O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.9K photos
3.22K videos
52 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Матбуот котиблари учун ўқув-семинар бошланди

😎 O'zLiDeP томонидан ҳудудий партия ташкилотлари матбуот котиблари учун мобилография бўйича уч кунлик ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарнинг асосий мақсади – мобил технологиялардан унумли фойдаланиш ва партия фаолиятини тарғиб қилиш учун визуал контент яратиш кўникмаларини оширишдан иборат.

⚡️ 3 кун давом этадиган ўқув-семинарга тажрибали тренерлар таклиф қилинган.

Улар смартфонлар орқали сифатли фото ва видео контент тайёрлаш, мобил монтаж дастурлари ва график таҳрирлаш иловаларидан фойдаланиш ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали самарали тарғибот олиб бориш стратегиялари мавзулари бўйича маърузалар қилишади.

#uzlidep #matbuot_PR

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фориш туманида партия фаоллари ва электорат вакиллари билан мулоқот қилинди

😎 O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзоларининг Фориш туманидаги учрашувлари маҳаллий Кенгаш денпутатлари, партия фаоллари ва электорат вакиллари билан мулоқотдан бошланди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашуда партия сайловолди тастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш, янги босқичга кўтарилган ислоҳотларда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаоллигини янада ошириш борасида сўз юритилди.

✔️ Айни пайтда O'zLiDeP Фориш туман Кенгаши таркибида ўз сафларига 11491 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 93 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Халқ депутталари Фориш туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳидаги 8 нафар фидойи халқ ноиблари партия сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашга аллақачон киришган.

🗣️ Мулоқотдан сўнг тадбиркорлар ва фуқароларнинг мурожаатлари ҳам ўрганилди. Электорат вакиллари ва маҳалла фаоллари ишчи гуруҳ аъзоларига ўзларини ташвишга солаётган 10 дан ортиқ масалаларда мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти мутасаддилар кўмагида шу жойнинг ўзида ечим топган бўлса, вақт талаб қиладиганлари депутатлик назоратига олинадиган бўлди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова Асака ҳамда Шахрихон туманларида сайловчилар билан мулоқотда бўлди.

✔️ Депутат ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар, даволанишда бўлган бемор кексалар холидан хабар олиб, керакли дори-дармонлар, ижтимоий ёрдам қутиси ҳамда болажонлар учун совғалар улашилди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инвестициявий лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳолати ўрганилди

😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Артиқов Наманган вилоятининг Уйчи туманида камбағалликни қисқартириш, инвестициявий лойиҳалар, янги уй-жойларнинг қурилиши, аграр соҳадаги мавсумий ишларнинг бориши каби бир қатор муҳим масалаларни ўрганди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир депутат – юз аёлга кўмакчи

😎 “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак Оққўрғон туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган хотин-қизлар билан учрашди.

✔️ Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган, имконияти чекланган аёлларнинг муаммоларига депутатлар ҳамда ҳудуд мутасаддилари билан бирга ижобий ечим топиш мақсадида ташкил этилган учрашувда ҳудудда истиқомат қилувчи кам таъминланган эҳиёжманд оилаларда яшовчи 50 дан ортиқ хотин-қизларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини энди бошламоқчи бўлган аёлларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уй-жой тўлови бўйича субсидиялар бериш бўйича мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Фазилов томонидан Юнусобод туманининг “Катта Хасанбой” маҳалла фуқаролар йиғинида учрашув ташкил этилди.

Учрашув жараёнида маҳалла “еттилиги” аъзолари билан ўзаро суҳбат ўтказилди, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар ҳақидаги ахборотлар эшитилди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Учма” ва “Оқ тош” маҳаллалари учун оилавий шифохона пунктини қуриш бўйича таклиф билдирилди

😎 OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Фориш туман тиббиёт ходимлари билан учрашдилар.

📍 Учрашувда “Учма” МФЙ аҳолиси ўзларига бириктирилган тиббиёт масканига бориш учун 30 километр йўл босишлари кераклигини таъкидлаб, “Учма” ва “Оқ тош” МФЙ аҳолиси учун янги Оилавий шифохона пунктларини ташкил этиш зарурлигини таъкидлашди.

Мазкур мурожаат мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😎 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова Шаҳрихон ва Бўстон туманларида бўлиб, аҳоли мурожаатлари ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганди.

#uzlidep #hududga_tashrif

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM