O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.97K subscribers
30K photos
3.24K videos
53 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
#LIVE

🔍 Электрон сигареталар муомаласига чек қўйилмоқда

😎 Фракция аъзолари баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқишмоқда.

🔍 Таъкидланганидек, сўнгги йилларда тамаки ва никотин маҳсулотларининг “замонавий” ва “инновацион” турлари, хусусан, никотинни етказиб бериш мосламалари, электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар ҳамда қиздириладиган тамаки маҳсулотларининг мамлакатимизга қонунга хилоф равишда олиб кириш ҳолатлари ва айланмаси ортиб бормоқда. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайди.

🔍Ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутиляпти.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

🔍Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғурта қилинади

😎 ЎзЛиДеП фракциясида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилиняпти.

✈️Қонуннинг мақсади қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таваккалчиликларни суғурта қилиш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солишдан иборат.

🔍Ушбу Қонун қишлоқ хўжалиги суғуртасини амалга оширишда қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасини ташкил этиш, жамғарманинг даромадлари ва харажатлари, қишлоқ хўжалигида суғурталаниши лозим бўлган таваккалчиликлар, қишлоқ хўжалиги суғуртаси мукофотлари бўйича субсидиялар беришни кўзда тутади.

🔍Шунингдек, қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузиш ва қайта суғуртани амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаси бўйича зарарларни аниқлаш ва суғурта товонларини тўлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан мувофиқлаштириш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилади.

🔍Бюджет субсидияси мувофиқлаштирувчи органнинг бюджет сўровномаси асосида ҳар йили келгуси йил учун мўлжалланган Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунда назарда тутилади.

🔍Таъкидлаш керак, ЎзЛиДеП қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларини суғурталаш тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни сайловолди дастурида устувор вазифа қилиб белгилаган эди. Шу нуқтаи-назардан мазкур қонун лойиҳаси партия таклиф-ташаббуслари ижросида муҳим аҳамият касб этади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

😎 Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифати янада яхшиланади

🔍ЎзЛиДеП фракцияси мажлисида аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилмаган қўшимча тиббий ёрдам кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солиш, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

🔍Мазкур қонун лойиҳаси аҳолининг юқори сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга, жисмоний шахсларнинг тиббий ва фармацевтика фаолиятини давлат рўйхатига олишнинг мукаммал жараёнини татбиқ этишга, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг шахсий масъулиятини кучайтириш, билим ва кўникмаларини доимий ошириб боришга ҳамда республикада фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг реал вақт режимида маълумотлар базасини шакллантиришга хизмат қилади.

🔍Шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилмаган фуқароларга қўшимча тиббий ёрдам ҳамда оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадаси йўлланмасисиз тўғридан-тўғри пулли асосда тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

🔍Фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан қатор таклифлар, фикрлар билдириб ўтишди. Депутатлар томонидан қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Энди фуқаролар суд биносига келмасдан онлайн иштирок этиши мумкин бўлади


📼 Фракция мажлиси «Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамаси билан қизғин давом этмоқда.

⚖️ Қонун лойиҳаси билан суд мажлисларида суд биносига келмасдан масофадан туриб мобиль видеоконференцалоқа режимида иштирок этишнинг процессуал асоси ва тартиби белгиланмоқда.

❗️ Энг муҳими аҳолининг суд мажлисларида қатнашиш учун суд биноларига келишлари билан боғлиқ оворагарчиликларининг олди олинади. Шунингдек, судлар фаолиятини рақамлаштиришни кенгайтириш орқали ишларни юритишда келиб чиқиши мумкин бўлган коррупциявий омилларнинг олди олинади ва бартараф этилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати уч йилдан беш йилга узайтирилади


😎 O'zLiDeP фракцияси мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда.

🗳 Қонун лойиҳаси янги сайланган фуқаролар йиғини раиси тўлиқ 5 йил муддатга сайланишини белгилаш, фуқаролар йиғини раиси сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартибини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

✔️ Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда фуқаролар йиғинлари раислари фаолиятини ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ишини самарали ташкил этилишига хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилиши бошланди


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январь кунлари БААга расмий ташрифида эришилган натижаларининг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, айни пайтда Ўзбекистонда нафақат экология соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, балки глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш бўйича ҳам мунтазам ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Масалан, Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказни таъсис этиш, дарё экотизимлари хавфсизлигини таъминлаш, сув тежовчи технологиялар минтақавий хабини ташкил қилиш, ўсимликлар генетик ресурслари банкини яратиш ва бошқа ташаббуслар шулар жумласидан.

Президентимизнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириши қайд этилди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Президентимиз раислигида инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбари очиқлик ва кучли инвестиция сиёсати натижасида иқтисодиётимиз барқарор ўсиб келаётганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди, хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 миллиард долларни ташкил қилди, қиймати 10 миллиард долларлик 242 та йирик ва ўрта лойиҳалар ишга тушди, экспорт илк бор 27 миллиард долларга чиқди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари экспорт корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлатўхталиб ўтар экан, ҳар бир доллар инвестициянинг самарадорлигини ошириш ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг асосий вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади.

Сўнгги етти йилда киритилган 120 миллиард доллар инвестиция ҳисобига 6 мингдан ортиқ корхона ишга тушди. Таҳлиллар кўрсатишича, жалб қилинган ҳар 1 минг доллар инвестиция йилига ўртача 530 доллар қўшилган қиймат яратмоқда. Тоғ-кон саноатида бу кўрсаткич 700 долларга етгани сабабли соҳага Германия, Туркия, Хитой ва бошқа давлатлардан инвесторлар кириб келишни бошлади.

Шунингдек, инвестиция лойиҳаларида маҳаллий компонентларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Бунинг ҳисобига жуда кўп янги иш ўринлари яратилиши, валюта тежалиши ва ёндош соҳалар ривожланиши кўрсатиб ўтилди.

Партиямизнинг келгуси беш йилликка мўлжалланган сайловолди дастурида хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, уларга имтиёзлар ва қулайликлар яратиб бериш, бу борада қонунчиликни янада такомиллаштириш борасида вазифалар белгилаб олинган. Шу боисдан, давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда унинг ижросида депутатларимиз, партиямиз вакиллари ўз фаоллигини кўрсатишади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Кредиторлар талабларини қондириш тизими такомиллаштирилади


Депутатлар “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини қизғин муҳокама қилишяпти.

Лойиҳада тегишли қонунларга кредиторларнинг гаровдаги мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, кредиторлар талабларини суддан ташқари тартибда қондириш тизимини ривожлантириш, мажбуриятларни гаровдаги мол-мулк ҳисобидан ундириш жараёнларини соддалаштириш ва кредиторлар талабларини қондириш тизимини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида гаров нарсаси ҳисобланган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун олиб қўйилганда, гаровга олувчида ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқини сақлаб қолиш, ундирув қаратилган гаров мулкининг очиқ кимошди савдосида сотилишини гаровга қўювчининг илтимосига асосан кечиктиришга йўл қўйилмаслик назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, қарздорнинг ихтиёрий тугатиш жараёнининг бошланиши давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритилишининг тўхтатилиши ҳамда мол-мулкни тасарруф қилишга доир чекловларни олиб ташланишига асос бўлмасликни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш таклиф этилган. Шунингдек, гаровга олишда бошқа шахс розилиги ёки органнинг рухсати олинган бўлса, гаровга олувчининг мазкур мол-мулк гарови билан таъминланган талаблари фақат суд тартибида қаноатлантиришни назарда тутувчи талабни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM