O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.8K subscribers
29.4K photos
3.15K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
⚡️1 апрелдан Тошкентда оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш таклиф қилинди

❗️ Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида пойтахтда тўй, марака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди.

☝️Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан:

🥎 спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши;

эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.

#karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
😷 Бугундан жамоат жойларида тиббий ниқоблардан фойдаланиш бўйича назорат кучайтирилди

24 мартдан:

🏬 жамоат жойлари, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилди.

25 мартдан:

🏥 касаллик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётганлиги сабаб уй шароитида даволанаётган беморлар саломатлиги назорати ва даволанишини ташкил этиш мақсадида зарурат бўлган ҳудудлар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида мобил бригадалар фаолиятини қайта йўлга қўйилади.

Карантин чекловларини бузаётган фуқаролар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши, шу жумладан, ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

#uzlidep #karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️ 18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилади

🏫 Боғча ва мактабларда касалланик аниқланса, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхтатилади ва 2 ҳафтага карантинга олинади.

🏪 Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилинади.

🕌 Таровеҳ намозлари очиқ ҳудудларда адо этилади, ифторликлар имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказилади.

❗️ 1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш каби қатор чекловлар белгиланди.

#uzlidep #karantin

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️ КАРАНТИН ТАРТИБ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌28 июндан 12 июлгача Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 28 июндан республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

#uzlidep #karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкент ёпилди. Кимлар қачон истисно?

ССВ хабарича пойтахтга 12 июлгача:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

#uzlidep #karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🚉🛩 Карантин чекловлари кучайтирилган вақтда Тошкентга киришда авиақатновлар ҳамда темир йўл қатновлари бекор қилинмайди

☝️ Хабарингиз бор, 2 ҳафта – яъни 28 июндан 12 июлигача Тошкентга қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобил) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш тақиқланади.

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг аниқлик киритишича Тошкентга киришда ўрнатилган чекловлар авиақатновлар ва темирйўл хизматига тегишли эмас.

💬“Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан пойтахтга киришда авиақатновлар ҳамда темир йўл қатновлари бекор қилинмаган. Ушбу транспорт воситаларида барча санитария ва эпидемиология тартиб-қоидаларига амал қилган ҳолда қатновни амалга ошириш мумкин” дея маълум қилди вазирлик ахборот хизмати.

#uzlidep #karantin #niqobtaqingmasofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️ 28 июндан Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилади. Қуйида улар ҳақида батафсил

🍽 Кафе ва кўнгилочар объектлар

Ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари, компьютер ўйинлари марказлари, умумий овқатланиш объектлари ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади. Қачонгача бундай тартиб ўрнатилгани очиқланмаган

Фуқаролар кўнгилочар объектлар ва кафеларга умумий сиғими 50 фоиздан кўп қисми тўлдирилмаган бўлсагина киритилади

🚧 Тошкент ёпилмоқда

28 июндан 12 июлгача Тошкент шаҳрига фуқаролар қўшни вилоятлардан автотранспортда ўта зарурат бўлмаса киритилмайди.

☝️Бундан ташқари, махсус комиссия чекловларга қарамай Тошкентга кириши мумкин бўлган шахслар рўйхатини ҳам тақдим қилди

📌Пойтахтда доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун келаётганларга;

📌доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган ҳайдовчи, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини автотранспортда ва почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

💉 Оммавий эмланиш

Тошкентда 28 июндан 18 ёшдан катта бўлган шахсларга иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиш бошланади. У бепул бўлади

🕌 Ибодат амалларини очиқ ҳавода ташкил этиш тавсия қилинди

🟩🟨🟥 Ҳудудлар рангларга ажратилади

Ўзбекистонда ҳудудлар коронавирус тарқалиши юзасидан яна рангларга – “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

🟥 “Қизил” тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;

🟨 “Сариқ” тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.

Ҳудудларни рангларга ажратишга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул бўлади.

#uzlidep #niqobtaqing #masofasaqlang #karantin
📌Янги чоралар

Барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди

🎬 Юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди.

🏃‍♂️Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

1 августдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

#karantin #niqobtaqing #masofasaqlang #vaksinaoling

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube