O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
30.9K photos
3.35K videos
60 files
15.6K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Депутат маҳалладаги муаммоларни ўрганиб, ҳал қилиш чораларини кўряпти

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Абдулло Аслонов Самарқанд туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Дастлаб партиянинг туман Кенгаши, туман маҳалла уюшмаси ходимлари ва туман депутатлари билан суҳбат ўтказди.

🔍Учрашув давомида тумандаги долзарб масалалар муҳокама қилинди, муаммоларни бартараф этиш бўйича туман Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда ҳал қилиш юзасидан келишиб олинди.

🔍Самарқанд тумани "Оҳалик" МФЙ еттилиги ва маҳалла фаоллари билан ўтказилган давра суҳбати давомида маҳаллада яшовчи фуқароларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди, ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Халқ назорати қанча кучли бўлса, муаммоларга тез ечим топилади

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуманноп Буриевнинг ўз сайлов округи ҳудудида Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашидаги партия депутатлари, тадбиркорлар ва жамоатчилик фаоллари билан ташкил этган навбатдаги учрашувида шу хусусда сўз борди.

🔍Туман Маданият марказида ўтган учрашувда депутат Абдуманноп Буриев жамоатчилик назорати жамият ҳаётидаги энг долзарб муаммоларни, ҳалқни ўйлантираётган, ташвишга солаётган камчиликларни ҳал этишда, давлат ҳокимияти органларининг самарали фаолият юритишини таъминлашда муҳим рол ўйнаши тўғрисида тўхталди. Ҳудуднинг ҳар жиҳатдан тараққий этишида зарур бўлган “Жамоатчилик ташаббуслари ҳамда назорати гуруҳи”ни ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.

🔍Депутатнинг мазкур ташаббуси қўллаб-қувватланиб, “Жамоатчилик ташаббуслари ҳамда назорати гуруҳи” ташкил этилди.

🔍Айтиш жоизки, ташкил этилган гуруҳ ҳудуддаги тизимли муаммоларни аниқлаш, қонунчилик ташаббусларини илгари суриш, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйишни режалаштирган.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар учун очиқ қабул

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 32 Самарқанд сайлов округидан сайланган депутат Жасурбек Шодиев Нарпай туман Халқ қабулхонасида фуқаролар учун қабул ўтказди.

💠 Фуқаролар томонидан билдирилган 30 дан ортиқ таклиф ва мурожаатларни тинглаб, ижобий ҳал этилиши бўйича масъуллар билан иш олиб борди.

Ҳар бир масала бўйича ўрганиш ва ечим топиш чоралари кўрилмоқда.

#uzlidep #deputat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM