul qilindi.

Misol uchun, QL nomi. Ikkinchi o‘qishda taklif etilayotgan loyihada “Davlat tili to‘g‘risi”dagi QLni yangi qonun sifatida qabul qilish va 1989-yil 21-oktabrda qabul qilingan tarixiy qonunni bekor qilish taklif qilingan edi. Go‘yoki davlat tili to‘g‘risida qonun ilk bora qabul qilinayotgandek…

Vaholangki, “Davlat tili to‘g‘risida”gi qonun sobiq sovet respublikalari orasida birinchilardan bo‘lib bizda 1989-yil 21-oktabr kuni qabul qilingan. Aynan davlat tili haqidagi qonunning qabul qilinishi xalqimizning mamlakat mustaqilligi sari kurashda qo‘ygan dastlabki dadil qadamlaridan biri edi. Bu kunni tarix sahifalaridan o‘chirishga hech kimning haqqi yo‘q. Zero, men uchun bu sana tarixiy muhimlik darajasida davlatimiz Mustaqilligi e’lon qilingan kun va Bosh qomusimiz qabul qilingan kunlar bilan bir qatorda turadi.

Shu sabab, men va bir guruh partiyadoshlarim davlat tili to‘g‘risidagi qonunni yangi qonun tarzida qabul qilinishiga mutlaq qarshiligimizni aytib, o‘z fikrimizda qat’iy qoldik. Garchi Milliy tiklanish partiyasining ba’zi a’zolari qonunchilik texnikasini ro‘kach qilib, QLni yangi qonun tarzida qabul qilish taklifni ma’qullashsa-da, biz o’z fikrimizda qat’iy qoldik.

Ovoz berish natijalariga ko‘ra, QLni yangi qonun tarzida qabul qilish taklifi deputatlar tomonidan ma’qullanmadi hamda bizning taklifimizga asosan, 1989-yilda qabul qilingan tarixiy qonun o‘z kuchida qoladigan bo‘ldi. Taklif etilayotgan yangi normalar esa asosiy qonunga o‘zgartirish va qo‘shimchalar sifatida qabul qilinadi.

Bugun davom etgan muhokamalarda esa loyihaning 9-moddasi qizg‘in muhokama va tortishuvlarga sabab bo‘ldi. Ushbu moddaning 1-qismiga ko‘ra, davlat tili faqatgina davlat organlari va tashkilotlarida ish yuritish tili sifatida belgilanmoqda.

Vaholangki, bundan 30 yil avval qilingan qonunda ham davlat organlari bilan bir qatorda barcha korxona, tashkilot va jamoat birlashmalarida ham davlat tili asosiy ish yuritish tili, etib belgilangan. Lekin negadir davlat tilini rivojlantirishni qo‘llab-quvvatlashni maqsad qilgan yangi qonun loyihasida davlat tilidan foydalanish va uni tadbiq etish chegaralarini toraytirish taklif etilmoqda. Bu xuddi qosh qo‘yaman deb, ko‘z chiqarishdek gap.

Aynan 9-modda bo‘yicha bildirgan e’tirozlarim va o‘z fikrimda qat’iy qolishim deputatlar fikrini o‘zgartirdi, deb o‘ylayman. Chunki muhokamalar so‘ngida ko‘pchilik deputatlar taklifimni qo‘llab-quvvatlashdi. E’tirozlarimiz asosli ekanligini inobatga olib, palata spikeri QL muhokamasini vaqtincha to‘xtatdi hamda takliflarimizni inobatga olgan holda qonun loyihasini qayta ko‘rib chiqish uchun qo‘mitaga qaytarildi.

Avvalroq, MTDP rahbari Alisher Keldiyevich QL muhokamalari haqida fikr bildirib, muhokamalarda boshqa partiya deputatlarining qonunga jiddiy e’tibor bermayotganligini aytib o‘tibdilar. Vaholangki, kecha va bugun bo‘lib o‘tgan muhokamalarda eng faol ishtirok etgan deputatlar O‘zLideP fraksiyasi a’zolari edi. Alisher Keldiyevich va yana 1-2 deputatni hisobga olmaganda, Milliy tiklanish partiyasi siyosiy fraksiyasi deputatlarining katta qismi ham negadir QL befarq bo‘lib, muhokamalarda deyarli ishtirok etmadilar.

Aslida, o‘zbek tilini rivojlantirish, uning davlat tili sifatida mavqeini oshirish va mustahkamlash, partiyaviyligidan qat’iy nazar har bir deputatning burchidir. Hozir “Davlat tili to’g’risida”gi Qonun loyihasidan partiya manfaatlari yo‘lida foydalanishning, uning muhokamalarini partiya nufuzini oshirish nuqtai nazaridan talqin etishning o‘rni emas.

Aksincha, barcha partiya deputatlari bu dolzarb qonun loyihasiga befarq bo‘lmay, uni davlat tilini to‘laqonli joriy etishni ta’minlashga qaratilgan muhim huquqiy asos va yuksak maqomga ega hujjat sifatida qabul qilinib, Yangi O‘zbekiston tarixida qolishiga hissa qo‘shishlari muhim.

👉 @D_Ganiyev