O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.2K photos
3.43K videos
60 files
15.8K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔴 #LIVE

😎 Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил якунлари ҳамда 2025 йил биринчи чорагидаги ижроси муҳокама қилиняпти

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда дастлаб депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил якунлари ҳамда 2025 йил биринчи чорагидаги ижросини муҳокама қилишяпти.

Таъкидланганидек, жорий йил 1-чорагида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 6,8 фоизга ўсиб, 333,6 трлн сўмни ташкил этди. Январ-март ойлари якунларига кўра, ЯИМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 55,9 фоиздан 56,1 фоизга, саноатнинг улуши 27,8 фоиздан 27,9 фоизга ошди.

🔍Шу билан бир қаторда, 2025 йилнинг 1-чорагида ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ёндашувлари асосида амалга оширилган тадбирлар ҳисобига ҳудудларда ҳам юқори иқтисодий ўсиш суръатлари қайд этилди. Жумладан, 2025 йил 1-чоракда ҳудудларнинг ўртача тортилган ўсиш суръати 7,4 фоизни ташкил қилди.

🔍Ҳисобот даврида иқтисодиётдаги фаолликни давом этиши ҳисобига, рўйхатдан ўтган юридик шахслар сони 660,1 минг тага етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга кўпайди. Чет эл инвеститсиялари иштирокида фаолият кўрсатаётган 15 739 та корхонадан 4 031 таси қўшма корхона ва 11 708 таси хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келди.

🔍Бундан ташқари, жорий йил январ-март ойларида IT-хизматлари экспорти 146 млн долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 баробарга ошди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 “Mall of Uzbekistan” мажмуалари туристлар учун ҳам қулай масканга айланади

🔍ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишда Президентимиз раислигида 26 май куни маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар хусусида ҳам сўз юритилди.

🔍Хусусан, депутатлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этиладиган Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди. Унга хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетологлар жалб этилиб, миллий брендларимизни жаҳон бозорига олиб чиқиш ва халқаро сертификати бор, рақобатбардош маҳсулотларга сифат белгиси берилиши мамлакатимиз ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга бўлган қизиқишни ошириши қайд этилди.

🔍Шунингдек, депутатлар ҳудудларда барпо этиладиган “Mall of Uzbekistan” мажмуаларидаги савдо дўконлари тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилишини қўллаб-қувватлаб, бундай марказлар хорижий туристларга ҳам қулай бўлишини эътироф этишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП депутатлари Италия билан ҳамкорлик – тадбиркорларимиз учун янги имконият эканини қайд этишди

🔍ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелонининг юзма-юз ҳамда расмий делегациялар иштирокидаги учрашувда илгари сурилган ташаббуслар аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

🔍Таъкидланганидек, кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми, шу жумладан етказиб берилаётган маҳсулотлар турининг кенгайгани ҳисобига қарийб 3 баробар ошди. Савдо соҳасида бизнесга техник кўмак дастурларини кенгайтириш, Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун ўзбекистонлик экспортчиларни ўқитиш, Тошкентда қўшма Сертификатлаш марказини ташкил этиш, Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги битимни қабул қилишни тезлаштириш каби масалалар Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши қайд этилди.

🔍Шунингдек, депутатлар Италиянинг етакчи компаниялари билан Технологик шериклик дастурини ишга тушириш, қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, автомобилсозлик учун бутловчи қисмлар, электротехника, энергетика, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш саноатида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби йўналишлардаги ҳамкорлик мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти учун муҳим эканини таъкидлашди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Хизматлар соҳаси иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери бўлди

🔍Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Аҳоли мурожаатлари юзасидан вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юборилади

🔍ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари 28-30 май кунлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Навбатдаги фракция йиғилишида ана ш учрашувлар давомида кўтарилган муаммолар натижадорлиги муҳокама қилинди.

🔍Йиғилишда аҳоли мурожаатларига ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, Олий Мажлис Қўмиталарига таклиф-тавсия киритилди. Баъзи масалалар бўйича вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юборишга келишиб олинди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

🔍Унда фракция аъзолари қатор муҳим қонун лойиҳаларини кўриб чиқиши кўзда тутилган. Хусусан,

«Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда маҳсулотларни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик беришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;

«Ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштирилиши ҳамда буджет интизомининг кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги

«Суднинг мустақиллиги ва судялар дахлсизлигини таъминлаш чоралари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши режалаштирилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади

🔍Фракция йиғилишида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилиняпти.

🔍Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилмоқда.

🔍Шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларини йўқотилган биометрик паспортлар (идентификацияловчи ID-карталар) ўрнига биометрик паспортлар (идентификацияловчи ID-карталар) берганлик учун, никоҳ тузилганлиги тўғрисида ва туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божини тўлашдан озод этиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларига давлат ҳисобидан малакали юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

🔍Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандларининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини кучайтиришга, шунингдек ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади

🔍Фракция йиғилишида "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама марказида бўлди.

🔍Таъкидлангидек, кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга иш берувчилар ва ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.

🔍Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилишини, шунингдек иш вақтидан ташқари ишнинг йиллик энг кўп давомийлиги чиқариб ташланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🔍Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга, ташкилотларда иш унумдорлигини оширишга ва ходимларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.

🔍Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

😎 Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади

🔍Фракция йиғилишида "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда маҳсулотларни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик беришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

🔍Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини оширишга ҳамда техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотни чақириб олган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

🔍Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, мувофиқликни баҳоловчи органларнинг масъулиятини оширишга, сифатсиз маҳсулотларни бозордан чиқариш жараёнида тадбиркорлар иштирокини рағбатлантириш орқали самарали ҳуқуқий механизмларни шакллантиришга хизмат қилади.

🔍Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси ўтган фракция йиғилишида ҳам биринчи ўқишда кенг муҳокамалар қилинган эди. Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида қандай ўзгаришлар киритилгани бўйича сўрашдилар.

🔍Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

🔍 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси йиғилишида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, мувофиқликни баҳолаш органлари масъулиятини ошириш ҳамда тадбиркорларга енгиллик беришга доир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.

🔍Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM