O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Андижонга тадбиркорликни кенгайтириш, барқарор энергия манбалари яратиш, одамларнинг даромадини ошириш учун келдик – Президент

Шавкат Мирзиёев Шаҳрихондаги “Elegant shoes and” корхонаси фаолияти билан танишди. Корхона 8 млн долларга ташкил этилди.

У ерда 60 хил пойабзал ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 500 киши ишлайди. Туркиялик дизайнер ва технологлар жалб қилинган.

Маҳсулотлар асосан экспортга йўналтирилган. Президент у ерда ишчилар билан ҳам суҳбат қилди.

Бугун Андижонга тадбиркорликни кенгайтириш, барқарор энергия манбалари яратиш, одамларнинг даромадини ошириш учун келдик. Ойликларингиз қачон ошади? Чиқарилаётган маҳсулотнинг бозори чаққон бўлса. Бунинг учун сифат, билим, малака керак. Шу боис хотин-қизларимизнинг касб эгаллашига алоҳида эътибор қиляпмиз. Она рози бўлса, оила ҳам, жамият ҳам рози бўлади, - деди Президент.

#Mirziyoyev #Tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси янада кучайтирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14032

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Хўжайлилик тадбиркорлар билан мулоқот ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14862

Хўжайли туманидаги тадбиркорлар билан учрашув ташкил қилинди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Кудайбергенов ва бошқалар бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда кейинги йиллари тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, республикамизнинг экспорт потенциалини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Тадбиркор муваффақиятга эришишнинг муҳим омиллари ҳақида гапирди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14866

Термиз шаҳридаги “Geniy-Termiz” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби, O'zLiDeP Термиз шаҳар кенгаши депутати Геннадий Кравченя билан тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Нукуслик ёш ишбилармон фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14872

Ёш тадбиркор Шерзод Ниязымбетов анчадан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқда. Асосий фаолият тури қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқатни қайта ишлашдан иборат. Маҳсулотлар ҳорижга ҳам экспорт қилиниб келинмоқда.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14992

2011-2016 йилларда мебел ишлаб чиқариш корхонасида лизинг асосида Италия ва Туркия давлатларидан, 2018 йилда эса Хитой халқ Республикасидан замонавий янги дастгоҳлар келтирилган. Бунинг натижасида корхонада 2020 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 8,1 млрд, 2021 йилда 9,5 млрд, 2022 йилда эса 11,4 млрд. сўмни ташкил этган.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
📺 "Yoshlar" телеканалида "Ёшлар минбари" кўрсатуви эфирга узатилди.

Унда "Ёшлар тадбиркорлиги муаммо ва ечимлар" мавзуси муҳокама қилинди.

Сессия ишида партия фаоллари, соҳага алоқадор вазирлик, идора ва тижорат банклари вакиллари иштирок этди.

Тўлиқ видео
👇👇👇

https://youtu.be/GruKa2GwovI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида вилоятда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашга доир амалга оширилаётган ишларни ўрганиш бўйича назорат эшитуви бўлиб ўтди.

Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
Икки юз мингта янги тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилади

👉 Батафсил

Йиғилишда сўз олган фракция аъзолари сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар, қўшма корхоналар сони уч баробарга кўпайганини, ташриф давомида эришилган натижалар Ўзбекистон — Хитой муносабатларида янги саҳифа очишини алоҳида қайд этдилар.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
O‘zLiDeP қошида “Тадбиркорлар клуби” ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15415

Дастурий мақсадларида тадбиркорларни, ёш бизнесменларни қўллаб-қувватлашни илгари сурган Ўзбекистон Либерал демократик партияси “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан ёшлар ва ёш тадбиркорлар учун “Тадбиркорлар клуби” фаолиятини йўлга қўйди.

Ёшларни тадбиркорлик кўникмалари билан яқиндан таништириб бориш мақсадида ташкил этилган мазкур клубнинг тақдимотида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Бизнесни ривожлантириш банки вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ёшлар иштирок этди.

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали