Hydromet.uz
5.55K subscribers
11.3K photos
1.66K videos
5 files
9.13K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️[email protected]

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Йиллик агрометеорологик режа асосида Навоий гидрометеорология бошқармаси муҳандислари пахта экилган майдонларда пахтанинг кейинги ривожланиш босқичи ва ҳолатини аниқлаш мақсадида вилоятнинг 5 та туманида автойўналиш ўтказдилар. Текширишлардан аниқланишича вилоят пахта далаларида ўртача 1-барг фазаси 10 % ни, 3-барг фазаси 58 % ни, 5-барг фазаси 32% ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичлар 2020 йилдан юқори ва кўп йиллик қийматларга яқин бўлди.

#навоий #бошқарма #агрометеоролог #пахта #дала #ривожланиш #фаза

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Жиззах гидрометеорология бошқармаси агрометеорология бўлими ходимлари йиллик режа асосида ғалла экини кузатув майдончасида кузатув жараёни устида.

#жиззах #бошқарма #агрометеоролог #ғалла #дала #ривожланиш #кузатув

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Навоий вилоятининг жанубий ва шарқий ҳудудларида жойлашган Навоий гидрометеорология бошқармасига қарашли метеостанциялар йиллик агрометеорологик режа асосида май ойининг иккинчи ўн кунлиги учун мевали дарахтлар, ток ва тут дарахтида кузатишлар олиб бордилар. Кузатишлардан аниқланишича мевали дарахтларда меванинг шаклланиши фазаси давом этди. Тут дарахтининг 10 чи барглари чиқиши давом этди. Тут дарахтларини кесиб тут ипак қурти озиқлантирилди. Ушбу кўрсаткичлар 2020 йилдан 1-2 ҳафтага орқага қолди, кўп йиллик қийматларга яқин бўлди.

#навоий #бошқарма #агрометеоролог #тут #дарахт #ривожланиш #фаза

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Хоразм вилояти гидрометеорология бошқармаси Гурлан метеостанцияси ходимлари белгиланган йиллик режага асосан пахта ўсимликларининг ривожланиш фазалари, баландлиги, зичлигини аниқлаш мақсадида кузатув ишларини олиб боришди. Ўсимликларнинг ўртача баландлиги 10-15 см атрофида яхши ривожланиши аниқланди.

#хоразм #бошқарма #гурлан #пахта #кузатув #ривожланиш

Telegram | facebook | Instagram | Youtube