O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
10.8K subscribers
31.2K photos
3.41K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
😎 Маҳсулотнинг нуқсони оқибатида инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган тақдирда маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш ишларини бажарган баҳолаш органи ҳам жавобгар бўлади

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига мувофиқликни баҳолаш органларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда маҳсулотларни ўз ихтиёри билан чақириб олган тадбиркорларга енгиллик беришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

🔍Таъкидланганидек, аксарият ҳолатларда мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан мувофиқликни баҳолаш қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. Хусусан, мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги талабларга юзаки риоя қилиш ҳолатлари oшиб бормоқда.

🔍Айрим ҳолатларда мувофиқликни тасдиқлаш фақат расмиятчилик учун амалга оширилиб, унинг ҳуқуқий оқибатлари, инсон ҳаёти ва соғлигига хавфи эътибордан четда қолмоқда.

🔍Қонун лойиҳаси қабул қилинса, маҳсулот (хизмат) нинг нуқсонлари оқибатида инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган тақдирда маҳсулот (хизмат) нинг мувофиқлигини баҳолаш ишларини бажарган мувофиқликни баҳолаш органи ҳам жавобгар бўлиши белгиланмоқда. Шунингдек, техник регламентлар ҳамда қўлланиши мажбурий бўлган стандарт талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотнинг камида 70 фоизини ўрнатилган тартибда чақириб олган юридик шахсларни тегишли молиявий санкциялардан озод қилишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Давлат мулкини хусусийлаштириш соҳаси такомиллаштирилмоқда

🔍Батафсил

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси халқаро форум доирасидаги сессияда фаол иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, Пекин шаҳрида Хитой Коммунистик партияси ҳамда қўшни мамлакатлар сиёсий партиялари ўртасидаги Мулоқот форуми бўлиб ўтди.

🔍26 май куни “Ўзгараётган дунёдаги Осиё” мавзусидаги форум доирасида бир қатор сессиялар ҳам ташкил этилди. Уларда қўшни мамлакатлар сиёсий партиялари, жумладан ЎзЛиДеП делегацияси иштирок этди.

🔍Мазкур тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Жамолиддин Мелибоев маъруза қилди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP делегацияси халқаро форум доирасидаги сессияда фаол иштирок этди

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегациясининг Хитойда навбатдаги учрашуви

🔍Аввал хабар берганимиздек, ЎзЛиДеП делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб, қатор учрашувларни ўтказяпти.

🔍Ташриф доирасида ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао билан учрашди.

🔍Ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ҳам иштирок этди.

🔍Мулоқотда Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келгани, буларнинг барчаси икки мамлакатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот, шунингдек давлат раҳбарлари иштирокидаги мунтазам саммитлар самараси эканлиги алоҳида эътироф этилди.

🔍Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида парламентлараро ва партиялараро алоқалар янада мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Хитой Коммунистик партияси ўртасида имзоланган Ўзаро англашув меморандуми ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани айтиб ўтилди.

🔍Учрашув кўтаринки ва конструктив руҳда ўтди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ХКП Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Цзяньчао билан учрашди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ёшлар парламентининг 150 нафар аъзосига расмий гувоҳнома ва кўкрак-нишонлар топширилди

🔍Батафсил

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Ёшлар парламентининг 150 нафар аъзосига расмий гувоҳнома ва кўкрак-нишонлар топширилди

#uzlidep #yoshlar_parlamenti

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП делегацияси “Хитой – Марказий Осиё” формати котибияти билан учрашув ўтказди

🔍Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов раҳбарлигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

🔍ЎзЛиДеП делегацияси Марказий Осиё давлатларининг етакчи сиёсий партиялари вакиллари билан биргаликда Пекин шаҳридаги қатор учрашувларни якунлаб, Хитойнинг Шэньси провинциясига етиб келди.

🔍28 май куни делегация аъзолари Сиань шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” формати котибияти билан учрашув ўтказди. Мазкур котибият Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ва инсонпарварлик соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақавий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга қаратилган амалий лойиҳаларни илгари суришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

🔍Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламентлараро ва партиялараро муносабатларни ривожлантириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Шу билан бирга, сиёсий партиялар ўртасида тажриба алмашиш, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни кучайтириш муҳим экани таъкидланди.

#uzlidep #hamkorlik

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 O‘zLiDeP депутати қамашилик ички ишлар органи ходимларининг ҳаракатига қонуний баҳо беришни сўради

🔍Пилла тайёрлаш корхонаси билан шартномаси бўлмаган қамашилик фермер С.Қурбоновнинг туман ички ишлар бўлимига олиб борилиб, ушлаб турилгани тўғрисидаги хабар кўпчиликда хавотир уйғотди. Мазкур хабар ортидан O‘zLiDeP депутати А.Бўриев Ички ишлар вазири А.Тошпўлатовга депутатлик сўрови юборди.

🔍Сўровда фермер нима сабабдан туман ички ишлар бўлимига олиб борилгани, С.Қурбоновнинг ИИБга олиб борган ходимларнинг ҳатти-ҳаракатига қонуний баҳо бериш сўралган.

🔍Ички ишлар вазири бундай ҳолатларни қайта такрорланмаслиги учун кўрилаётган чоралар ҳақида ҳам батафсил маълумот тақдим этиши керак бўлади.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM