Hydromet.uz
5.57K subscribers
11.2K photos
1.66K videos
5 files
9.13K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️[email protected]

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Шамол кучи ёки Бофорт шкаласи

Шамол кучини, унинг денгиз тўлқинларига ёки Ер юзасидаги жисмларга кўрсатаётган таъсирига қараб, 1806 йили инглиз адмирали Френсис Бофорт томонидан ушбу шкала таклиф этилган. Бофорт шкаласи асосан, сув кемаларида ўтказиладиган кузатишларда фойдаланилади. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларида ҳам худди шу шкала асосида шамол тезлиги кўрсатгичлари таснифланади. Бофорт шкаласи шамол кучининг 12 баллик тизимида юритади.

#шамол #тезлик #бўрон #кўрсаткичлар #куч

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from O'zbekistonda ob-havo
Ҳафтанинг биринчи ярмида қулай об-ҳаво сақланиб туради
🌤Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Қозиғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Ҳарорат кечалари 15-18° гача пасаяди, кундуз кунлари 32-35° атрофида, жанубда 36-38° гача бўлади.
Республика бўйича 14-15 июнда ва 19 июнда шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
🔷14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор.

#ўзгидромет #прогноз #июнь #ҳарорат #иссиқ #булутли #шамол #ёмғир

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Ҳафта давомида иссиқ ҳарорат пасаяди!

☀️Бугун Ўзбекистонда кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб турди. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 41-44° ни, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45-46 даражагачани ташкил этди.
🔷Эртадан бошлаб республиканинг шимолий ҳудудларига ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40°, баъзи жойларда жанубда 42° гача, шимолда 34-37° атрофида бўлади.

#ўзгидромет #прогноз #июль #ҳарорат #иссиқ #булутли #шамол #чангли_бўрон

Telegram | facebook | Instagram | Youtube